Latest news

13:16Ҳимоя чизиғида "катта тозалаш": "Интер" фахрийлар билан хайрлашишга тайёр  2 12:48Ҳолид Ал Фадли Ўзбекистон термасининг араб мамлакатларидан қандай фарқи борлигини айтди  2 12:27Файзуллаев Уругвай билан ўйнамайди  3 12:19Манба: Ўзбекистон халқаро турнирда Миср билан ўйнаши мумкин  4 12:05Реда Ҳани: "Мазкур беллашув Ўзбекистондаги сингари бизнинг мураббий учун ҳам биринчиси эди"  1 11:47Ўзбекистонлик ҳакамлар ОФК ҳакамлар академиясида малака оширади  0 11:35Ўзбекистонлик ҳакамлар ОФК Чақирув Лигаси ўйинларида!  0 11:24Ўзбекистон U-18 термаси Озарбайжон билан муроса кўчасини танлади  1 11:10Ўзбекистонлик аёл ҳакамлар Осиё чемпионати саралаш босқичида ишлайди  0 10:46"Арсенал" туркиялик футболчи учун катта суммадан воз кечишга тайёр  1 10:18"Реал" ҳужумчиси январда АПЛга кўчиб ўтиши мумкин  0 09:50А Сериянинг энг кўп маош олувчи футболчилар рейтинги эълон қилинди  0 09:23Мбаппе Ямалнинг шахсий ҳаётига аралашётганларга мурожаат қилди  10 08:55Футзал. 3-турнинг марказий учрашувида йирик ҳисоб қайд этилди  0 08:27Элдор Шомуродов:"Ҳамма ҳам хато қилади"  11

Фарҳод Тожиев: "Аввалгидек кетма-кет голлар уришга умид қиламан" News

Фарҳод Тожиев: "Аввалгидек кетма-кет голлар уришга умид қиламан"

ПРО-лига 29-туридан ўрин олган “Истиқлол” - “Сурхон” (2:1) учрашувидан сўнг меҳмонлар ҳужумчиси Фарҳод Тожиев championat.asia сайтига интервью берди.

"Бугунги учрашув биз учун оғир кечди. Ўтган турда “Хоразм”ни йирик ҳисобда мағлуб этганлигимиз туфайли бугун жамоамиздаги ёш футболчилар нима учундир бир оз сустроқ ҳаракат қилишди.

Рақибларимиз “Истиқлол” жуда яхши жамоа, футболчиларининг даражаси бир хил. Бундай жамоаларда бир футболчи жароҳат олса ёки бошқа сабаблар туфайли майдонга туша олмаса, бошқа шериги унинг ўрнини тўлдириб кета олади. “Сурхон”да ўйнаётган ёш футболчиларда ўзларига бўлган ишонч етишмаяпти. Бу ҳолатни машғулотларда мураббийлар ҳамда тажрибали футболчилари биргаликда тушунтириб бормоқдамиз.

Ўйлайманки, “Сурхон” келажакда  жуда кучли жамоа бўлиб етишади. Бугунги учрашув шу ҳисобда якунланганлиги биз учун жуда ачинарли хол, биз ўз олдимизга юқори мақсадларни қўйганмиз, ёш футболчиларимизда ўзларига бўлган ишончни шакллантирсак, ҳаммаси яхши бўлади.

Мухлисларимизга сабр тилайман, бирданига  юқори натижага эришиб бўлмайди. Мухлисларни тушунаман, улар жуда талабчан бўлишади. Мен мухлисларидан илтимос қилардим, озроқ сабр қилинглар, ҳали ҳаммаси яхши бўлади. Шахсан ўзим жароҳатим туфайли тўлиқ тикланишга улгурмаган бўлсамда, "Сурхон" учун майдонга тушиб, астойдил ҳаракат қилаяпман.  Ғалаба қозониш фақат тажрибали футболчиларга боғлиқ эмас, футбол жамоавий ўйин, ҳамманинг ўзига яраша вазифаси бор.

Сурхондарёлик футбол мухлисларига керак бўлса сафардаги учрашувларга бориб, ҳар доим бизни қўллаб-қувватлагаб келаётганликлари учун миннатдорчилик билдираман.  
Ушбу мавсумда мени жароҳатлар кўп безовта қилди. Футболчи жароҳат олганидан сўнг майдонга қайтиб бирданига яхши ўйнаб кетиши қийин, тикланиши, ўз ўйинини топиб олиши учун бир оз вақт керак бўлади. Мен ҳам ҳозирча ўз ўйинимни топиб олганим йўқ, ўзим учун ҳам бу хол ачинарли албатта. Қайси лигада тўп сурган бўлсам жамоам ғалабаси учун ўз ҳиссамни қўшганман, голлар урганман. Энди янада кўпроқ ишлаяпман, ҳаммаси яхши бўлишига, аввалгидек кетма-кет голлар уришимга умид қиламан", - дейди Фарҳод Тожиев.    
 

Бекзод Толибов ёзиб олди.

“Сурхон” матбуот хизмати билан хамкорликда тайёрланди.


Rating: +7   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика