Latest news

22:08Игорь Сергеев миллий жамоа тарихидаги тўпурарлар орасида олтинчи ўринга кўтарилиб олди  2 21:40CAFA Nations Cup. Туркманистон – Ўзбекистон 1:2  11 21:30CAFA Nations Cup. Бир киши кам бўлиб қолган Ўзбекистон Туркманистонни кичик ҳисобда мағлуб этди  246 20:55Қирғизистон бош мураббийи: "Ғалабамизни ўғирлашди"  3 20:33Топ лигалардан клуб топа олмаган Лукман Туркияга йўл олиши мумкин  0 19:50Расман: "Барселона" ҳимоячиси "Эльче"га ўтди  0 19:19"Байер" "Ал Қодисия" ярим ҳимоячисини 25 млн еврога сотиб олди  0 18:48CAFA Nations Cup. Кейруш бошчилигидаги Ўмон охирги дақиқаларда гол уриб, Қирғизистонни ютиб кетди  38 18:33Ўзбекистон - Туркманистон. Асосий таркибимиз маълум  28 18:33"Қайрат" – "Реал" учрашувига 4-5 минг сайёҳ келиши кутилмоқда  2 18:05"Қайрат"нинг Чемпионлар Лигасидаги ўйинлари Остонада ўтказилиши режалаштирилмаган  1 17:38"Астон Вилла" "Ливерпуль" хавбеки билан шартнома имзолади  7 17:10"Бавария" "Челси" ҳужумчисини ижарага олди  6 16:41"Комо" Деле Алли билан шартномани бекор қилди  1 16:14"Челси" Буонанотте трансферини расмийлаштирди  4

Фарҳод Магаметов: «ОФК комиссияси еттита клубни текширади» News

Фарҳод Магаметов: «ОФК комиссияси еттита клубни текширади»

1 август куни Тошкентга Олий Лига клубларини лицензиялаш бўйича Осиё футбол конфедерациясининг текширув комиссияси ташриф буюрди.
ОФК Клублар мусобақалари бошқармаси бошлиғи Бенжамин Тан ва ОФК Молия бўлими ҳисобчиси Он Чон Хёндан иборат делегация беш кун давомида Ўзбекистонда бўлади. Бу вақт давомида Осиёнинг бош футбол ташкилоти вакиллари Ўзбекистон Олий Лигасида иштирок этувчи бир қатор клубларда бўлишади.

ОФКнинг текширувчи ташрифи тўғрисида Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси бош директори Фарҳод Магаметов нисбатан батафсил маълумот берди.

«Бугун биз мамлакатимизга Олий Лига клубларини текшириш учун ташриф буюрган Осиё футбол конфедерацияси вакилларини кутиб олдик. Улар Ўзбекистонда 5 августгача қадар бўлишади. Беш кунлик ташриф давомида меҳмонлар еттита клубни кўздан кечиришади. Ушбу қарор ОФК томонидан қабул қилинган. Ташриф тақвимини ҳам уларнинг ўзи тузиб чиққан», - деди Магаметов.

ЎзПФЛ бош директори сўзларига кўра, инспекция ишлари «Бунёдкор» клубидан бошланган, энг сўнгги ташриф эса Ғузорга амалга оширилади – у ерда меҳмонлар «Шўртан»даги шароитлар ва имкониятлар билан танишишади.

«Инспекция 1 августнинг ўзидан бошланди. Рўйхатда биринчи бўлиб «Бунёдкор» қайд этилган. Комиссия 2 август куни Наманган ва Фарғонада бўлади. Шундан сўнг 3 август кнуи «Гулистон», «Сўғдиёна» ва «Динамо»нинг инфратузилмалари текширилади. Меҳмонларимиз борадиган сўнгги клуб «Шўртан» бўлади. Ғузорга сафар 4 августга режалаштирилган», - деди Магаметов.

5 август куни ОФК мутахассислари ЎФФ ҳамда ЎзПФЛ вакиллари билан учрашиб, Олий Лига клублари инфратузилмаларидаги мавжуд ютуқ ва камчиликлар ҳақида маълумот беришади.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика