Фарҳод Бекмуротов: "Ўзимни кучлироқ жамоада синаш истаги туғилди. Андижонлик мухлислар доимо қалбимда қолади"
25 dec 2020 19:06
News
Фарҳод Бекмуротов: "Ўзимни кучлироқ жамоада синаш истаги туғилди. Андижонлик мухлислар доимо қалбимда қолади"
Футболчи кейинги мавсумдан эътиборан "Қўқон-1912" шарафини ҳимоя қилади. Биз янги жамоага ўтган Фарҳод Бекмуротовнинг фикрлари билан қизиқдик.
"Андижон" жамоасида 2014 йилдан бери тўп тепиб келаётган эдим. Тўғриси тарк этиш бироз қийин бўлди. Кетишимнинг бирдан-бир сабаби ўзимни кучлироқ жамоада синаб кўришни ўйладим. Мухлисларга катта раҳмат айтаман, етти йил ичида иссиқни иссиқ, совуқни совуқ демасдан қўллаб-қувватлашди. Улар доимо қалбимда қолади. Насиб қилса бир кун келиб қайтаман. Доимо соғ ва саломат бўлишларини, севимли жамоамизни олқишлашдан чарчамасликларини тилаб қоламан.
Ҳа бошқа жамоалардан ҳам таклифлар тушгани рост. Қўнғироқ қилишганида тўғри тушунтириб узуримни айтиб қўйдим. Таклиф учун барчаларига миннатдорчилик билдираман, мени тўғри тушунишди деган умиддаман. "Қўқон-1912"га Бахтиёр ака Ашурматов чақирдилар. Эндиликда мақсадим ўзимнинг имкониятларимни кучли клубда синаб кўриш ва жамоага юқори ўринларни эгаллашига қўлимдан келганича ёрдамлашиш",- дейди Бекмуротов.
Similar news
championat.asia
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" ўз уйида "Манчестер Сити"га ютқазди
ЕЧЛ. Дастлаб гол ўтказиб юборган "Барселона" якунда "Айнтрахт"ни мағлубиятга учратди
"Хоразм" Суперлигада қолди, "Бухоро" Нукусга боради
Николя Пепе: "Роналду Месси ҳақида жуда кўп гапиради. "Наруто"да ким тинмай валдирайди? Саске. Ким жим юради? Наруто"
Comments