Фарҳод Абдурасулов: “Мақсад - олий лигага чиқиш”
21 feb 2014 15:59
News
Фарҳод Абдурасулов: “Мақсад - олий лигага чиқиш”
- Умуман олганда, қуръа натижаларидан норози эмасман, ҳар ҳолда қуръа биз учун ноқулай келмади. Биринчиликни “Бунёдкор-2” ва “Обод” жамоаларига қарши сафардаги баҳслар билан бошласак, Ўзбекистон кубогининг биринчи босқичида “НБУ-Осиё” билан беллашамиз.
- Кубокнинг 1-босқичидан ўтиб олсангиз, кейинги рақиб “Машъал” бўлади.
- Ҳар қандай ҳолатда ҳам ортга қайтиш йўқ, фақат олға! Муборакликларга етарлича қаршилик қила оламиз. Ўтган мавсум бу жамоани ўз уйимизда мағлуб этганмиз.
- Бу йил жамоа олдига қандай вазифа қўйилади?
- “Оқ-тепа” олдига қўйиладиган асосий вазифа - олий лигага чиқиш. Бунинг учун бизда барча шароит етарли. Кубок баҳсларида ҳам имкон қадар яхшироқ иштирок этишга ҳаракат қиламиз. Ҳозирги кунда таркибнинг асосий қисмида ўзгаришларни амалга оширмоқдамиз, янги ўйинчиларни жалб қилдик. Бундан ташқари, бош мураббийликка Александр Мочиновни таклиф қилдик.
Толибжон Қосимов суғбатлашди
championat.asia
ЕЧЛ. "Ньюкасл" "Камп Ноу"да зор йиғлаган кеча ёхуд "Барселона" чорак финалда!
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" бу мавсум ҳам "Манчестер Сити"ни мағлуб этиб, чорак финалга йўл олди
"Пахтакор" Суперкубок ҳакамлиги бўйича ОФКга мурожаат қилмоқчи
Суперлига. "Андижон" ўз майдонида бир киши кам "Машъал"дан устун келди
Comments