Latest news

13:06"Спортинг" Гёкерешни Суарес билан алмаштирмоқчи  0 13:05U-16 халқаро турнири. Ўзбекистон Японияга қарши баҳс юритмоқда (онлайн ҳисоб)  1 12:39Файзуллаевнинг мураббийи: "Аббос ўзи учун тўғри қарор қабул қилади"  1 12:18Марко Верратти Қатарда жамоасини ўзгартирди  0 11:50"Комо" таркибни кучайтиришда давом этади. А Серия клуби "Селтик" юлдузини 19 млн еврога сотиб олмоқчи  4 10:50Ўзбекистон МТЖ аъзосига Туркия клуби қизиқиш билдирмоқда  4 10:24Мусиала операция қилинди  7 09:53“Навбаҳор“ футболчиси ОКМКга ўтди  2 09:22“Пахтакор“ вингери фаолиятини “Андижон“да давом эттиради  9 08:51Ўзбекистон U-16 терма жамоаси Японияга қарши баҳс олиб боради  6 08:20“Пахтакор“ Муҳаммадали Ўринбоевнинг трансферидан қанча ишлаб олди?  9 08:00Суперлига-2025. “Нефтчи” - “Хоразм” 2:0  0 07:48Анхель Ди Мария янги жамоаси билан шартнома имзолади  0 01:12Суперлига-2025. Биринчи давранинг эсда қоларли лаҳзалари  1 00:45IBA раҳбари Кремлёв Смоловнинг жанжали ҳақида: "Футболчиларнинг интизоми билан боксчилар шуғулланиши керак"  0

Фарғонада “ЎФА Кубоги” баҳслари бўлиб ўтди News

Фарғонада “ЎФА Кубоги” баҳслари бўлиб ўтди

Маълумки, Ўзбекистон футбол Ассоциацияси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги икки томонлама ҳамкорликни янада ривожлантириш учун ўзаро меморандум имзолаганди.

Ана шу меморандум асосида юртимиздаги Олий таълим муассасалари ўртасида футбол бўйича “Ўзбекистон футбол Ассоциацияси Кубоги” мусобақаларини ўтказишга келишиб олинганди.

ЎФАнинг тасдиқланган режасига асосан 5-9 март кунлари Фарғонада  «ЎФА Кубоги»нинг биринчи босқич ўйинлари бўлиб ўтди. Унда вилоятдаги тўртта Олий таълим муассалари жамоалари иштирок этишди. Булар Фарғона давлат Униветситетининг “ФарДУ”, Фарғона политехника институтининг “ФарПИ”, Тошкент Ахборот Техонологиялари Университетининг Фарғона филаиалининг “ТАТУ” ва Тошкент Тиббиёт Академиясининг Фарғона филиалининг “ТТАФФ” жамоаларидир.

Талабалар Фарғона футбол академиясига қарашли майдонда ўзаро икки даврали тизимда кураш олиб боришди. Мусобақалар шиддатли ва кескин курашлар остида ўтиб, унда талабалар ўз маҳоратларини намойиш этишга ҳаракат қилишди.


Ўтказилган ўйинлар натижасига кўра, биринчи ўрин “ФарДУ” жамоасига насиб этди. Фарғона давлат универститети талабалари биринчи босқич ғолиби сифатида 2-босқичга йўлланма олишди. Энди улар Наманган ва Андижон вилоятида биринчи ўринни олган жамоалар билан майдонга тушишади.

Тан олиш лозим, ЎФАнинг мамлакатимизда футболни янада ривожлантириш борасида олиб бораётган тизимли ислоҳотлари барчани бирдек қувонтирмоқда. ЎФА раҳбарлари оммавий футболни ривожлантиришга жиддий эътибор қаратмоқда. Бу борада ассоциацияси раҳбарлари бир қатор ташкилотлар билан меморандумлар имзолагани ишлар тўғри йўлга қўйилганидан далолат бермоқда. Албатта, бу ислоҳаотлар яқин орада ўз самарасини бериши шубҳасиз.

Талабалар ўртасида бўлиб ўтаётган “ЎФА Кубоги” баҳслари орқали спортсевар талабалар ўз имкониятларини чамалаб олиш билан бир қаторда ёшларни маънавий бой ва жисмонан соғлом этиб тарбиялаш, уларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтишини таъминлаш, ёшларни соғломлаштириш учун футбол ўйинларига жалб этишдан иборат.



«ЎФА Кубоги» Фарғона вилояти

1-босқич якунлари:
1-ўрин ФарДУ
2-ўрин ФарПИ
3-ўрин ТТАФФ
4-ўрин ТАТУ

Аброр ДЕҲҚОНОВ

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика