Latest news

09:47Sofascore. Мозговой ва Шукуров тандеми кечаги учрашувда неча баҳога лойиқ кўрилди?  0 09:20Суперлига. Бугун тур якунланади  0 08:51"Навбаҳор" бош мураббийи кечаги мағлубиятдан сўнг: "Буни клуб раҳбарияти билан маслаҳатлашган ҳолда ҳал этамиз"  4 08:23"Насаф"нинг бир нечта етакчиси келаси мавсум жамоани тарк этади  5 07:56Sofascore. "Галатасарой" дарвозасига гол урган Шомуродов неча баҳо олди?  0 07:39МЛС. "Интер Майами" меҳмонда "Нэшвилл"га 5 та гол урди, Мессидан хет-трик  8 07:31Саудия Арабистони чемпионати. "Ал Насср" аутсайдерни йирик ҳисобда мағлуб этди, Феликсдан хет-трик  3 07:30ЖЧ U-20. Учинчи ўрин учун баҳс бўлиб ўтди  0 07:22Эрон Про лигаси. "Персеполис"нинг омадсизлиги давом этмоқда: бу сафар меҳмондаги мағлубият ва Ўруновдан сариқ карточка  0 07:13А Серия. "Рома" ва "Интер" ўртасидаги ўйин тақдирини битта гол ҳал қилди  0 00:45"Ноттингем Форест" Манчини билан музокара олиб бормоқда  0 00:20Гвардиола Холанд ҳақида: "4 ёки 5 та гол урмагани учун афсусдаман"  1 00:00Туркия. Лерой Саненинг дубли "Галатасарой"га "Истанбул Башакшеҳир" устидан ғалаба тақдим қилди. Шомуродов ҳам бу учрашувда гол урди  36 23:45Суперлига. "Навбаҳор" ўз майдонида "Бунёдкор"га ютқазди, "Динамо" эса "Бухоро"ни йирик ҳисобда енгди  0 23:35Бундеслига. ​"Бавария" марказий учрашувда "Боруссия Д"ни мағлубиятга учратди  3

Фарҳод Нишонов: "Футболда гол урмасанг, 3 очко қўлга кирита олмайсан" News

Фарҳод Нишонов: "Футболда гол урмасанг, 3 очко қўлга кирита олмайсан"

Про лиганинг 13-туридан ўрин олган "Шўртан" - "Олимпик MobiUZ" (3:0) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Фарҳод Нишонов матбуот анжуманида иштирок этди.


- Ўйин ҳақида

- "Шўртан" жамоасини ғалаба билан табриклаймиз. Бизга маҳорат етишмаяпти. Айрим вазиятларда тўпни қабул қилиш ва узатмаларда хатоликларга йўл қўйяпмиз. Якунловчи зарбаларда ҳам камчиликларимиз бор. Футболда гол урмасанг, 3 очко бермайди. Буни устида ишлаймиз.

- Жамоангиз кубок учрашувларида кучли жамоаларга қарши яхши ўйин кўрсатганди. Про лиганинг сўнги турларида бир оз қийналаётгандек. Жисмоний ҳолат билан боғлиқ муаммо борми?

- Йўқ, жисмоний ҳолатимиз жойида. Таркибда йўқотишлар бор. Дарвозабон ва икки нафар ҳимоячимиз бугунги ўйинни ўтказиб юборишди. Кубок ўйинларида оптимал таркибда эдик.

- Жамоа захирасидан кўнглингиз тўладими?

- Йўқ, захирамиз кўнгилдагидек эмас. Биз ўзимиз истаган футболчиларни ололмай қолганмиз. Ҳозир шу боисдан қийинчиликларга учрадик. Биринчи даврадан сўнг жамоа таркибини 70 фоизга ўзгартирамиз. Ўзгартирмасак, натижа бўлиши қийин экан. 

- Қизил карточкага муносабатингиз?

- Футболчига танаффус вақтида айтгандик, сариқ карточкаси бор бўлгани учун эҳтиёткор бўлишини сўрадик. Бироқ у барибир иккинчи карточкани олди ва четлатилди. Бу борада ишлаймиз.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика