Фарғонага ота-ўғил Абдураимовлар келади
25 feb 2018 17:59
News
Фарғонага ота-ўғил Абдураимовлар келади
1 март куни Фарғонадаги "Истиқлол" стадионида "Нефтчи" ҳамда "Насаф" жамоалари мавсумнинг илк баҳсида ўзаро беллашишади.
Айни кунда Фарғона вилояти ҳокимлиги, вилоят футбол федерацияси, "Нефтчи" ПФК ҳамда "Истиқлол" стадиони мутассадлари очилиш баҳсига катта тайёргарлик ишларини олиб боришмоқда.
Мухлислар учун яхши хабаримиз бор. Фарғонадаги учрашувга ўзбек футболининг барҳаёт афсонаси, мамлакатимизда каттаю-кичик мухлиснинг қадрли футболчиси бўлган Биродар Абдураимов ҳамда 1994 йилги Осиё ўйинлари ғолиби бўлган яна бир афсона Азамат Абдураимов таклиф этилди.
Футболимизнинг таниқли вакиллари "Нефтчи" - "Насаф" баҳсида рамзий маънода тўпни ўйинга киритиб беришади ва шунинг билан Фарғонада катта футбол мавсуми старт олади.

Link :
Source : fcneftchi.uz
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Similar news
championat.asia
Ла Лига. "Барселона" меҳмонда "Вильярреал" устидан ишончли ғалабага эришди, мезбонлар ўйинчиси 39-дақиқада майдондан четлатилди
"Реал" Абдуқодир Ҳусановни ўз сафига қўшиб олмоқчи
Breaking! Ўзбекистоннинг ЖЧдаги рақиби Португалия Эрон билан ўйнайди
Элит ОЧЛ. "Насаф" "Ал Иттиҳод"га кичик ҳисобда ютқазиб, плей-оффга чиқиш имкониятини йўқотди
Comments