Latest news

08:31Sofascore. Захирадан майдонга тушган Файзуллаев неча баҳога лойиқ кўрилди  1 08:00Ўзбекистон Кубоги. 3-тур учрашувларига ҳакамлар тайинланди  7 07:32ОКМК - "Нефтчи" ўртасидаги супер баҳсдан ёрқин ФОТОГАЛEРEЯ  0 05:24Юрген Клопп мураббийликка қайтмоқда, у Шомуродовга устоз бўлиши мумкин  10 02:02АПЛ. "Брайтон" ўз уйида Премьер-лига чемпионини мағлубиятга учратди  3 00:58Виталий Левченко: "Юлдузли жамоалар ҳар доим ҳам натижага эришавермайди. Шунчалик саволларингиз кўп-ми?"  7 00:44ЦСКА мағлубиятдан қутилиб қолди, Файзуллаев захирадан майдонга тушди  4 00:30Суперлига. Тўхтахўжаев ОКМКни мағлубиятдан қутқариб қолди, Аброр Исмоилов эса икки дақиқа ичида иккита гол урди  4 00:27Миржалол Қосимов: "Биз биринчи ўринга чиқиб олдик. У захирада уйқусираб ўтирган эди"  6 00:05Аморим қишда МЮни тарк этиши мумкин эди, аммо...  1 23:10"Ман Сити" Виртцнинг трансфер нархи юқорилиги сабабли ундан воз кечди. Келишув клубга умумий ҳисобда 300 миллион еврога тушиши мумкин эди (BBC)  4 22:28Украина, Англия, Польша, Дания, Балтика мамлакатлари ва Япония Россиянинг қайтишига қатъиян қарши. Жанубий Америка мамлакатлари эса аксинча  21 21:57Суперлига. Олмалиқда дарвозаларга 4 та гол урилган ўйинда ғолиб аниқланмади  105 21:17Гвардиола Чемпионлар Лигаси учун кураш ҳақида: "Бизга яна 4 очко керак"  12 20:50"Аякс" Эрик тен Ҳагни қайтаришни режалаштирмоқда  1

Фарқ ортиб бормоқда: А Серия 19-тур якунлари News

Фарқ ортиб бормоқда: А Серия 19-тур якунлари

Италия чемпионатида навбатдаги тур ўйинлари ортда қолди.

"Ювентус" ва "Аталанта" голларга бой, томошабоп ўйин намойиш қилишди

Ўйин темпи илк сониялардан юқори эди. 2-дақиқада Милик зарба бериш учун қулай нуқтага чиқиб борди, аммо уриниши кучсиз чиқди. Жавоб ҳужуми "Ювентус" дарвозаси ишғол қилиниши билан якунланди. Лукманнинг яқин бурчакка йўллаган зарбасини қайтариш Шенсни учун имконсиз бўлиб чиқди. "Ювентус" ҳужумга ташланди, лекин Муссонинг дарвозаси олдида хавфли вазиятлар деярли юзага келмасди. "Кекса синьора"га жарима майдончасида Фажолини йиқитган Эдерсон ёрдам бериб юборди. Нуқтага ди Мария яқинлашди ва имкониятдан унумли фойдаланди. "Ювентус"нинг ёш латерали эса тиниб-тинчимасди ва 10 дақиқалар ўтиб, тўпни жарима майдончасига узатди, ҳимоячидан қоча олган Милик дарвоза бурчагини нишонга олди. Танаффусгача бошқа вазиятлар юзага келмади.

Иккинчи бўлимни "Аталанта" анча дадил бошлади. Мелле Лукман билан "девор" услубида ўйнаб ўткир бурчакдан тўпни тўрга йўллади. 5 дақиқа ҳам ўтмади "Аталанта" яна гол урди. Бога жарима майдончаси бурчагида ҳимоячини чалғитди ва унинг узатмасидан кейин Лукман бемалол дарвозани "ўққа тутди". Аллегри ўйинга ўзгаришлар орқали таъсир кўрсатишга уринди. Кьеза хавфли жарима зарбаси ишлади, Ди Мария айёрлик қилиб тўпни Данилога ташлаб берди, бразилиялик эса дарвоза бурчагини аниқ нишонга олди. "Ювентус" яна гол уришга уриниб кўрди, аммо "Аталанта" ҳимояда тартиб ўрнатиб, бошқа имкон қолдирмади.


"Наполи" ғалабали одимини давом эттирди

Таъкидлаш лозим, учрашув анча сокин руҳда бошланди. Биринчи хавфли вазият фақатгина 20-дақиқада юзага келди, Осимхен бурчак зарбасидан кейин боши билан тўпни дарвозага йўллади, аммо Очоа панд бермади. "Салернитана" ҳам бунга жавоб беришга уринди, Пентек ўзи учун одатий бўлмаган услубда, қанотдан олдинга ўтиб борди, лекин Мерет яқин бурчакни ишончли қўриқлади. Осимхен эса Элмаснинг узатмасидан кейин ўткир бурчакдан ҳисобни очишга ҳам эришди, бироқ ҳакам форвард ўйиндан ташқари ҳолатда бўлганини маълум қилди. "Наполи" танаффусгача ниятига етди. Ангусса қанотдан катта тезликда олдинга ўтди ва тўпни жарима майдончаси марказига узатди, у ерда Ди Лоренцодан бошқа ҳамма тўпга ета олмади. Қанот ҳимоячиси эса биринчи уринишда тўпни ўзига ўнглаб, иккинчисида муваффақиятли зарба йўллади.

Иккинчи бўлим бошланиши ҳамоноқ Элмас айланма зарба билан тўпни дарвоза устунига йўллади, қайтган тўпга эса биринчи бўлиб Осимхен етиб борди. Шу тариқа Виктор тўпурарлар пойгасидаги ҳолатини янада яхшилаб олди. Умуман олганда "Салернитана" курашишни ташлаб қўймади. Қанотдан узатмадан кеийн Кавилья, Вильена эса узоқ масофадан анча хавфли зарба йўллади. "Наполи" таркибида эса Мариу Руй айниқса фаол эди. Аввалига унинг ҳаволатиб узатган тўпини Осимхен дарвозага йўллаб, дубль расмийлаштиришига Очоа йўл қўймади. Кўп ўтмай, португалияликнинг ўзи 30 метрлардан кучли зарба йўллади ва голкипер бу сафар ҳам жамоаси жонига оро кирди. Ўйин охирига яқин Пентекда имконият бўлганди, лекин польшаликнинг жарима майдончасидан йўллаган зарбасини Мерет бартараф этишни уддалади. 


"Рома" "Специя"ни таслим этди

Ўйин анча паст тезликда старт олди. "Пичоққа илинадиган" биринчи вазият 20-дақиқада юзага келди. Эл Шаарави узоқ масофадан кучли зарба берди. "Рома" сўнгги вақтларда кўп кузатганимиз, стандартдан кейин гол уриши мумкин эди. Пеллегринининг узатмасидан кейин Абрахам тўпни Манчинига ташлади, аммо ҳимоячидан бироз омад юз ўгирди. "Рома"нинг босими барибир гол билан якуналанди. Абрахам - Эл Шаарави - Дибала - Эл Шаарави комбинациясини италиялик ярим ҳимоячи гол билан якунлади.

Танаффусдан кейин ўйин картинаси айтарли ўзгаргани йўқ. "Рома" темпни ошириб юбормай, мунтазам равишда вазиятлар яратарди. Абрахам яна бир стандартдан кейин ўткир бурчакдан зарба берди, лекин ноаниқ. Шунга қарамай, англиялик ўз голини урди. Дибаланинг ажойиб узатмасидан кейин Тэмми дарвозабон билан бирга-бир вазиятга чиқиб борди ва фарқни оширди. Бу голдан кейин "Специя" бироз жонланди. Даниэле Мальдини вазиятлар яратишга уринди, қисман буни уддалади ҳам, бироқ унинг зарбаларига аниқлик етишмасди. "Рома" натижага ўйнади ва Чемпионлар Лигаси зонасига ёриб кирди.


"Лацио" "Милан"ни ер тишлатди

"Милан" илк дақиқаларданоқ муаммоларга дуч келди. Цаканья 3-дақиқада тўпни жарима майдончасига узатди, Луис Альберто ақлли қарор билан уни ўтказиб юборди ва Милинкович-Савич аниқ зарба билан дарвоза бурчагини нишонга олди. "Милан" бунга бир нечта узоқ зарбалар билан жавоб берди, "Лацио" ҳужумлари эса рангбарангроқ кўринарди. Милинкович-Савичнинг узатмасидан кейин Цаканья тўпни ерга туширмай зарба берди, аммо ноаниқ. Марушич ўткир бурчакдан устунни нишонга олди, қайтган тўп Цаканьяга бориб тушди ва у номига гол ёздириб қўйди. 

Танаффусдан кейин "Милан" фаоллашди ва чиндан яхши дақиқаларни ўтказди. Жамоада гол уриш учун имкониятлар бўлди, Бенассер жарима зарбасидан, Ориги эса Салемаркиснинг узатмасидан кейин ҳисобни ўзгартириши мумкин эди. Воқеалар ривожи қандай бўлишини ҳеч ким айта олмайди, аммо Педронинг узатмасидан кейин Андерсон жарима майдончасида йиқитилди, Луис Альберто эса пенальтидан унумли фойдаланди. "Лацио" бу билан ҳам кифояланмади ва ҳужум қилишда давом этди. "Милан" эса тўхтаб қўя қолди. Натижада Цаканья жарима майдончаси бурчагидан тўпни Альбертога етказди, Луис эса дарҳол уни Фелипе Андерсонга етказди ва бразилиялик футболчи тўпни Татарушанунинг ёнидан ўтказиб, дарвоза тўрига йўллади. Римликлардан ажойиб ўйин ва қақшатқич зарба, "Милан" эса бундай мағлубиятдан кейин жиддий бош қотириши зарурдек.

Шунингдек, "Торино" "Фиорентина"ни, "Верона" эса "Лечче"ни енгди, "Болонья" ва "Кремонезе" дуранг ўйнашди.


Сергей Румянцев 

Нозима Тўхтамирзаева таржимаси  

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика