Latest news

22:45ЕЧЛ. "Брюгге" ва "Аталанта" 1/16 финалнинг дастлабки ўйинида ўзаро баҳс олиб бормоқда (онлайн ҳисоб)  4 22:36"Челси" "Атлетико" футболчиси учун 70 млн евро таклиф қилишга тайёр  0 22:06Кай Хаверц мавсум сўнггига қадар сафдан чиқди  1 21:24Назорат ўйини. "Бухоро" Туркияда Қозоғистон жамоаси билан жанговар дуранг ўйнади  3 20:57Назорат ўйин. ОКМК Туркияда Грузия жамоаси билан жанговар дуранг ўйнади  1 20:20Деку: "Манчестер Сити" 200 млн евро сарфлади, аммо "Барселона" бунга қодир эмас"  26 19:47ЎФА навбатдан ташқари сайлов Конгресси 22 февраль куни бўлиб ўтади  7 19:28U-17 Antalya Youth Cup. Ўзбекистон U-17 марокашлик тенгқурларига мағлуб бўлди  17 19:17"Манчестер Юнайтед" "Манчестер Сити" собиқ футболчиси билан шартнома имзоламоқчи  0 18:50"Манчестер Юнайтед" Куньяни нишонга олди  1 18:24U-20 Осиё кубоги. Хитой ва Қатар ўртасидаги ўйинда учта гол урилди  9 18:09U-20 Осиё кубоги тарихидан. Дарвозабон Холмуҳаммедов, Гейнрихдан кутилмаган совға, Президент келган оқшомдаги чемпионлик ва Боймуродовни кашф этган мусобақа  3 17:50Испания кубоги ярим финалига қуръа ташланди  45 17:28"Челси" Испания терма жамоаси юлдузини ўз сафига қўшиб олмоқчи  5 17:06А Серия клуби Погбага қизиқмоқда  0

Фарғонадаги “Истиқлол” стадиони янги мавсумга қанчалик тайёр? ФОТО News

Фарғонадаги “Истиқлол” стадиони янги мавсумга қанчалик тайёр? ФОТО

Ҳадемай мамлакатимизда супер лига ўйинлари ҳам бошланади.

Бу йил нафақат супер ва про-лига учрашувларига, балки терма жамоамизнинг щртоылик беллашувларига ҳам мезбонлик қилиши кутилаётган “Истиқлол” стадиони янги мавсумга қанчалик тайёр?

Кеча Фарғонага сафар уюштириб, “Истиқлол” стадионининг бугунги холати, бўлажак мавсумга тайёргарлик ишлари қай даражада олиб борилаётганини билиш мақсадида стадион директори Илҳом ака Собидов билан мулоқотда бўлиб, айрим саволларга олдик. Жуда ҳам камтар ва ОАВдан ҳеч қачон ўзини олиб қочмайдиган Собидов бу сафарги ташрифимиздан хурсанд бўлганини изҳор этиб, юмушлари кўп бўлишига қарамай, ўзи бошчилигида стадионнинг бугунги холати билан бизни яна бир бор таништириб чиқди.  

Маълумот учун, ушбу “Истиқлол” стадиони 20 000 томошабинга мўлжалланган бўлиб, 2015 йили фойдаланишга топширилганди.Стадионнинг очилиши юқори савияда бўлиши учун Ўзбекистон ёшлар терма жамоасининг Янги Зеландияга қарши ўтказган ўртоқлик учрашуви айнан ушбу стадионда ташкил этилганини мухлислар яхши эслашса керак.


Хуллас стадионга кириб борар эканмиз, дарвоза олдида бизни табиийки кўриқчилар (қоровул) кутиб олди. Мақсадимизни айтганимиздан сўнг, бизни стадион директорини қабулига олиб кирди. Стадион ичи ва атрофи жуда ҳам озода сақланаётгани эътиборимизни тортди. “Истиқлол” стадионида фойдаланишга топширилганига кўп вақт бўлмагани сабабли ҳам ҳозирча жиддий таъмирлаш ишларига муҳтож эмас. Шунинг учун айрим жойлари бир қатор косметик таъмирдан чиқарилаётган экан.  

Бу йил Фарғона шаҳридан “Нефтчи” жамоаси супер лига ўйинларини ушбу стадионда ўтказади. Вилоятнинг яна бир вакили “Истиқлол” жамоаси эса про-лигада қатнашади. Айни дамда стадион маъмурияти про-лиганинг ўйинлар жадвалини ҳам кутмоқда. Агарда “Нефтчи” ва “Истиқлол” уй учрашувлари бир-бирига ҳалақит бермаса, ҳар икки жамоа ҳам вилоятдаги биринчи рақамли стадион бўлиб турган “Истиқлол”да ўйнаши турган гап.  

Маълумки, 1 март куни супер лигага старт берилади. Шу куни “Нефтчи” Қаршининг “Насаф” жамоасини қабул қилади. Қолаверса 21 март куни Равшан Ҳайдаров бошқарувидаги Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси Саудия Арабистонига қарши ўртоқлик учрашувини айнан Фарғонадаги “Истиқлол” стадионида ўтказади. Илҳом ака Собидовнинг айтишича, “Истиқлол”да ўтадиган ҳар бир ўйинга чипталар стадион маъмурияти томонидан сотувга чиқарилади. Ҳозирча чипталар нархи қандай бўлишлиги ҳақида аниқ бир тўхтамга келинмаган.  

"Ўзбекистон профессионал футбол лигасининг 2018 йил бўйича ишлаб чиққан регламентига кўра, супер лига ўйинлари кечки соатларда бошланиши талаб этилади. Шунингдек мухлислар учун ҳам қулай шароитлар яратилиши кўзда тутилган  – Учрашувларнинг кечки вақтга қўйилиши талаб қилинаётганидан хабаримиз бор. Бу борада бизда ортиқча муаммо йўқ эмас. Регламент бўйича иш тутамиз. Стадионимизнинг ёритгичлари 1200 люкс кучга эга. 600 кишига мўлжалланган хожатхона ҳам мавжуд. Шундан 100таси аёллар учун, 50таси ногиронларга мўлжалланган. Бу йилдан стадионнинг секторига кириш қисмида махсус савдо дўконларимиз ҳам фаол тарзда ишлаб туради. Ишқибозлар нафақат ўйиндан балки стадионга кириб роҳатланиб чиқиб кетишини истаймиз. Биз энг аввала мухлислар учун ишлаймиз" – дейди “Истиқлол” стадиони директори И.Собидов.  

- Клубнинг футболка, шарф, кепка каби атрибуткаларини сотувини ҳам йўлга қўйиш режадан ўрин олган. Фақат бу борада “Нефтчи” раҳбарияти билан маслаҳатлашиб олишимиз керак. Яқин орада бу бўйича ҳам аниқ бир қарорга келинади – дея сўзини давом эттирди И.Собидов.  

Табиийки стадионга ташрифимиз чоғида, майдоннинг холати билан танишиб чиқдик. “Истиқлол” стадионида битта табиий ва битта сунъий қопламали майдон мавжуд. Табиий майдоннинг чими Голландиядан келтирилган бўлиб, стадион маъмурияти шу кунгача ўзи минерал ўғитлар билан майдонга жиддий эътибор қаратиб келмоқда. Расмий баҳслар бошлангунига қадар, майдоннинг холати янада яхши холатда бўлиши кутилмоқда.  


Исломбек Рустамбеков.

Rating: +20   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика