Latest news

14:12"Интер" "Рома" футболчисини харид қилмоқчи  0 13:43"Ливерпуль" бразилиялик ҳужумчи харидини кўриб чиқмоқда  0 13:05Сергей Чигодаев - Ўзбекистон U-16 терма жамоасининг CAFA U-17 кубогидаги илк ўйини ҳақида  0 12:35"Челси" икки дарвозабонни кўриб чиқмоқда  2 12:04Тен Хаг топ клубга бош мураббий бўлмоқда  3 11:23"Реал" ПСЖ юлдузини харид қилмоқчи  6 11:00Каору Митоманинг янги жамоаси деярли аниқ  3 10:34Кевин Де Брюйне “Наполи“да қанча маош олиши маълум  2 10:08“Майдонда максимал даражада кучимизни сарфлаймиз, бизда ишонч бор” - Дониёр Абдуманнопов “Сурхон”га қарши ўйин, чиройли гол ва Суперкубок ҳақида  2 09:40Васкес фаолиятини Осиёда давом эттириши мумкин  5 09:11Ҳусановнинг собиқ мураббийи Англия жамоасини бошқаради  3 08:43Мбаппе “Олтин бутса“ учун курашда биринчи ўринга чиқиб олди  53 08:17Sofascore. Захирадан майдонга тушиб, ассист қайд этган Файзуллаев неча баҳо олди?  3 08:00Суперлига. "Нефтчи" "Шўртан"ни йирик ҳисобда мағлубиятга учратди. "Сўғдиёна" эса ўз майдонида "Бухоро" билан дуранг ўйнади  2 07:54Суперлига. Бугун 3-та учрашув бор  7

Фарҳод Магометов: "Олий лигада клублар сонини оширишга тайёр эмасмиз" News

Фарҳод Магометов: "Олий лигада клублар сонини оширишга тайёр эмасмиз"

Бугун олий лига-2014га қуръа ташлаш маросимидан сўнг журналистлар ПФЛ директорига ўз саволллари ва таклифлари билан мурожаат қилишди.
Жумладан олий лигада жамоалар сонини ошириш бўйича таклиф берилди.

Фарҳод Магометов: "2018 йилгача бўлган режамизда олий лига клублари сонини ошириш кўзда тутилган, аммо айни пайтда бунга тайёр эмасмиз. Клублар сонини оширганимиз билан, клублар аҳволи, ҳолати бунга жавоб бермайди. Масалан, “Шўртан" ва "Гулистон" 2013 йилги мавсумни баъзўр тугатишди. Бундай клублар олий лигага керакми?! Агар клублар тайёр бўлса, биз лига иштирокчилари сонини 16та эмас, 20тагача ҳам кўпайтирамиз".

Бундан ташқари олий лига клублари стадионида симсиз интернет (Wi-fi) бўлмаса бу клубларни жаримага тортиш таклифи берилди.

Фарҳод Магометов: “Стадионларда симсиз интернет бўлиши кераклиги талабларга киритилган, лицензиялаш ҳужжатларида ҳам ушбу талаб мавжуд. Олий лига клублари вакиллари ўз стадионингизда интернет бўлишини таъминланг”.

Янги йилда бир клубнинг уч нафар футболчиси миллий терма жамоага чақирилса, клуб ўйин санасини ўзгартириш бўйича ПФЛга илтимос билан чиқишга ҳақли. Агар клубнинг беш нафар футболчиси олимпия терма жамоага чақирув олса, бу клуб ўйин санасини ўзгартириш бўйича ПФЛга илтимос билан чиқиши мумкин.

Исломбек Рустамбеков.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика