Фарҳод Сафаров: "Бош мураббийнинг йўқлиги албатта таъсир қилади"
04 mar 2017 18:57
News
Фарҳод Сафаров: "Бош мураббийнинг йўқлиги албатта таъсир қилади"
"Навбаҳор" - "Обод" (2:1) учрашувидан кейинги матбуот анжуманинг биринчи қисмида "Обод" директори Фарҳод Сафаров иштирок этди.
"Аввало "Навбаҳор"ни ғалаба билан табриклаймиз. Наманган халқини келаётган Наврўз байрами билан қутлаймиз. Ўйин бошида тезкор гол ўтказиб юбордик. Чемпионатнинг бошида ўйнаш доим оғир. 3-4та ўйиндан кейин барчаси ўз изига тушиб кетади.
Биласизлар Рауф Инилеев оёғини операция қилдиргани учун ҳозир тикланиш жараёнини бошдан кечирмоқда. Шу боис Наманганга кела олмади. Унинг йўқлиги албатта жамоага таъсир қилди.
Шахсий фикрим, бугун майдон бизнинг жамоа учун оғир бўлди. Футболчиларимнинг қандай югуришини биламан, аммо негадир бугун уларга майдон босими таъсир қилди деб ўйлайман. Шоҳруз Норхоновнинг жароҳати жиддий эмас, у кейинги ўйинларда майдонга тушади", - дейди Фарҳод Сафаров.
"Обод" матбуот хизмати

Link :
Source : championat.asia
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Similar news
championat.asia
Ла Лига. "Реал Мадрид" ўз уйида "Реал Бетис"га 5 та гол урди
АПЛ. "Ман Сити" "Челси"га қарши ўйинда 90+4 дақиқада тўп ўтказиб юборди ва ғалабани бой берди, Ҳусанов 51-дақиқада захирадан ўйинга қўшилди
Алижонов "Пахтакор"да қолиш учун йирик битимни рад этди
Ла Лига. "Барселона" сўнгги дақиқалардаги иккита гол эвазига "Эспаньол"ни мағлуб этди
Comments