Latest news

11:22Мбаппе — 2025 йилнинг энг яхши пенальтичиси  0 10:45Раҳимжон Давронов: “Ажойиб муҳит бўлади. Шу томонлама менга қизиқ ва ёқимли бўляпти”  0 10:18"Манчестер Сити" АПЛнинг энг қиммат ҳимоячиларидан бирини сотиб олмоқчи  6 09:51"Локомотив" яна бир собиқ футболчисини ортга қайтаришга яқин  2 09:23"Сурхон" U-21 чемпионати тўпурари билан шартнома имзолади  4 08:57Виталий Левченконинг навбатдаги жамоаси деярли аниқ  6 08:30Расман. Гвардиол узоқ муддатга сафдан чиқди  10 08:04Алижоновнинг трансфери нима учун барбод бўлди?  10 07:45Суперлигадаги трансферлар бир саҳифада  36 02:17Африка Миллатлар Кубоги. Осимхендан дубль, Лукмандан "гол+пас": Нигерия Мозамбикни тор-мор этди  4 01:13"Андижон" Абдуманнопов билан шартномани узайтирди  3 01:06"Челси" янги устози номи маълум. У шанба куни жамоани майдонга бошлаб тушади  5 00:14Африка Миллатлар Кубоги. Салоҳ гол урди, Миср эса қўшимча таймларда Бенин тўсиғидан ўтди  0 23:42"Барселона" "Ал Ҳилол"дан Канселуни сотиб олишга яқин  1 23:19Эндрик "Реал"даги ўйин амалиёти йўқлиги ҳақида: "Бу ҳаётимдаги энг яхши олти ой бўлди, уй қуришга улгурдим"  3

Фарҳод Абдуллаев Тожикистонда, кейин Ливан ва Қатарга боради News

Фарҳод Абдуллаев Тожикистонда, кейин Ливан ва Қатарга боради

Нафақат Ўзбекистондаги, балки Марказий Осиёдаги ягона ФИФА ва ОФК назоратчиси Фарҳод Абдуллаев шу кунларда Тожикистоннинг Душанбе шаҳрида бўлиб турибди.
Ҳамюртимиз тожикистонлик ҳакамларга семинар ўтяпти.

Абдуллаев 29 март куни Душанбедан тўғри Дубайга учади ва у ердан Ливан пойтахти Байрут шаҳрига етиб боради. ФИФА инструктори Байрутда суриялик рефери Ферас Тавилнинг ўйинни бошқаришини кузатади ва ОФКга ўз таассуротларини ёзма тарзда тақдим этади.

Шундан сўнг, Фарҳод Абдуллаев 31 март куни Доҳа шаҳрига йўл олади. Юртдошимиз ОЧЛ гуруҳ босқич 4-тури доирасидаги Қатарнинг “Ал Райян” ҳамда Саудия Арабистонинг “Ал Шабаб” жамоалари ўртасидаги ўйинда Тан Хай бошчилигидаги хитойлик ҳакамлар ҳаракатини назорат қилади.

Фарҳод Абдуллаевнинг бизга маълум қилишча, у жорий йилдан Марказий Осиё давлатлари, шунингдек, Афғонистон ва Покистон мамлакатлари ҳакамларига ФИФА томонидан куратор этиб тайинланган. 

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика