Фарғонада "Ҳоким кубоги" мусобақаси бўлиб ўтди
17 oct 2020 11:18
News
Фарғонада "Ҳоким кубоги" мусобақаси бўлиб ўтди
Фарғона шаҳрида футбол бўйича бошқарма ва ташкилотлар ишчи-ходимлари ўртасида жорий йилнинг 8-16 октябрь кунлари “Ҳоким кубоги" мусобақаси бўлиб ўтди.
Мусобақалар вилоят футбол ассоциацияси ҳузуридаги “Футбол маркази” майдонларида ташкил этилди.
Мазкур мусобақада Фарғона вилоятининг жами 32 та бошқарма ва ташкилотлари футбол жамоалари иштирок этдилар. 524 нафар иштирокчи қатнашган ушбу турнирда 1-ўринни вилоят Касбий таълим бошқармаси футбол жамоаси, 2-ўринни Марказий банк футбол жамоаси, 3-ўринни эса “Фарғона электр тармоқлари” корхонаси футбол жамоаси эгаллади. Ғолиб ва совриндорлар вилоят ҳокимлиги томонидан таъсис этилган совғалар, медаль ва дипломлар билан тақдирландилар.
Мусобақанинг якуний финал учрашуви "Истиқлол" стадионида ўтказилди.






Link :
Source : championat.asia
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Similar news
championat.asia
Аргентина ЖЧ-2026дан четлатилиши мумкин
Ла Лига. Рафиньянинг дубли "Барселона"га "Осасуна" устидан ғалабани тақдим этди
Эрлинг Ҳоланд Криштиану Роналдуни қувиб ўтиб, АПЛ рекордини янгилади
Туркия Суперлигаси. Шомуродовнинг гол ва ассисти "Башакшехир"га меҳмонда "Самсунспор" устидан ғалабани тақдим этди
Comments