Latest news

08:5332 фоиз аҳолиси қашшоқликда яшовчи мамлакат Месси бошчилигидаги Аргентинага қарши ўйин учун 10 миллион доллар тўлайди  5 08:25Кечаги ғалабадан сўнг "Истанбул Башакшехир" устози нималар деди?  2 07:44Эл Классикодан кейин Винисиус Ямалга нима дегани маълум бўлди  14 07:17Sofascore. Дубл қайд этган Шомуродов неча баҳога лойиқ кўрилди?  4 03:09"Оловга мой сепган" Ямаль ёхуд "Реал" футболчилари нега "Барса" аъзосига ташланиб қолишди?  31 03:06АПЛ. "Тоттенхэм" меҳмонда "Эвертон"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  0 03:02А Серия. "Рома" меҳмонда ғалабага эришди, "Ювентус" эса Римда мағлуб бўлди  3 02:04Миржалол Қосимов: "Охиригача курашиш - спорт принципи"  2 01:59Рўзиқул Бердиев: "Нефтчи" чемпион бўлса, қаҳрамонларни майдондан излаш керак эмас. Менинг ҳолатимга тушиб кўрсангиз биласиз"  43 01:00Илёс Зейтуллаев: "Каннаварога 'D’accordo' дея олмайман"  2 00:34Отабек Нарзуллаев: "Қашқадарё чемпион бўлишини хоҳлаймиз"  6 23:22Англиянинг уч топ-клуби "Бавария" футболчисига кўз тикмоқда  2 22:50Эл Классико. "Реал Мадрид" — "Барселона" 2:1  23 22:22Ла Лига. "Реал" "оловли" ўйинда Мбаппе ва Беллингемнинг голи эвазига "Барселона"ни мағлуб этди  353 22:20Суперлига. "Бунёдкор" – "Машъал" 2:1  0

Фарғонада "Чарм тўп-2019" футбол мусобақаси ўтказилмоқда News

Фарғонада "Чарм тўп-2019" футбол мусобақаси ўтказилмоқда

Tags :  Чарм тўп
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 24 июлдаги йиғилиш баёнига асосан мамлакатимизда 18 ёшдан 30 ёшгача бўлган маҳалла ёшлари ўртасида “Чарм тўп” анъанавий футбол мусобақаси ташкил этилмоқда.

Айни кунларда Фарғона вилоятида мазкур мусобақанинг шаҳар ва туман босқичлари якунланиб, вилоят босқич учрашувлари бўлиб ўтмоқда.

Бугун Қиргулидаги "Нефтчи" СК майдонида мусобақа доирасида иккита учрашув бўлиб ўтди. Дастлаб Фарғона шаҳри жамоаси Қува тумани жамоасини 3:2 ҳисобида мағлуб этган бўлса, иккинчи учрашувда Марғилон шаҳри жамоаси Ёзёвон тумани жамоасини 5:0 ҳисобида таслим этди.

"Вилоятимизда "Чарм тўп-2019" мусобақаси юқори савияда ташкил этилмоқда" - дейди мусобақа иштирокчиси Абдумалик Исмоилов.

"Мазкур мусобақа орқали кўплаб дўстлар орттирдик, футбол бўйича билим ва малакаларимизни янада оширдик. Умуман олганда бу мусобақа биз ёшларга катта тажриба мактаби бўлмоқда. Барча ташкилотчиларга жамоамиз аъзолари номидан миннатдорчилик билдираман".

Эслатиб ўтамиз, мазкур мусобақанинг вилоят босқичи финал учрашуви 19 август санасида Фарғона давлат университети ўйингоҳида бўлиб ўтади.





Бекзод Толибов, Фарғонадан махсус

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика