Latest news

07:15Суперлига. Водий дербисида "Нефтчи" ғалаба қозонди, "Андижон" эса "Насаф" билан дуранг ўйнади  0 01:15Шешко сабабли МЮ ўз ҳужумчисидан воз кечмоқда  1 00:49Зидан келаси йили мураббийликка қайтиши кутилмоқда  0 00:17Шешко Каррингтонда  0 23:59Конференциялар лигаси саралаши. "Истанбул Башакшеҳир" сафарда иродали ғалабага эришди, Шомуродов захирадан ўйинга қўшилди  32 23:31Рўзиқул Бердиев: "Охирги зарбани беришда совуққонлик етишмади"  12 23:20Максим Шацких: "Бугун ютишимиз ҳам, ютқазиб қўйишимиз ҳам мумкин эди"  7 22:55Here we go! "Барселона" асосий ҳимоячиси "Ал Насср"га ўтмоқда  1 22:40Баҳром Ҳайдаров: "Ҳар бир гапимиз баҳонага ўхшаб қоляпти"  3 22:08Виталий Левченко: "Биз ҳам "Қўқон-1912"га ёрдам қилдик"  7 21:58Суперлига. "Насаф" ўз уйида "Андижон" билан дуранг ўйнади  108 21:42Биласизми? "Нефтчи" бу йил сафар ўйинларида мағлуб бўлмади  2 21:24"Қўқон-1912" 3 ойдан бери ғалаба қозона олмаяпти  3 21:08Суперлига. "Нефтчи" сафарда "Қўқон-1912"ни қийинчилик билан мағлуб этди  19 20:45"Реал" 3 нафар футболчисига янги шартнома таклиф қилмайди  4

Фарғона дербисида кимнинг қўли баланд келади? News

Фарғона дербисида кимнинг қўли баланд келади?

Бугун Ўзбекистон Кубогининг 1\16 финал босқичида мухлисларни бир қатор қизиқарли ўйинлар кутиб турибди десак муболаға бўлмайди.
 Хусусан Қўқонда маҳаллий “Қўқон-1912” жамоаси олий лига вакили “Нефтчи”ни қабул қилади. Мазкур ўйин Фарғона дербиси бўлади. Сир эмаски, дербилар қандай мақомдаги ўйин бўлишидан қатъий назар доимо муросасиз ва кескин курашлар остида ўтиб келган. Бир сўз билан айтганда ишқибозлар бугун қизиқарли баҳсга гувоҳ бўлади.

Қўшниларнинг ушбу тўқнашуви муросасиз ўтиши тайин. Шу боис учрашувга бўлган қизиқиш юқори.
Олий лигага чиқишни кўзлаётган “Қўқон-1912”нинг ҳақиқий кучини бугунги ўйинда кўрсак ажаб эмас. Қўқонликларни жиддий синов кутиб турибди. Фарғонанинг “Нефтчи” жамоасига ҳам осон бўлмаслиги турган гап.

Бундан ташқари бугун Кападзе ва Исмоилов тўқнашуви бўлади. Устоз ва шогирд. Футболчилик фаолияти давомида Тоҳир Кападзе қўли остида ўйнаган Мурод Исмоилов бугун илк бор мураббий сифатида устозига қарши биринчи  расмий ўйинини ўтказади. Мурод Музаффарович жамоаси элита вакили ва унинг ихтиёрида бир қатор маҳоратли ўйинчилар бор.
Тоҳир Кападзе жамоасида эса асосан маҳаллий футболчилар йиғилган. Кўрамиз бугун кимнинг қўли баланд келаркин.
Жорий мавсумни “Қўқон-1912”да таркибида бошлаган Отабек Ҳайдаров, Нодир Қўзибоев, Умид Қодиров сингари “Нефтчи”нинг собиқ ўйинчилари бугун икки барораб куч билан ўйнашса ажаб эмас.

“Нефтчи” ҳам бугун ўз мухлисларини ғалаба билан хурсанд этишга уриниши аниқ.
Шунингдек бугунги ўйинга томошабинлар ташрифи ҳам оз бўлмайди. Қўши Фарғонадан ашаддий ишқибозлар Қўқонга ташриф буюриб севимли жамоасини қўллаб қувватлашини таҳмин қилиш мумкин. Хуллас 8000 ўриндиққа эга бўлган Қўқондаги стадионда аншлаг кўришимиз мумкин.

Эслатиб ўтамиз учрашув 17:00да бошланиши режалаштирилган.

Исломбек Рустамбеков.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика