Latest news

16:28"Реал Сосьедад" ўзига расман янги мураббий топди  0 15:58"Реал" Винисиус атрофидаги муҳитдан хавотирда  0 15:22"Астон Вилла" Мартинеснинг ҳолати фонида тер Штегенга қизиқиш билдирмоқда. Аргентиналик дарвозабоннинг белида муаммо бор  0 14:28Семеньо фаолиятини давом эттириш учун устувор вариантни танлади  1 14:02Довбик фаолиятини АПЛда давом эттириши мумкин  2 13:15"Реал" Абдуқодир Ҳусановни ўз сафига қўшиб олмоқчи  22 12:31Мбаппе Роналдуга мурожаат қилди: "У менинг дўстим ва кумирим"  4 12:00TVCOM'да бугунги тақвим: "Атлетико", "Барса" МЮ ва бошқалар  0 11:54"Ливерпуль” "Барселона"нинг собиқ ҳимоячисига қизиқмоқда  0 11:25Криштиану Роналду "Форсаж 11"да  11 10:53"Хоразм" футболчиси ОКМКни танлади  0 10:21Колумбия терма жамоаси юлдузи: "Биз ЖЧни интиқлик билан кутмоқдамиз"  4 09:55Гвардиола кечаги ғалабадан сўнг нималар деди?  1 09:28"Локомотив" собиқ ҳужумчисини ортга қайтармоқчи  2 09:002025 йилнинг энг яхши 100 нафар футболчиси эълон қилинди. Месси ва Роналду ТОП-30дан жой олишмади  19

Фарҳод Соҳибжонов: "Иккинчи даврани бундан ҳам яхшироқ ўтказамиз, деган умиддаман" News

Фарҳод Соҳибжонов: "Иккинчи даврани бундан ҳам яхшироқ ўтказамиз, деган умиддаман"

"Андижон" футбол клуби иккинчи даврага тайёргарлигини бошлади.

"Тожикистонда ўтаётган йиғин мавсумнинг иккинчи қисми учун жуда муҳим ҳисобланади. Шу сабабли футболчилар машғулотларда зўр бериб ишлашмоқда", - деб ёзади клуб матбуот хизмати.  

Жамоанинг истеъдодли ўйинчиларидан бири Фарҳод Соҳибжонов эса “Андижон” клуби матбуот хизматига тайёргарлик, биринчи даврадаги таассуротлар ва иккинчи давра олдидан нималарни кўзлаётгани ҳақида гапирди. 

-  “Андижон”нинг иккинчи даврага тайёргарлиги Тожикистонда бошланди. Барчаси сиз учун қониқарли кечяптими?
-  Ҳа, тайёргарлигимизни бошлаб олдик. Бу ердаги шароитлар яхши, кўнглимиз тўляпти.

-  Айтинг-чи, биринчи даврадан ҳар жиҳатдан қониқдингизми?
-  Ҳа, менимча, мухлисларимизни ҳам кўнгли тўляпти, деб ўйлайман. Иккинчи даврани ҳам мана шундай руҳда ва бундан ҳам яхшироқ ўтказамиз, деган умиддаман. Уй ўйинларимизда ишқибозларимиз янада кўпроқ бўлса, биз футболчиларга далда бериб туришади ва бундан ҳам зўр ўйинлар кўрсата оламиз. 

-  Умуман олганда, иккинчи даврадан нима кутяпсиз?
-  Иккинчи даврада кўпроқ голлар уриб, голли пасларни амалга ошириб, жамоамнинг ғалабаларига ўз ҳиссамни қўшмоқчиман. 

-  Ёзги йиғиндаги асосий эътибор нимага қаратиляпти?
-  Ёзги тайёргарликда эътиборимиз кўпроқ чидамлилик, техника ва тактикага қаратилган. Бир қатор ўйинчиларимиз жароҳатдан кейин энди қайтишди. Уларга тезроқ спорт формасига тушиб олишларини тилаб қоламан. Яна бошқа жароҳат олган жамоадошларимиз ҳам бор ва уларга соғлик тилаб, тезроқ сафимизга қайтишини истайман. Биз бир жамоамиз!

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика