Latest news

21:35Камолиддин Тожиев: "Шўртан" 10 киши бўлиб ҳимоялангани бизга қийинчилик туғдирди"  3 21:23Сардор Мирзаев 861 кундан кейин катта футболга қайтди  0 20:52Суперлига. "Пахтакор" сўнгги ўриндаги "Шўртан" майдонида очко йўқотди  54 20:28Суперлига. ОКМК ўз майдонида "Бунёдкор"ни янчиб ташлади  9 19:49Арне Слот: "Одамлар Вирц атиги 22 ёшда эканлигини унутиб қўймоқда"  2 19:20Рональд Араухо: "Умид қиламанки, Рэшфорд гол уришда давом этади"  1 18:49Кутганмидингиз? Рэшфорд – ЕЧЛда ҳафта футболчиси!  17 18:34Эктор Купер Месси билан боғлиқ қизиқ воқеани ёдга олди  17 17:53Энтони Гордон: "Ньюкасл" "Барселона"га қарши ўйини билан фахрланиши мумкин"  3 17:19Флик: "Бу икки гол Рэшфордга олдинга қадам ташлашга ёрдам беради"  4 16:50"Ҳоландни Левандовски, Месси ва Роналду каби ҳужумчилар қаторида эканлиги билан табриклайман" — Гвардиола  1 16:23Элит ОЧЛ. 1-тур якунлари  3 15:54Ўзбекистон терма жамоаси собиқ етакчилари афсоналар турнирида қатнашади  3 15:32Нодир Элибоев: "Бизда янги давр бошланмоқда. Тажрибали ўйинчилар ўз ўрнини ёшларга бўшатиб бериши табиий ҳол"  0 15:15Конте: "Манчестер Сити"га қарши 10 киши билан ўйнашнинг иложи йўқ"  5

Фарғона вилоятида Иккинчи лига мусобақалари давом этмоқда News

Фарғона вилоятида Иккинчи лига мусобақалари давом этмоқда

Айни кунларда Фарғона вилоятида ҳам Иккинчи лига баҳслари давом этмоқда.

Вилоятнинг жами 20 та жамоаси "А" ва "В" гуруҳларига бўлинган ҳолда мусобақа ғолиблиги учун кураш олиб бормоқдалар.

Мусобақа олдидан ташкил этилган қуръа натижаларига кўра "А" гуруҳидан
"Нефтчи-Хамза" (Олтиариқ т), "ФарДУ" (Фарғона давлат университети), "Зафар" (Учкўприк т), "Цементчи" (Қувасой ш), "Бағдод" (Бағдод т), "Яйпан" (Ўзбекистон т), "Рошидон" (Риштон т), "Фарғона" (Фарғона ш), "Бешариқ" (Бешариқ т), 2-БЎСМ (Марғилон ш) жамоалари ўрин олган бўлса, "В" гуруҳидан "Атласчи" (Марғилон ш), "Дўстлик" (Олтиариқ т), "Фурқат" (Фурқат т), "Ёзёвон-Лочинлари" (Ёзёвон т), "Нефтчи БЎФМ" (Фарғона ш), "Кимёгар 1984" (Қўқон ш), "Тошлоқ" (Тошлоқ т), "Фарғона ФММ" (Фарғона ш), БЎСМ (Марғилон ш), "Ёшлик" (Қўштепа т) жамоалари ўзаро баҳс олиб борадилар.

Ўтказилган иккита турдан сўнг "А" гуруҳида "Бешариқ", "Зафар", "Цементчи", "В" гуруҳида эса "Атласчи" жамоалари юз фоизлик натижа қайд этган холда пешқадамлик қилмоқдалар.

Таркибида Фаррух Турдалиев, Дилёр Ирматов, Мансур Саидов, Мўйдин Мамазулунов, Павел Смоляченко каби тажрибали футболчилар ва Нигериялик легионер Афолаби Олуватосинлар бўлган Фарғона давлат университетининг "ФарДУ" клуби 1-турда Ўзбекистон туманининг "Яйпан" жамоасини йирик 8:0 ҳисобида мағлубиятга учратганди. Бироқ 2-турни меҳмонда ўтказган фарғоналиклар кутилмаганда "Бағдод" жамоасига кичик 1:0 ҳисобида мағлуб бўлдилар.

Ортда қолган дастлабки икки тур учрашувларида қуйидагича натижалар қайд этилди:

"А"гуруҳи. 1-тур


"Бешариқ" - "2-БЎСМ" 10:2
"Нефтчи-Хамза" - "Бағдод" 1:1
"ФарДУ" - "Яйпан" 8:0
"Зафар" - "Рошидон" 2:1
"Цементчи" - "Фарғона" 4:1

2-тур


"2-БЎСМ" - "Фарғона" 2:2
"Рошидон" - "Цементчи" 0:1
"Яйпан" - "Зафар" 2:2
"Бағдод" - "ФарДУ" 0:1
"Бешариқ" - Нефтчи-Хамза" 2:1

"В" гуруҳи. 1-тур

"Ёшлик" - "БЎСМ" 3:1
"Атласчи" - "Нефтчи БЎФМ" 1:1
"Дўстлик" - "Кимёгар 1984" 3:1
"Фурқат" - "Тошлоқ" 0:1
"Ёзёвон-Лочинлари" - "Фурқат ФММ" 2:1

2-тур

"БЎСМ" - "Фарғона ФММ" 2:8
"Тошлоқ" - "Ёзёвон-Лочинлари" 1:1
"Кимёгар 1984" - "Фурқат" 5:3
"Нефтчи БЎФМ" - "Дўстлик" 2:1
"Ёшлик" - "Атласчи" 1:3

3-тур ўйинлари 29-30 июнь ҳамда 1-июль кунлари бўлиб ўтади.

"А" гуруҳи. 3-тур.
29-30 июнь.


"Нефтчи Ҳамза" - "2-БЎСМ"
"ФарДУ" - "Бешариқ"
"Зафар" - "Бағдод"
"Цементчи" - "Яйпан"
"Фарғона - Рошидон"

В гуруҳи. 3-тур.1-июль.

"Атласчи" - "БЎСМ"
"Дўстлик" - "Ёшлик"
"Фурқат" - "Нефтчи БЎФМ"
"Ёзёвон-Лочинлари" - "Кимёгар 1984"
"Фарғона ФММ" - "Тошлоқ"



Фарҳоджон Узоқов тайёрлади

Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика