Latest news

09:18Сентябр-октябрь ойидаги ФИФА кунларига ўзгартириш киритилди. Қарор келаси йилдан кучга киради   0 08:51Ҳусанов рамзий термадан жой олди  1 08:23Пролига. Бугун турнинг марказий учрашуви бўлиб ўтади  0 07:55"Ал Аҳли" бош мураббийи: Биринчи бўлимда яхши ўйнашимизга тўсқинлик қилган сабаблар кўп"   4 07:28Sofascore. Аламли тарзда мағлуб бўлган "Насаф" футболчилари неча баҳога лойиқ кўрилди?  10 07:25Элит ОЧЛ. "Ал Аҳли" – "Насаф" 4:2  2 02:42Ҳусайн Норчаев: "Вазият қизил карточкага тортмас эди"  14 02:16Рўзиқул Бердиев: "Дарвозабонимиз олдинга чиқиши хато бўлди, лекин чиққанга яраша тўғри ўйнаши керак эди"  32 01:52Туркия. Алиқулов 90+2 дақиқада жароҳат туфайли алмаштирилди, унинг жамоаси ғалабага эришди  1 01:40Элит ОЧЛ. "Ал Аҳли" суперкамбэк эвазига ўз майдонида "Насаф"ни мағлуб этди  421 00:57"Реал" футболчилари ҳакамлар уларга бошқа етакчиларга нисбатан қаттиққўлроқ муносабатда бўлишаяти, деб ҳисоблашмоқда  6 00:05Куанишбай Оразимбетов: "Иккинчи таймда умуман бошқа "Жайхун"ни кўрдик"  0 23:40ОФК ЭЧЛ. "Ал Иттиҳод" БААда мағлубиятга учради  0 22:22Шавкат Юсупов: "Шу темпда давом этишга ҳаракат қиламиз"  1 21:02ОФК ЭЧЛ. Турнир янги мавсумининг илк баҳсида 7та гол урилди  1

"Фарғонада болалар футболи бўйича "Вилоят биринчилиги" ташкил этилди News

"Фарғонада болалар футболи бўйича "Вилоят биринчилиги" ташкил этилди

Tags :  Фарғона
Жорий йилнинг 30 март - 4 апрель кунлари вилоятимизнинг шаҳар ва туманларида 2008-йилда туғилган болалар ўртасида "Вилоят биринчилиги" мусобақаси ўтказилди.

Мусобақа вилоятнинг Фарғона, Қўқон шаҳарлари, Бувайда ва Фарғона туманларида ташкил этилди. Унда 15 та жамоа таркибида 300 нафардан ортиқ футболчилар иштирок этдилар.

Мусобақанинг якуний натижаларига кўра, 1-ўринни "Нефтчи" БЎФМ жамоаси, 2-ўринни Фарғона тумани 2-БЎСМ жамоаси, 3-ўринларни Фарғона шаҳар 1-БЎСМ ва Қўқон шаҳар 2-БЎСМ жамоалари эгалладилар.



Совриндор жамоалар вилоят Футбол ассоциацияси томонидан тегишли дипломлар, медаллар ва футбол тўплари билан тақдирландилар. Ғолибларга совринни Фарғона вилояти Футбол Ассоциацияси 1-вице президенти Расулжон Юлдашев топширди.

Тақдирлаш маросими вақтида биз ёш чемпионлар фикрлари билан қизиқдик.

Амирбек Бердиев (тажрибали футболчи Анвар Бердиевнинг фарзанди): - Мен келажакда худди дадам каби маҳоратли футболи бўлишни ўз олдимга мақсад қилганман. Агар яхши футболчи бўлиб етишсам, кучли жамоаларда ўйнасам дадамнинг мени келажакда яхши футболчи бўлиб етишишим ҳақидаги ниятларини амалга оширган бўламан. Ўзбекистон терма жамоасида ўйнашни ният қилганман - дейди ёш футболчи.


Нурмуҳаммад Фазлиддинов (мусобақанинг энг ёш футболчиси): Бу мусобақа яхши ташкиланди, мана бугун финал учрашувида рақибларимизни йирик ҳисобда мағлубиятга учратиб, чемпион бўлдик. Келажакда дунё танийдиган футболчи бўлиб етишиб, Ўзбекистон терма жамоаси ютуқларига ўз ҳиссамни қўшмоқчиман - дейди ёш чемпион.


Бекзод Толибов тайёрлади

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика