Latest news

16:3120 йилдан сўнг Ўзбекистонга қайтаётган Юрген Гёде охирги марта қайси жамоада ишлади?  3 16:04Расман: "Андижон" грузиялик футболчи трансферини эълон қилди  8 15:38Ибрагимович ўзига юклатилган муҳим роль ҳақида маълумот берди  0 15:09Клублар африкалик футболчиларни 15 декабргача қўйиб юбориши шарт — ФИФА  2 14:47"Роналдиньони сотиб юборинг, бугун эрталаб машғулотга ўз вақтида келди". Аллегри "Милан" вице-президентига нима деган эди?!  2 13:58"Париж" Беллингемга кўз тикди  4 13:30Германиялик тажрибали мутахассис "Нефтчи"да Исмоиловга кўмаклашади  19 13:10Европанинг энг кўп жисмоний куч талаб қиладиган лигалари  5 12:43Спорт олами юлдузлари Рио Фердинанд, Шакил О'Нил ва Уэйн Грецки ЖЧ-2026 қуръа ташлаш маросимида хизмат қилади  5 12:22"Машъал" "Бухоро"ни Қаршида қабул қилади  6 12:09"Қўқон-1912" асосий футболчилари билан битимни узайтирди  0 11:46Ўзбекистон футзал терма жамоасининг Россияга қарши учрашувлар учун қайдномаси маълум  2 11:43TVCOM'да бугунги ўйинлар: АПЛ ўзбек шарҳида, Италия кубоги ва бошқалар  1 11:25"Бунёдкор"нинг икки футболчиси "Сўғдиёна"га ўтишга яқин  3 10:40Мавсумнинг омадсиз 10 та трансфери — "Насаф" "топ"!  8

Фарғона давлат университетининг "ФарДУ" клуби мавсумолди тақдимот маросимини ўтказди News

Фарғона давлат университетининг "ФарДУ" клуби мавсумолди тақдимот маросимини ўтказди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 4 декабрдаги "Ўзбекистонда футболни мутлақо янги босқичга олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПФ-5887 сонли Фармонлари ижросини таъминлаш мақсадида худудларда ёшларни спортга кенг кўламда жалб этиш, хусусан футбол спорт турининг оммавийлигини ошириш борасида бир қатор самарали ишлар олиб борилмоқда.

Яна бир неча кунлардан сўнг Фарғонада футбол бўйича вилоят биринчилиги - Иккинчи лига баҳсларига старт берилади. Шу муносабат билан бугун мазкур чемпионат иштирокчиси - Фарғона давлат университетининг "ФарДУ" футбол клуби мавсумолди расмий тақдимот маросимини ўтказди.

Тақдимот маросимида Фарғона давлат университети ректори Раҳматилло Шукуров, университет проректори Акмалжон Ўринов, Фарғона вилояти футбол ассоциацияси вакили Фаррух Зокиров, Фарғона футболи намоёндалари Анвар Бердиев, Баҳодир Шамсиддинов ва бир қатор мутасадди ташкилотлар вакиллари иштирок этдилар. Жорий мавсумда ўз олдига Иккинчи лига ғолиблигини мақсад қилиб қўйган университет жамоасининг мавсумолди тақдимот маросими кўтаринки руҳда ташкил этилди. Маросим давомида сўзга чиққан мутассадди раҳбарлар "ФарДУ" футбол клубига мавсум давомида омад ва ғалабали онлар ёр бўлишини, якунда жамоанинг вилоят биринчилигида ғолиб бўлган холда Биринчи лига мусобақаларига йўлланмани қўлга киритишларига тилак билдирдилар.

Жамоа таркиби: 1. Исломбек Сайдуллаев, 12. Улуғбек Абдумаликов, 14. Мақсаджон Рустамжонов, 4. Нозимжон Бобожонов, 5. Давронбек Қорабоев, 3. Муҳсин Маҳаммаджонов, 7. Афолаби Олуватосин, 8. Азизбек Фозилов, 9. Улуғбек Исмоилжонов, 11. Муҳаммадқодир Аҳмаджонов, 17.Аббос Салимжонов, 22. Мўйдин Мамазулунов.

Жамоа бош мураббийи: Жасурбек Хамроқулов.


Бекзод Толибов, Фарғонадан Championat.asia учун махсус


 

Rating: +5   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика