Latest news

01:17"Реал" Карвахаль ўрнига ҳимоячи сотиб оладими?  0 00:31Пол Скоулз: "Тен Хагнинг баҳоналари тугаб боряпти"  3 00:00"Олтин тўп" соҳиби Диего: "Беш ой олдин оёғимни операция қилдирдим. Ўзбекистонга келганимда, чап оёғимни ишлатолмасдим"  0 23:50"Шаҳарликлар" ҳужумга ўтди. "Манчестер Сити" АПЛда компенсация талаб қилмоқчи  0 23:28Марсель: "Олтин бутса"ни қўлга киритиш энг катта орзуларимдан бири эди. Бироқ ундан ҳам юқори мақсадим бор эди"  0 23:15Леандро Лино: "Жаҳон чемпионатигача жуда кўп меҳнат қилдик ва бу ўз самарасини берди"  0 22:58Алан Бранди: "Ҳакамлар ҳақида гапирмоқчи эмасман. Нима бўлганини ҳамма кўрди"  4 22:44"Манчестер Сити" судда АПЛни мағлуб этди  7 22:42Пабло Таборда: "Мағлубиятга қарамай, бошимизни баланд кўтарган ҳолда Ўзбекистонни тарк этамиз"  0 22:16Хосе Венансио Лопес Ўзбекистон футзал терма жамоасини тарк этди  11 22:11Тожикистон терма жамоаси Россия билан ўйнашни хоҳламади  7 21:48Назорат учрашуви. "Бунёдкор" - "Сурхон" 1:3  2 21:39Тўртта таймдан иборат назорат учрашувида ОКМК "Локомотив"ни таслим қилди  0 21:11Ўзбекистон терма жамоаси йиғини бошланди, Машарипов ва Шукуровдан интервью  6 21:09Ўзбекистон МТЖ Эрон ва БАА қарши ўйинларга тайёргарликни бошлади  15

Фарғона вилояти кубоги. Финалда "Цементчи" "Турон"ни мағлуб этди ФОТО News

Фарғона вилояти кубоги. Финалда "Цементчи" "Турон"ни мағлуб этди ФОТО

21 ноябрь куни Яйпан шаҳрининг Ўзбекистон тумани катта футбол байрамига мезбонлик қилди.

Вилоят кубогининг финалида "Турон" ҳамда "Цементчи" жамоалари тўқнаш келишди.

Фарғона футбол ассоциацияси хар йили финал учрашувини вилоят марказида ташкиллаб келарди. Бироқ бу сафар ушбу анъанага чек қўйилди. Кубок баҳсилари бошланишидан аввал вилоят футбол ассоциация мезбонликни Ўзбекистон туманига топширди.

Финал учрашуви юқори савияда ўтказилди. Фарғона футбол ассоциацияси, Ўзбекистон тумани ҳокимлиги ҳамда "Турон" футбол клуби раҳбарияти хамкорлигида финал учрашувига катта тайёргарлик кўрилди.

Беллашувга кўп сонли футбол мухлилари ташриф буюрганлигини таъкидлаш ўринлидир. Ўйиндан аввал стадионга йиғилган ишқибозлар учун концерт дастури ташкил қилинди. Бу эса ўйингоҳга янада байрамона муҳит бахшида этди. Умуман олганда, шу куни барчаси юқори савияда ташкил қилинди.

Айтиш керакки, кенг жамоатчилик беллашувдан аввал мезбонларнинг имкониятларини юқори баҳолашганди. Сабаби яйпанликлар сафида Ўзбекистон чемпионати баҳсилари кўп йиллар иштирок этган ва кўпни кўрган футболчилар талайгина эди. Мўйдин Мамазулумов, Отабек Исроилов, Собир Ҳамидов ҳамда Шохрух Холматовлар шулар сирасига киради. Аммо шу куни тажриба ўз сўзини айтамади. Беллашув тенгкурашлар остида кечди. Хар иккала жамоада ҳам гол киритиш учун кўплаб вазиятлар юзага келди. Аммо ушбу имкониятлардан кўпроқ қувасойликлар унумли фойдаланишди. Якуний ҳисоб 1:2, "Цементчи" финал баҳсида "Турон"ни мағлуб этди. Голларга меҳмонлар сафида Абдуқодир Артиков ҳамда Элёр Мўйдиновларга эгалик қилишди. Шунингдек Мўйдин Мамазулумов "Турон"нинг ягона тўпига муаллиф бўлди.

Тақдирлаш маросими ҳам барчани диққат эътиборида бўлди. Унда Фарғона вилояти 2-лига чемпиони "Турон" ҳамда Кубок ғолиби "Цементчи" жамоалари тақдирланишди. Ғолибларга совринларни Ўзбекистон тумани хокимининг Ёшлар масалалари бўйича ўринбосари Исроил Турсунов ҳамда Фарғона футбол ассоциация биринчи вице-президенти Расулжон Йўлдашевлар топширишди.


Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика