Latest news

09:20"ФарДУ" иккинчи даврада Суперлиганинг бир нечта футболчиси билан шартнома имзолаши мумкин  0 08:46Назорат учрашуви. "Қўқон-1912" "Арал"ни мағлуб этди. Қўқонликлар сафида ОКМК футболчиси ҳаракат қилди  0 08:13ЦСКА директори Файзуллаев трансфери ҳақида гапирди  4 07:48Мираброр Усмонов хотира турнири. Бугун чемпион аниқланади  2 00:01Англия финалда Испанияни мағлуб этиб, аёллар ўртасидаги Евро-2025 ғолибига айланди  6 23:38Артур Испанияга қайтиши мумкин  0 23:15Доннарумма "Галатасарой"дан таклиф олган. Истанбулликлар дарвозабоннинг ПСЖ билан музокараларидаги қийинчиликдан фойдаланмоқчи  0 22:40"Ал Насср" Феликсдан сўнг ЖЧ ғолибини нишонга олди  5 22:16Диас "Бавария"га 75 млн евро эвазига ўтмоқда, томонлар барчасини келишиб олишди. "Ливерпуль" вингери 4 йиллик шартнома имзолайди  6 21:48"Ювентус" машғулотларни ўтказиб юборгани учун Дуглас Луисни 40-120 минг евро жаримага тортади. Хавбек Англияга йўл олмоқчи  0 21:21"Милан" "Реал"дан Фран Гарсиянинг нархини сўради. "Қироллик клуби" эса...  0 20:56Хави Симонс Лондон клубига ўтишга тайёр  0 20:18Томас Мюллер МЛСнинг "Ванкувер Уайткепс" клуби билан фаол музокаралар олиб бормоқда  2 19:40"Ал Насср" Антони бўйича таклиф билан чиқди. МЮ вингер учун 50 млн фунт олмоқчи  4 19:14Гвардиола мўйловини ўстирди  11

Фарҳод Бекмуротов: "Оғир вазиятда "Андижон"ни ташлаб кетмаган эдим" News

Фарҳод Бекмуротов: "Оғир вазиятда "Андижон"ни ташлаб кетмаган эдим"

Тошкентнинг "Локомотив" клуби ўтган йили биринчи лигада иштирок этган "Андижон" жамоаси футболчиси Фарҳод Бекмуротовни ўз таркибига қўшиб олди.

"Темирйўлчилар"нинг янги аъзоси Фарҳод Бекмуротов кеча ёшлар лигасида "Локомотив" сафида дебют учрашувини ўтказди. Ушбу баҳсдан сўнг Бекмуротов ўз фикрларини билдириб ўтди.

"Хабариз бор, ўтган йили биринчи лигада иштирок этган "Андижон" жамоасида фаолият олиб бордим. Мавсум якунига етганидан сўнг, бироз дам олдим. Шерзод Райимжонов менга қўнғироқ қилди ва Андрей Фёдоров сизни сўраябди, телефон рақамингизни бераман, қўнғироқ қилиб гаплашин, деб айтди. Виталиевич, келиб ўзингни синаб кўр, мураббийларга ёқсанг жамоада қоласан, деб айтди. Ҳеч иккиланмасдан таклифни қабул қилдим ва Тошкентга келдим. Шундан сўнг, мураббийларга ўйиним маъқул келган бўлса керак, шартнома имзоладик. Кеча ёшлар лигасида "Локомотив" таркибида дебют учрашувимни ўтказдим. Жамоадошларим билан яхши чиқишиб кетдим. Биринчи бўлиб биз дарвозамиздан тўп ўтказиб юбордик. Аслида биз рақибларимиздан кучсиз эмас эдик. 

Бироз омад етишмади. Стадионга кўплаб мухлислар ташриф буюришди. Мухлисларга бўлиб ўтган ўйин ёқди деб ўйлайман. Ҳар ҳолда учрашувни охирги дақиқаларигача кузатиб ўтиришди. Бу йилги чемпионат баҳслари ўзгача ўтишига умид қиляпман. 12та кучли жамоа, ўйиндан олдин қандай натижа қайд этилишини башорат қилиб бўлмайди. Ҳар бир учрашувга кучли тайёргарлик кўриш керак. ОЧЛ мусобақасига заявка топиширга мураббийлар улгуришмади, деб ўйлайман. Насиб қилса гуруҳ босқичидан чиқсак, мени ОЧЛда ўйнашим учун заявка қилиши мумкин. 2016 йили олий лига баҳсларида 28та учрашувда тўлиқ майдонда ҳаракат қилдим. 

шундан сўнг, "Андижон" биринчи лигага равона бўлди. Шундай пайтда "Андижон"ни ташлаб кетмадим. Жамоани олий лигага олиб чиқиб кейин бошқа жамоага ўтишни мақсад қилгандим. Лекин биз ўйлаган нарса ҳар доим ҳам бўлавермас экан. Афсуски, суперлига йўлланмасини қўлга кирита олмадик. Мана энди суперлигада ўйнашим учун имконият яратилди. Бунинг учун "Локомотив" раҳбарияти, мураббийлар штабини ишончини оқлашга ҳаракат қиламан. рақобат бор жойда ўсиш бўлади. Тўғри, "Локомотив" таркибида маҳоратли футбочлилар кўп. Ҳар куни улардан ниманидур ўрганишга ҳаракат қиляпман. Машғулотларда тинмай тер тўкиб, асосий таркибда майдонга туширишларини кутаман. Насиб қилса ҳаммаси яхши бўлади", - дейди Фарҳод Бекмуротов


Жаҳонгир Сотволдиев суҳбатлашди

Rating: +11   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика