Latest news

02:31Отасига эмас, Роналдиньога ўхшашни хоҳлайдиган, гол нишонлагани учун жамоадан ҳайдалган "Бухоро"нинг икки ниқобли легионери билан танишамиз  1 00:55"Ал Ҳилол" ва "Ал Аҳли" баҳсида ҳисоб очилмади, "кўклар" яна пешқадам  2 00:34"Интер" B Сериядан футболчи сотиб олди  0 00:25"Реал" Фран Гарсияни қўйиб юбормади: футболчи алоҳида шуғулланишни сўраган  0 23:56Карим Бензема "Ал Ҳилол" футболчисига айланди  12 23:35Роналдунинг "забастовкаси" Бензема, Канте ва Эн-Несири трансферларини тўхтатиб қўйди  9 23:04"Атлетико" ҳужумчи сотиб олганини эълон қилди  1 22:57ФИФА кенгаши Россияни қайтариш масаласини кўриб чиқмайди  10 22:20"Ал Насср" Роналдусиз "Ар Риёд"ни мағлуб этди ва пешқадамга айланди  27 22:12Отабек Шукуров жамоаси БАА президенти Кубогини тарк этди  0 21:25Россиянинг халқаро футболга қайтиши апрель ойида ижобий ҳал бўлиши мумкин  9 20:57"Шахтёр" ва "Андижон" ўртасидаги баҳс 55-дақиқада тўхтатилди  7 20:33Тиббий текширувдан сўнг "Милан" 30 млн. евролик трансферни бекор қилди  3 19:58Деклан Райс АПЛ тарихига кирди  2 19:33"Ла Масия" ҳукмрон: "Барселона"нинг бир нафар тарбияланувчиси "Реал" академиясидан қимматроқ  49

ФарДУ янги мавсумни Пролигада ўтказади News

ФарДУ янги мавсумни Пролигада ўтказади

Tags :  Пролига
Биринчи лига мусобақасидаги дебют мавсумида муносиб иштирок этган Фарғона давлат университетининг футбол жамоаси 2025-йилги мавсумни Пролигада ўтказади.

ФарДУ биринчиликнинг Шарқий минтақасини 2-ўринда якунлаб, плей-офф босқичида ўйнаш ҳуқуқини қўлга киритганди. Тошкент мезбонлик қилган плей-офф ўйинларида университет жамоаси 3-ўринни эгаллади. 


Ўтган йилнинг декабрь ойида Лига мутахассислари Фарғона давлат университетида бўлиб, унинг футбол жамоасида амалга оширилаётган ишлар билан танишди ҳамда ФарДУънинг Пролигада иштирок этиши учун қандай ишлар амалга оширилиши лозимлиги юзасидан университет раҳбарияти билан учрашув ўтказди. Декабр ойи давомида университет Лига томонидан илгари сурилган талабларни босқичма-босқич ҳал қилди. 


Хусусан, клуб 2025-йилги мавсумни Истиқлол стадионида ўтказиш бўйича уч томонлама шартномани Лига рўйхатидан ўтказди. Кейинчалик Пролига клубларининг футболчилар билан меҳнат шартномаси имзолаши борасидаги ЎФА томонидан белгиланган талабларни бажариш юзасидан кафолат тақдим этилди. Шунингдек, университет талабларидан тузиладиган У19 жамоаси Ўзбекистон У19 чемпионатида иштирок этадиган бўлди. 


Лига олий таълим муассасаларининг профессионал футболга бўлган интилиш ва эътибори ортиб бораётганини қадрлайди ва ФарДУ жамоаси 2025-йилги мавсумни шартли равишда Пролигада ўтказишини маълум қилади. Қўшимчасига, мазкур жамоанинг кейинги йиллар давомида лицензиялаш талаблари асосида фаолият олиб боришига кўмаклашади.

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика