Latest news

08:02Забиҳилло Ўринбоевнинг "Навбаҳор"даги тақдири маълум  0 07:36"Пахтакор" футболчиси ОКМКга ўтмоқда   1 02:27Бундеслига. "Боруссия Д" ўз майдонида "Боруссия М"ни мағлуб этди  0 02:10Италия Суперкубоги. "Болонья" ярим финалда "Интер"ни мағлуб қилди ва финалга йўл олди!  7 01:39Мактомини МЮдан кетганларнинг муваффақиятга эришаётгани ҳақида нималар деди?  0 00:46Артета Гекерешга баҳо берди  0 00:20"Ланс" Абдуқодир Ҳусанов бўйича "Манчестер Сити"га мурожаат қилган  7 23:53Гвардиола "Манчестер Сити"дан кетиши эҳтимоли ҳақида: "Мен умрбод бу ерда қола олмайман"  4 23:12Флик ҳозирча "Барселона" билан шартномани узайтирмоқчи эмас  1 22:55Аморим Фергюсоннинг гаплари ҳақида фикр билдирди  3 22:31"Қизилқум" 22 ёшли футболчиси билан шартномани узайтирди  0 22:11Марсело "Барселона"дан "Реал"га кимни олган бўларди?  5 21:59Пеп Гвардиола: "Ҳозир "Сити" АПЛ чемпионлиги учун курашадиган ҳолатда эмас"  3 21:37Тьерри Анри: "Арсенал" ушбу мавсумда чемпион бўлиши керак"  0 21:13Манба: Абдуқодир Ҳусановни АПЛнинг бошқа топ-клуби 47 миллион фунтга сотиб олишга тайёр  24

Фарҳод Нуруллаев ҳамда Артём Макосинни табриклаймиз! News

Фарҳод Нуруллаев ҳамда Артём Макосинни табриклаймиз!

Бугун “Қизилқум” футбол клуби менеджери Фарҳод Нуруллаев ҳамда жамоа дарвозабони ва сардори Артём Макосиннинг таваллуд кунлари.
Фурсатдан фойдаланиб, уларни туғилган кунлари билан табриклаймиз. Уларга узоқ умр, сиҳат саломатлик ва оилавий бахт тилаймиз.

Маълумот ўрнида шуни таъкидлаш керакки,  Фарҳод Турғунович бугун ўзининг ярим асрлик тўйини тантана қилмоқда.

У 1964 йилнинг 29 октябрида Навоий шаҳрида туғилган. Фарҳод ака 1982 — 1984 йиллар «Зарафшон» (Навоий), 1985 — 1989 йиллар «Янгиер», 1990 — 1998 йиллар «Зарафшон» (Навоий) жамоаларида ҳимоя чизиғида тўп сурган.  2011 йилдан буён эса «Қизилқум»  жамоасида менеджер сифатида фаолият олиб бормоқда.

Артём Макосин эса 1985 йил 29 октябрда Навоийда таваллуд топган.

Артём Олегович илк “чарм тўп” сабоқларини мураббий Владимир Петрович Гавриловдан олган.

У 2003 — 2004 йилларда «Зарафшон — НЦЗ» (Навоий), 2005 — 2008 йиллар «Бухоро» (Бухоро), 2009 йил «Шўртан» (Ғузор), 2010 йил «Зарафшон — НЦЗ» (Навоий), 2011 йилдан танаффус билан «Қизилқум» жамоаси дарвозасини қўриқлаб келмоқда.

Яна бир бор, Фарҳод Нуруллаев ҳамда Артём Макосинни футбол клубимиз маъмурияти, барча жамоа аъзолари номидан бугунги қутлуғ айёмлари билан чин юракдан самимий муборакбод этамиз.

“Қизилқум” ПФК Матбуот хизмати.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика