Latest news

13:00Энзо Мийо: "Чемпионлик унвонини ҳимоя қилиш учун катта босимга дуч келамиз"  0 12:33Ўзбекистон U-15 терма жамоаси Миллий футбол марказида йиғин ўтказади  0 12:21Шомуродовнинг собиқ клубдоши, Африка қитъасининг энг яхши футболчиси, 2021 йил дунёнинг энг яхши дарвозабони. Бугун "Насаф"га қарши кимлар ўйнайди?   6 11:55Ўзбекистон аёллар терма жамоаси 16 сентябрдан йиғинга киришади  0 11:28"Ливерпуль", "Манчестер Сити" ва "Реал" "янги Ван Дейк" учун курашади  0 10:56Суперлига. 22-турда ишловчи ҳакамлар маълум  4 10:48Рубен Аморим: "Мен ўзимни ҳимоя қилмоқчи эмасман, сизларнинг саволингиз ҳар доим бир хил"  11 10:20Пролига. Бугун тур давом эттирилади  0 09:45Лука Модрич Италия чемпионатининг 64 йиллик рекордини янгилади  0 09:17"Манчестер Юнайтед" 1992/93 йилги мавсумдан бери АПЛдаги энг ёмон стартини амалга оширди  5 08:48Sofascore. Захирадан майдонга тушган Ўринбоев энг катта баҳолардан бирини олди  3 08:30Суперлига. "Бунёдкор" — "Хоразм" 1:0   0 08:21Саудия Арабистонида Криштиану Роналдуга "Олтин бутса" топширилди  9 07:50Sofascore. Кечаги учрашувни ажойиб ўтказган Ҳусанов неча баҳога лойиқ кўрилди?  6 07:20Элит ОЧЛ. "Насаф" мусобақадаги юришини амалдаги чемпионга қарши баҳс билан бошлайди  23

Фарғонада "Спорт мактаблари лигаси" мусобақаси якунига етди News

Фарғонада "Спорт мактаблари лигаси" мусобақаси якунига етди

Фарғона вилоятида жорий йилнинг 17-22 сентябрь кунлари 2007 ва 2008 йилда туғилган болалар ўртасида Республика чемпионати бўлиб ўтди.

Мазкур мусобақада Республикамизнинг турли худудларидан икки ёш тоифасида жами 23 та жамоа иштирок этди. Футбол учрашувлари Фарғона шаҳридаги "Футбол маркази" сунъий қопламали майдонларида ташкил этилди.

Бугун ушбу мусобақанинг финал баҳслари бўлиб ўтди. Учрашувлар якунида ғолиблар мутасадди ташкилотлар вакиллари иштирокида турли даражадаги диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирландилар.

Биз мусобақа тафсилотлари юзасидан Фарғона вилояти футбол Ассоциацияси вакили Фаррух Зокировга юзландик.

"Жорий йилнинг 17-22 сентябрь кунлари Фарғона вилоятидаги "Футбол маркази" сунъий қопламали майдонларида 2007-2008 йилларда туғилган ёш футболчилар ўртасида Республика "Спорт мактаблари" футбол лигаси мусобақаларининг бўлиб ўтмоқда. Бугун мазкур мусобақанинг финал босқич учрашувлари бўлиб ўтмоқда. 2008-йилда туғилган болалар ўртасидаги мусобақанинг финал учрашувида Сирдарё ва Сурхандарё жамоалари тўқнаш келишди ва якунда сурхандарёлик ёш футболчилар ғолибликни қўлга киритишди. Айни дамда 2007-йилда туғилган болалар ўртасида Наманган ва Фарғона вилояти жамоалари ўзаро куч синашмоқдалар.

Бугун мазкур мусобақа якунида тақдирлаш маросими ташкил этилади. Шу каби футбол мусобақалари келажакда Республикамиз бўйлаб футбол спорт тури бўйича турли мусобақалар янада кўпроқ ўтказилишига замин яратади" - дейди Фаррух Зокиров.






Бекзод Толибов тайёрлади.

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика