Latest news

21:52Тезкор: "Галатасарой" Эдерсон билан келишувга эришди  1 21:50Турдимуродов ўйин қаҳрамонига айланган учрашувда "Бунёдкор" Термизда мағлуб бўлди  20 21:35ЕКЛ саралаши. "Истанбул Башакшеҳир" - "Викинг". Элдор Шомуродов асосий таркибда (онлайн ҳисоб)  15 21:34"Реал" эртага 45 млнга сотиб олган ўйинчисини таништиради  1 21:10"Ман Сити" Доннаруммани сотиб олишдан кўра Эдерсонни сақлаб қолишни афзал кўрмоқда  3 21:00Суперлига. "Хоразм" "Бухоро" билан сўнгги дақиқаларда ғалабани қўлдан чиқарди  12 19:20Про лига. "Олимпик" ўз уйида "Локомотив"га ютқазди, Анзур Исмоилов гол урди  1 18:58"Қўқон-1912" ҳужумчиси роппа-роса 1 йилдан сўнг гол урди  4 17:30"Андижон" - "Навбаҳор" учрашувидан ГАЛЕРЕЯ  3 16:55"Қизилқум" — Акмал Рустамовга сербиялик мураббий натижасини такрорлаш учун 7 та ўйин кифоя қилди  2 16:35Про лига 12-турида ишловчи расмийлар билан танишинг  0 16:25Суперкубок. ПСЖ - "Тоттенхэм" ўйини олдидан превью  1 16:10"Майдон атрофидаги муҳит ўйиндан ҳам қайноқроқ эди. Лушчанга тан бериш керак" — Санжар Асқаралиев водий дербиси ҳақида гапирди  5 15:50АПЛ 1-тур ўйинлари бир дақиқалик сукут билан бошланади  2 15:30"Хоразм" тарихий натижа остонасида  0

Фарғонада янги стадион фойдаланишга топширилди News

Фарғонада янги стадион фойдаланишга топширилди

Фарғона шаҳрида янги қуриб битказилган марказий "Истиқлол" стадиони фойдланишга топширилди, дея хабар бермоқда Ўзбекистон Ахборот Агентлиги расмий сайти.
"Мамлакатимизда спортни, хусусан, болалар спортини ривожлантиришга қаратилаётган алоҳида эътибор ёшларимизнинг халқаро миқёсда улкан ютуқларни қўлга киритишида асосий омил бўлиб хизмат қилмоқда. Айниқса, футболнинг моддий-техник базасини янада мустаҳкамлаш, халқаро миқёсда Ватанимиз шарафини муносиб ҳимоя қилишга қодир футболчилар, мураббийлар ва ҳакамлар тайёрлаш борасида кўрилаётган чора-тадбирлар ўзбек футболининг жаҳонга чиқишида катта аҳамият касб этмоқда.

Ушбу йўналишдаги ишларнинг изчил давоми сифатида янгидан бунёд этилган 20 минг ўринли стадион ўзининг ноёб меъморий-муҳандислик ечими, бетакрор дизайни билан шаҳар кўркига кўрк қўшмоқда", дейилди хабарда.

Маълум қилинишича, "Истиқлол" стадиони халқаро талабларга жавоб беради ва унга замонавий ёритиш тизими ўрнатилган.

Томошабинлар жойи, майдон ҳолати ҳавас қилгулик даражада. Майдонга Голландиядан келтирилган махсус майса уруғи сепилди, натижада майдон тўрт фаслга ҳам чидамли, йил давомида кўм-кўк яшнаб турадиган майсалар билан қопланган.

Шу билан бир қаторда ОАВ ҳодимлари учун ҳам қулай шароитлар яратилган.

Хабарда айтилишича, видео табло, замонавий аудиосистема мосламалари ва бошқа ахборот-коммуникация технологиялари билан жиҳозланган шарҳловчилар хонаси ўйин пайтида мухлисларни зарур маълумотлар билан тезкор равишда хабардор этиш, мусобақаларни тўғридан-тўғри эфирга узатиш, теле ва радио трансляция сифатини таъминлашга хизмат қилади.

фото: uza.uz
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика