Latest news

19:16Шешко МЮга ўтади — Here We Go!  0 19:05Суперлига. "Насаф" – "Андижон". Таркиблар маълум  4 18:49"France Football" "Олтин тўп"га даъвогар 30 нафар футболчини эълон қилди: Дембеле, Хвича ва Ямаль рўйхатда  3 18:39Йилнинг энг яхши футбол клуби бўлишга даъвогар жамоалар аниқ  2 18:17Суперлига. "Қўқон-1912" - "Нефтчи" 0:1 (матнли трансляция)  7 18:12Мавсумнинг энг яхши мураббийи бўлиш учун номзодлар маълум  5 17:54Йилнинг энг яхши дарвозабони номига давогарлар маълум бўлди  3 17:33Суперлига. "Навбаҳор" кетма-кет 12 та ўйиндан буён Наманганда мағлубият нималигини билмаяпти  0 17:15Футбол ҳақиқатан ҳам биринчи ўриндами?  2 17:12Копа соврининга даъвогарлар рўйхати эълон қилинди  5 16:45"Андижон"нинг словениялик легионери қаерда?  3 16:18Беҳрузбек Облақулов: "Вадим Карленович шошилмай ўйнашни айтганди. Якунда ўйинни қутқара олдик"  3 15:56"Навбаҳор" Наманганда "Сўғдиёна" билан дуранг ўйнаган баҳсдан ГАЛЕРЕЯ  2 15:28Суперлига. "Насаф", "Динамо", "Бунёдкор" ва "Нефтчи" меҳмонда ютқазмаяпти  5 15:00Чипта нархи Женнифер Лопес концертидан каррасига арзонроқ, шиддати эса юқорироқ бўлиши кутилаётган ўйинга превью  10

Фарҳод Абдуллаев: "Эрматов ва Коваленкога Осиё Кубогида омад тилайман" News

Фарҳод Абдуллаев: "Эрматов ва Коваленкога Осиё Кубогида омад тилайман"

Ҳамюртимиз ФИФА инструктори Фарҳод Абдуллаев Австралиянинг Канберра шаҳрида маҳаллий инструктор ва назоратчилар учун ташкил этилган семинарда ўз ҳамкасбларига сабоқ берди.
ФИФА ва ОФК томонидан ташкил этиб келинаётган бу каби туркум семинарларда Фарҳод Абдуллаев мунтазам иштирок этади. Бундан аввал ҳам ҳамюртимиз Осиёнинг бир нечта давлатларда ташкил этилган семинарларда қатнашганди. Январь ойида Австралияда Осиё Кубоги-2015 ўтказилишини инобатга олсак, Канберрадаги семинар нима мақсадда ташкил этилганини англаб олиш мушкул эмас. Биз Австралиядаги ушбу семинар ҳақида тўлиқроқ маълумотга эга бўлиш мақсадида Фарҳод Абдуллаевдан интервью олдик.

- Фарҳод ака, Австралияда ўтказилган семинар ҳақида маълумот берсангиз.
- Австралиянинг Канберра шаҳрида маҳаллий инструктор ва назоратчилар учун Футуро III номли семинар бўлиб ўтди. Мазкур семинар ФИФА тавсияси билан ташкил этилди. Семинарда 22 нафар маҳаллий инструктор ва назоратчилар қатнашишди.

- Ушбу семинардан кўзланган асосий мақсад нима?
- Мақсадимиз австралиялик инструктор ва назоратчиларга ФИФА ва ОФКнинг талаблари бўйича янги маълумотларни етказиш ҳамда уларнинг бугунги билим ва салоҳиятига холис баҳо беришдан иборат. Инструктор  бу ҳакамни ўргатадиган мутахассис. Табиийки, унинг билими ҳакамдан юқори бўлиши шарт. Афсуски, ҳозир фаолият юритаётган кўп инструкторлар ҳақида бундай фикр билдира олмайман. Уларнинг аксарияти анчадан бири ўз малакасини ошириш устида ишламай қўйишган. Ўқитувчини ҳам ўргатиб туриш керак (кулади). Пичоқ ҳам ишлатилмай тураверса, занглаб кетади. Билимим етарли, деб ҳеч қачон гапириш, бу ҳақида ўйлаш ҳам керак эмас. Аввал олинган билим билан ҳозир ишлаш мушкул. ФИФА ва ОФК томонидан инструктор, назоратчи, комиссар, ҳакамларга қўйилаётган талаблар ўзгариб боряпти. Шундай экан, мен тилга олган ҳамкасбларимиз ўз устиларида ишлашда давом этишлари керак.

- Австралиялик инструкторларнинг бугунги савияси ҳақида қандай фикрдасиз?
- Яхши, лекин кўп нарсани ўзгартириш керак. Албатта, бу борада ФИФАдан кўпроқ мутахассислар келиб янгиликларни ўргатмаса, австралиялик инструктор ва назоратчилар учун қийин бўлади. Ҳозир ўтказилаётган семинар ҳам шу мақсадда ташкил этилган. Австралия футбол федерацияси ФИФАга мурожаат қилиб, ўз назоратчилари учун семинар ўтказиб беришни сўраган. Яна бир маълумот, яқинда айнан Канберра шаҳрида ҳакамлар учун ҳам семинар бўлиб ўтди. Ушбу семинарни малайзиялик Субҳиддин Моҳд Солиҳ олиб борди. Ҳакамлар савиясини ошириш мақсадида ўтказилаётган семинарларга тайинланаётган инструктор икки баравар кўпрок билимга эга бўлиши лозим. Акс ҳолда ўтказилаётган семинарлардан фойда бўлмайди.

- Сиздан ташқари дарсларни яна кимлар ўтишди?
- Малайзиялик Родзали Ёкуб билан бирга семинар ўтказдик. У тажрибали, кўп йиллардан бери шу йўналишда ишлаб келаётган ҳамкасбим ҳисобланади.   
- Австралия футбол федерацияси қандай шароитлар яратган?
- Барча шароитлар жуда юқори савияда яратилди. Семинар Канберра шаҳридаги Австралия спорт институтида бўлиб ўтди. Иштирокчилар ҳам дарсларни қунт билан тинглаб, амалий машғулотларда фаол қатнашишди.

- Фарҳод ака, австралиялик ҳакамлар ҳақида фикрингиз қандай? Бенжамин Уильямсдан кейин ёш ҳакамлар етишиб чиқяптими?
- Шуниси аниқки, улар бизнинг ҳакамларимиздан кучли эмас. Факат уларга яратилган шароитлар бошқача. Бу билан улар фахрлансалар арзийди. Ўқув марказлари, стадионлар ва онлайн ўқитиш тизими. Бу борада австралияликлар мақтана олишади. Бенжаминдан кейин 3-4 нафар ёш, истеъдодли ҳакамлар етишиб келяпти. Яқин йилларда уларни халқаро ўйинларда кўрамиз. 

- Январь ойида Австралияда Осиё Кубоги-2015 финал босқичи ўтказилади. Осиё Кубогига тайёргарлик қандай кетаётган экан? Мусобақа руҳияти сезиляптими?
- Австралияда футбол биринчи рақамли спорт тури эмас. Ҳамма крикет ва регби тўғрисида гаплашяпти. Бошқа шаҳарларни билмадиму, ҳозир Канберрада бўлиб турганим учун, айнан мен турган шаҳарда Осиё Кубогининг ўтказилиши деярли сезилмаяпти. Балки, бу саволга декабрь ойининг сўнгги кунлари жавоб берилса, тўғрироқ бўлар. Лекин Австралияда футбол инфратузилмаси ёмон эмас. Стадионлари талаб даражасида. Фақат гуруҳ ўйинларининг турли шаҳарларда ўтказилиши муаммоларни юзага келтириши мумкин. Биринчи галда иштирокчи терма жамоаларга. Кейин январь ойида Австралияда ёз бўлади. Ҳозир ҳам кун иссиқ, намгарчилик юқори. Ўзбекистон терма жамоаси ҳам Австралиядаги иқлим шароитини инобатга олган ҳолда декабрь ойида БААда иккита хориж йиғинини ташкил этишни режалаштирган.

- Осиё Кубоги-2015 ўйинларини бошқариб борадиган ҳакамлар қачон Австралияга етиб боришади? Бу ҳақида маълумотлар борми?
- Осиё чемпионати баҳсларини бошқариб борадиган ҳакамлар маълум бўлган. Биздан Равшан Эрматов ва Валентин Коваленко Австралияга бориши аниқ. Фурсатдан фойдаланиб, бу икки ФИФА ҳакамимиз ва уланинг бригадасига бўлажак Осиё Кубогида муваффақиятли ва бехато бошқарувни тилайман. Барча ҳакамлар 3 январь кунигача Австралияга етиб келишлари шарт.

Камолиддин АЛИМОВ суҳбатлашди
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика