Latest news

18:00Сардор Рашидов — "Нефтчи", Искандеров ва Шомуродов ҳақида   3 17:40Плей-офф: "Қўқон-1912" ва "Машъал" Суперлигада қолди  35 17:33"Клуб уни шунчаки сотиб олмаган". "Ливерпуль" сардори Вирц ҳақида гапирди  0 17:04Алижонов, Алибоев, Искандеров, Сергеев... Championat.asia талқинида Суперлига-2025 рамзий терма жамоаси  2 16:37"Йил жавоҳири" номинанти Туркияда операция қилинади  0 15:57Азиз Ибрагимов: "Гуруҳда Бразилия билан бирга кейинги босқичга чиқишимизни хоҳлайман"   2 15:34Мўмин Мелиев Ўзбекистонга қайтди  4 15:08"Барселона" "Ливерпул"нинг трансфер нишонини мерсисайдликлар бурни остидан тортиб олди  0 14:32Даврон Файзиев: "Аргентина, Англия, Гана ёки Сенегал билан бир гуруҳга тушишимизни хоҳлайман"  11 13:46Равшан Ҳайдаров: "Ўзбекистон Жаҳон чемпионатида майдонга шунчаки тўп тепиш учун чиқмайди"  1 13:18Кападзе икки шогирдини "Навбаҳор"га жалб этмоқчи  22 12:51Виталий Денисов: "Кўпроқ топ-терма жамоа бўлишини истардим. Бразилия дейсизми, Франция дейсизми. Фарқи йўқ"  5 12:25Александр Гейнрих: "Қуръада тўртинчи саватчадан Гаити ёки Кюрасаони кутиб қоламиз"  15 12:03Бахтиёр Ашурматов: "Қуръа яхши келса, гуруҳдан чиқиш имкониятимиз янада ортади"  5 11:38TVCOM'да бугунги тақвим: ЖЧ-2026 қуръаси, ўтиш ўйини ва бошқалар  0

Фарҳод Соҳибжонов: "Кубокда зафар қучишни мақсад қилганмиз" News

Фарҳод Соҳибжонов: "Кубокда зафар қучишни мақсад қилганмиз"

Суперлига 13-туридан ўрин олган "Андижон" - "Навбаҳор" (3:0) учрашувидан сўнг "Андижон" футболчиси Фарҳод Соҳибжонов сайтимизга интервью берди.

- Бугунги учрашув ҳақидаги фикрларингиз.

- Барча мухлисларимизни ғалаба билан табриклайман. Бугунги ғалабада мухлисларнинг ҳиссаси жуда катта. Бугун ғалабага лойиқ Ўйин кўрсатдик ва ғалаба қозондик.

- "Андижон" мавсумни ажойиб тарзда бошлаганди, лекин кейинчалик кетма-кет 7 та учрашувда ғалаба қозона олмади. Ушбу нохуш серия айнан "Навбаҳор" қарши учрашувда якунланишига нима сабаб бўлди?

- Аниқ бир сабаб кўрсата олмайман. Менимча, шунчаки омадимиз келмади. Суперлига ҳали бери якунланмайди. Натижаларни яхшилашга вақт етарлича. "Андижон" ҳали ўз сўзини айтмади.

- "Андижон" ўтган мавсум ҳам ўз ўйида "Навбаҳор"ни мағлуб этганди. Водий дербисига алоҳида тайёргарлик кўрилмоқдами?

- Бизнинг мухлисларимиз бор экан, ҳеч қайси жамоадан қўрқмаймиз. Ҳар бир ўй учрашувида ғалаба қозонишга интиламиз.

- "Андижон" кейинги учрашувда "Олимпик"га қарши ўтказади. Кубок доирасида кечадиган баҳс ҳақида фикр билдириб ўтсангиз. "Андижон" кубокда қайси босқичга боришни мақсад қилган?

- Ўзбекистон кубогида чемпионликни мақсад қилганмиз. Яхши ниятимизга яраша ўйин намойиш этишимиз керак.

- Евро-2024ни кузатиб боряпсизми? Қайси терма жамоага мухлислик қиляпсиз? Қайси жамоа чемпионликни қўлга киритади?

- Бундай мусобақани кузатмайдиган футболчи бўлмаса керак. Европа биринчилигида Франция терма жамоасининг имкониятини юқори баҳолайман.


Rating: +7   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика