Latest news

13:30Анвар Ҳожимирзаев Кападзедан хафа бўлдими?  3 13:07Ўзбекистон U-20 терма жамоасининг Хитой клубига қарши асосий таркиби маълум   2 12:47Осиё Кубоги-2025 финал босқичига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди — Ўзбекистон "А" гуруҳидан ўрин олди  0 12:30Тимур Кападзе: "Гвардиола Ҳусановни дарҳол "олов"га ташлади"  4 12:13Расман: "Андижон" словениялик футболчи билан шартнома имзолади  3 11:49Тимур Кападзе Машарипов ва Ўруновнинг жароҳати ҳақида гапирди  12 11:45"Гап пулда бўлса, ўша пулни мен сенга бераман"  8 11:27Даврон Файзиев: "Катанец ўрнига хорижий мураббий варианти ҳам кўриб чиқилди. Кападзе унинг ёрдамчиларини қолдиришга қарор қилди"  14 10:43Шесни ёки Пенья? Флик ўз танловини айтди  4 10:06Осиё кубоги олдидан сўнгги репетиция. Ўзбекистон U-20 терма жамоаси бугун Хитой клуби билан ўйнайди  4 09:51Микель Артета: "Ҳозир бу жуда оғриқли, лекин биз келажакка қарашимиз керак"  4 09:19 Неймар 12 йилдан сўнг "Сантос" таркибида майдонга тушди  2 08:48Расман: Сардор Қобулжонов янги мавсумда "Хоразм"да ўйнайди  1 08:15Клаудио Раньери: "Элдор Шомуродов муносиб ўйин кўрсатди"  13 07:35Суперлига. Жамоаларда амалга ошаётган трансферлар барчаси битта саҳифада   74

Фарҳод Бекмуротов: «Металлург» яхши шаклланган жамоа» News

Фарҳод Бекмуротов: «Металлург» яхши шаклланган жамоа»

Кеча бўлиб ўтган «Металлург» - «Андижон» (3:1) учрашувида меҳмонлар сафида фаол харакат қилган футболчилардан бири Фарҳод Бекмуротов бўлди.
Иқтидорли ярим ҳимоячининг жамоаси мағлубиятга учраганидан сўнг кайфияти яхши эмасди. Шунга қарамай Фарҳод ўзини поофессионалларга ҳос тутиб, ўйин тўғрисида фикрларини билдириб ўтди.

- Тўғриси омадимиз келмади. Кўрдингиз гол уриш учун бир нечта имкониятларга эга бўлдик. Аммо тўп дарвозага киришни истамади. Учрашувга жиддий тайёргарлик кўргандик. Камида бир очко олишни ўйлагандик. Бироқ бунинг акси бўлиб чиқди. Мағлубият учун раҳбариятдан узур сўраймиз. Улар бизни ҳар қандай холатда ажойиб тарзда қўллаб-қувватламоқда.

- «Металлург» яхши шаклланган жамоа эканлиги билиниб турди. Анчадан буён деярли бир хил таркиб билан ўйнаб келишмоқда. Шунинг учун ҳам бир-бирларини яхши тушунишади. Лекин уларни биздан кучли ўйнади деб бўлмайди. Бизга фақат омад келмади. Буни стадионга келган мухлислар ҳам кўрди. Фурсатдан фойдаланиб бизни Андижондан узоқ йўл босиб келиб, стадионда ажойиб тарзда қўллаб-қувватлаган мухлисларимизга раҳмат айтаман. Мағлубият учун улардан узур сўрайман.

- Таркибдаги йўқотишлар ўрни билинди. Айниқса жамоа сардори Иброҳим Отахоновнинг йўқлиги учрашув чоғида сезилиб турди.

- Энди кейинги тур «Олмалиқ»ни қабул қиламиз. Ҳар қандай холатда ҳам бўлажак баҳсда фақат ютишимиз керак. Акс холда бизни ҳеч ким кечирмайди - дейди Фарҳод Бекмуротов.

«Андижон» матбуот хизмати.
Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика