Latest news

01:06Фабио Каннаваро қуръа ташлаш маросимидан сўнг нималар деди?  8 00:54Элдор Шомуродов: "Гуруҳдан чиқишга имкониятимиз етади деб ўйлайман"  3 00:34Рустам Ашурматов: "Жаҳон чемпионатига боргандан кейин энг камида гуруҳдан чиқишни ўйлаш керак"  6 00:15ЖЧ-2026. Ўзбекистоннинг гуруҳдаги тақвими маълум!  28 00:07ЖЧ-2026га қуръа ташланди. Барча гуруҳлар маълум!  162 23:55ЖЧ-2026. Ўзбекистон K гуруҳида: Роналду Ўзбекистонга қарши!  47 23:21"Манчестер Юнайтед" футболчиси жамоадан кетишга тайёр  1 22:58Мухлисга тупурган футболчи 4 ўйинга четлатилди  3 22:18Лингард эркин агентга айланди  0 21:50Пеп Гвардиола: "ЖЧ-2026ни Англия ютишини истайман"  6 21:27Аморим "Вулверхэмптон"нинг ғалабасиз серияси исталган пайтда тугашини айтди  1 20:51“Энфилд”да вазият кескинлашди: Салоҳ норози, таклифлар эса кўпаймоқда  6 20:28Баҳром Ҳайдаров: "Бугунги ғалабадан кейин елкамдан тоғ ағдарилгандек бўлди"  4 20:13"Насаф" ва "Навбаҳор" "Пахтакор" хавбекига даъвогарлик қилмоқда  3 19:59Таҳсин, Цигер, Ресан, Дориев... Championat.asia талқинида Суперлига-2025 легионерлар рамзий терма жамоаси  4

Фарғонада ўсмирлар ўртасида "Наврўз кубоги" футбол мусобақаси бўлиб ўтди News

Фарғонада ўсмирлар ўртасида "Наврўз кубоги" футбол мусобақаси бўлиб ўтди

Жорий йилнинг 23-27 март кунлари Фарғона шаҳрида спортнинг футбол тури бўйича 2006-2007 ҳамда 2008-2009 йилларда туғилган ўсмирлар ўртасида "Наврўз кубоги" учун Республика очиқ турнири мусобақаси бўлиб ўтди.

Мазкур турнирни ташкил этишдан мақсад Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 4-декабрдаги "Ўзбекистон футболини ривожлантириш мутлақо янги босқичга олиб чиқиш чора тадбирлари тўғрисида"ги ҳамда 2020 йил 30-октябрдаги "Соғлом турмуш тарзини кенг татбиқ этиш ва оммавий спортни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Фармонлари ижросини таъминлаш, ўқувчи ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, улар ўртасида дўстона муносабатларни шакллантириш, иқтидорли ёшларни спортга жалб этиш ҳамда спортнинг футбол турини янада оммалаштириш, ўқувчи-ёшларнинг баҳорги таътил вақтларини мазмунли ўтказиш каби вазифаларни ўз ичига олади.

Мусобақалар Фарғона шаҳридаги 1-сонли болалар ва ўсмирлар спорт мактаби ҳамда вилоят футбол ассоциацияси қошидаги "Футбол маркази" майдонларида ташкил этилди. "Наврўз" кубоги мусобақасининг 2006-2007 йилларда туғилган ёш футболчилар ўртасидаги баҳсларда жами 12 нафар жамоа (216 нафар спортчи) иштирок этди. Якуний натижаларга кўра, мазкур ёш тоифасида "Ипакчи" (Фарғона) жамоаси биринчи ўринни қўлга киритди.

2008-2009 йилларда туғилган спортчи ёшлар ўртасидаги мусобақаларда жами 16 та жамоа (288 нафар спортчи) қатнашди ва якунда "Нефтчи" футбол мактаби ёшлари биринчи ўринга лойиқ деб топилдилар.

Мусобақа якунида иштирокчи жамоа ва ғолибларни тақдирлаш маросими ўтказилди. Ўзбекистон футбол ассоциацияси вакили Маъмур Саидқосимов, Фарғона вилояти футбол ассоциацияси биринчи вице-президенти Носир Отақўзиевлар иштирок этган тақдирлаш маросимида иштирокчилар ва ғолибларга турли даражадаги диплом, медал ва эсдалик совғалари топширилди.



Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика