Latest news

10:10“Барселона“ йирик трансферни амалга оширишга яқин  0 09:43“Ювентус“ “Адидас“ билан янги шартнома имзолади. Келишув суммаси маълум  0 09:18Ўзбекистон кубоги. Бугун яна иккита чорак финалчилар аниқланади  2 08:47Саудия Арабистоннинг бир йўлла учта жамоаси АПЛ юлдузига таклиф билан чиқишди  1 08:40КЖЧ. 39 ёшли Серхио Рамос "Интер" дарвозасига гол урди  0 08:20МЮ “Барселона“га супер таклиф билан чиқди  6 07:52Шомуродовга қизиққан МЛС жамоаси маълум  15 07:25Ҳусанов тарихга кириши мумкин! Бугун “Манчестер Сити“ клублар ўртасидаги юришини бошлайди  8 06:50КЖЧ. "Урава Ред" сардори "Ривер Плейт" футболчиларига нисбатан ҳурматсизлик қилди  0 02:39Ўзбекистон U-17 терма жамоаси ўртоқлик ўйинида Боливияга ютқазди  18 00:34Месси Баджодан Италиянинг 1994-йилги ЖЧ либосини совға сифатида олди  7 23:59Мбаппе иситма туфайли "Реал" машғулотида қатнашмаяпти. Эртага "Ал-Ҳилол" билан ўйин  1 23:39Доннарумма FourFourTwo талқинига кўра дунёнинг энг яхши дарвозабони  3 23:04КЖЧ. Танташев бошқарган ўйинда "Боруссия Д" ва "Флуминенсе" дуранг қайд этишди  1 22:48Хвича Кварацхелия: "Менга Роналдунинг ўйини ёқади, лекин Месси бошқа сайёрадан"  12

Фарғонада мураббийларни касбий малакасини аниқлаш бўйича семинар ўтказилмоқда News

Фарғонада мураббийларни касбий малакасини аниқлаш бўйича семинар ўтказилмоқда

Ўзбекистон футбол ассоциацияси юртимизда малакали мураббийларни тайёрлаш, уларнинг савиясини мунтазам равишда ошириб бориш йўналишида бир қатор чора-тадбирларни амалга оширмоқда.

Шу мақсадда ЎФА мутахассислари томонидан юртимизнинг турли вилоятларида ОФК ва ЎФАнинг мураббийлик лицензияларига эга мутахассисларнинг касбий малакасини аниқлаш бўйича семинарлар ташкил қилинаётгани ҳақида аввал хабар бериб ўтгандик.

Ана шундай семинарлар Андижон ва Самарқанд вилоятларида бўлиб ўтди.  

Бугун Фарғонада ҳам мураббийларнинг касбий малакасини аниқлаш бўйича семинар бошланди.  Кун давомида мураббийлар назарий синовлардан ўтишди. 23-26 май кунлари эса мураббийлардан амалий имтиҳонлар олинади.

Амалий имтиҳонлар давомида мураббийларнинг машғулотлар олиб боришга қандай тайёргарлик кўрганликлари, майдонни машғулотга тайёрлаш, машғулот давомида болаларга кўрсатмалар бериб бориш усули, мураббийнинг машғулот давомида ўзини тутиши, футболчиларнинг машғулотдаги хатоларини кўрсатиб бориш ва ўша хатони тўғирлаш борасида амалга оширадиган хатти-ҳаракатлари синовдан ўтказилади.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика