Latest news

17:58Ўзбекистон аёллар терма жамоаси Эронни мағлуб этди  0 17:33"Футбол олами". Сўнгги тур тафсилотлари  0 16:56"Ювентус" етакчисининг жароҳати жиддий бўлиб чиқди  0 16:33ФИФА VAR'дан фойдаланишга ўзгартиришлар киритмоқчи  1 16:05"Андижон" Ўзбекистон терма жамоаси аъзосини жалб қилмоқчи  10 15:39Аёллар Осиё Чемпионлар Лигаси: "Севинч" ("Насаф") қачон ўйнайди?  1 15:20TVCOM'да бугунги ўйинлар: "Барселона", "Ман Сити" ва бошқалар  0 15:14"Навбаҳор" Раҳмоналиевга даъвогарлик қилмоқда  4 14:52ПФЛ "Йил кашфиёти"ни эълон қилди  6 14:28"Арсенал" "Челси"га қарши ўйиндан кейин жаримага тортилиши мумкин. Нима учун?  0 14:02Комилов "Нефтчи"ни эмас, "Навбаҳор"ни танлади  11 13:33Номаълум ҳужумчилар Месси ҳайкалини синдириб ташлади: жаҳон чемпиони монументи иккинчи марта шикастланди  13 13:07"Навбаҳор" дарвозабони ОКМКга йўл олиши мумкин  1 12:41"Андижон" шорт-листидан кимлар ўрин олган?  10 11:55Манба: CAFA турнирида қатнашган футболчи "Нефтчи"га ўтмоқда  15

Фарғона шаҳрида ўсмирлар ўртасида Республика очиқ футбол мусобақаси бўлиб ўтди News

Фарғона шаҳрида ўсмирлар ўртасида Республика очиқ футбол мусобақаси бўлиб ўтди

Умумий ўрта таълим мактабларининг кузги таътил даврида ўқувчи ёшларнинг дам олиш кунларини мазмунли ташкил этиш мақсадида 5-9 ноябрь кунлари Фарғона шаҳрида “Дўстлик кубоги” Республика очиқ футбол мусобақаси бўлиб ўтди.

Мусобақа Фарғона вилояти футбол ассоциацияси ҳамда Фарғона шаҳар 1-сонли болалар ва ўсмирлар спорт мактаби билан хамкорликда ўтказилди.

“Дўстлик кубоги” футбол мусобақаси  2006-2007 ва 2008-2009 йилларда туғилган ўсмирлар ўртасида ташкил этилиб, унда икки ёш тоифасида жами 40 та жамоа (720 нафар иштирокчи) қатнашди.

Мусобақа якунига натижалар қуйидагича кўриниш олди:

(2008-2009 йилларда туғилган ўсмирлар ўртасида)

1-ўрин. “Дўстлик” (Марғилон шаҳри).

2-ўрин. “Чуст-Пахтакор” (Наманган вилояти)

3-ўрин. Аҳмадхон” (Қўқон шаҳри)

3-ўрин. “Спарта” (Тошкент шаҳри)

(2006-2007 йилларда туғилган футболчилар ўртасида)

1-ўрин. “Бунёдкор В” (Тошкент шаҳри)

2-ўрин. “Бунёдкор С” (Тошкент шаҳри)

3-ўрин. “Фаровон” (Тошкент шаҳри)

3-ўрин. “Чирчиқ ОЗК” (Тошкент вилояти)

Мусобақа якунида ғолиб ва совриндор жамоаларга Фарғона шаҳар 1-сонли болалар ва ўсмирлар спорт мактаби номидан диплом, медал ва махсус кубок топширилди. Шунингдек иштирокчилар орасидан турли номинациялар бўйича ғолиблар аниқланди ва энг яхши деб топилган ўсмир футболчилар хомийлар томонидан эсдалик совғалари билан тақдирандилар.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика