Latest news

10:22Клопп Осиё жамоасини бошқариши мумкин  0 09:55Хави МЮни бошқаришга рози  4 09:27Sofascore. Ҳамробеков жамоадошлари орасида энг яхши баҳолардан бирига лойиқ кўрилди  1 09:01Sofascore. Аламли тарзда мағлуб бўлган "Насаф" футболчилари неча баҳога лойиқ кўрилди?  10 08:33"Пахтакор" "Сурхон"ни қийинчилик билан мағлуб этган учрашувдан ФОТОГАЛEРEЯ  0 08:07Суперлига. Бугун 23-тур якунланади  7 07:30Суперлига. "Пахтакор" – "Сурхон" 1:0   0 01:06Умар Эшмуродов: "Футболимизнинг камчиликлари билиниб қолди"  15 00:27Жавоҳир Сидиқов: "Ютса жамоа ютади, ютқазса ҳам жамоа ютқазади"  7 00:18Элит ОЧЛ. "Насаф" - "Ал Ҳилол" 2:3  5 00:00ОФК ЭЧЛ. Ҳамробеков жамоаси дуранг ўйнади  0 23:24Камолиддин Тожиев : "Охиригача курашиб, муҳим уч очкони қўлга киритдик"  0 23:08Февзи Давлетов: "Ғалаба қозониш учун гол уриш керак, биз эса уч ўйиндан буён гол ура олмаяпмиз"  2 23:00"Насаф" бош мураббийи Рўзиқул Бердиев: "Бугун савия ва даража ўз сўзини айтди"  38 22:47"Ал Ҳилол" бош мураббийи Симоне Инзаги: "Икки бор тўп ўтказиб юборган бўлсак-да, якунда ғалабага эришдик"  24

Фарҳод Бекмуродов: “Андижон”ни олий лигада қолишига кўпчилик ишонмаганди” News

Фарҳод Бекмуродов: “Андижон”ни олий лигада қолишига кўпчилик ишонмаганди”

Олий лиганинг 29-туридан сўнг “Андижон” жамоасининг расман элитада қолиши аниқ бўлди.

“Бургутлар” кеча ўз майдонида “Динамо”ни қабул қилиб 1:1 ҳисобида дуранг қайд этди. Мезбонларнинг голига муаллифлик қилган Фарҳод Бекмуродов учрашувдан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди. Дарвоқе, мазкур футболчи бу йил 21 ёшга тўлди. Жорий мавсум олий лигада дебютини нишонлади.

- Ўйин ҳақида нима дейиш мумкин. Гарчи бугун ғалаба қозона олмаган бўлсакда, асосийси ўз олдимизга қўйилган вазифани уддаладик. Бундан жуда хурсандмиз. Очиғи, кўпчилик “Андижон”нинг олий лигада қолишига ишонмаганди. Аммо биз мақсад сари астойдил курашдик.


- Тақдирни қарангки, биринчи даврада айнан самарқандликларга қарши кечган баҳсда олий лигадаги дебютимни ўтказгандим. Элитадаги илк голимни ҳам айнан “Динамо” жамоасига киритдим.

- Захирадан майдонга тушаётганимда мураббийлар ўнг қанот ярим ҳимоясида харакат қилишимни айтди. Бунгача майдон марказида ўйнаб келганим учунми ёки бошқа сабабми бошида ўйинга киришиб кетишим қийинроқ кечди. Аммо кейинчалик марказроққа ўтиб ўйнадим. Голимга келсак, Анвар ака Бердиев ҳаводаги курашда тўпни менга ютиб берди ва бундан унумли фойдаланиб қолдим.

- Энди келгуси мавсумдан умидим катта. Асосий таркибга кириш учун бор кучим билан харакат қиламан ва бу орқали олимпия терма жамоасидан ҳам таклиф олишга интиламан.


Исломбек Рустамбеков.

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика