Latest news

13:18Суперлига. Плей-офф: "Арал" – "Бухоро". Таркиблар маълум   0 12:40TVCOM'да бугунги тақвим: Суперлигага ўтиш ўйини, “Челси” сафарда ва бошқалар  1 12:38"Рома" Дибаланинг жамоадаги келажаги бўйича қарор қабул қилди  0 12:10Санжар Қувватов собиқ жамоасига қайтди  4 11:43Водий клублари Ўзбекистон МТЖ аъзосига даъвогарлик қилмоқда  4 11:18Ўзбекистонлик футболчи Косовога йўл олмоқда  2 10:42Алонсонинг ўрнига яна бир даъвогар пайдо бўлди  3 10:15"Навбаҳор" келаси мавсум уй учрашувларини қайси стадионда ўтказиши маълум  10 09:46Кечаги аламли натижадан сўнг Аморим нималар деди?  2 09:18ОКМК етакчиларидан бир легионер бўлишга яқин  4 08:50The Best 2025. ФИФАнинг 2025 йилнинг энг яхши футболчиси соврини учун номзодлар рўйхати эълон қилинди  12 08:17"Андижон" етакчиларидан бир фаолиятини Тошкентда давом эттиради  3 07:46Суперлига плей-офф. Бугун келаси мавсумнинг сўнгги Суперлига иштирокчиси аниқланади  15 03:21А Серия. "Рома" Фабрегас жамоасини таслим қилди  1 03:11АПЛ. МЮ уч марта ҳисобда олдинга чиқиб олди, аммо барибир ғалаба қозона олмади  12

ФарДУ бош мураббийи: "Асосий мақсад - "Универсиада-2019" News

ФарДУ бош мураббийи: "Асосий мақсад - "Универсиада-2019"

Фарғона вилоят биринчилиги иккинчи лиганинг 20-туридан ўрин олган "Турон" - "ФарДУ (5:1) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Элёржон Джураев championat.asia сайтига интервью берди.

Фарғона давлат университетининг "ФарДУ" жамоаси 2016-йилда ташкил топган. Шундан буён жамоамиз турли мусобақаларда муносиб иштирок этиб келмоқда. Жамоамизнинг олдига қўйилган асосий мақсад ҳам шу, университет талабаларини республика ва вилоят миқёсида ўтказиладиган мусобақаларга, хусусан "Универсиада" ўйинларига муносиб тайёрлашдан иборат. Ўтган йилларда жамоамиз бир қатор ютуқларга эришди. Жумладан 2016 йилда Фарғона вилоят биринчилиги иккинчи лигада 1-ўрин, 2017 йилда 3-ўринни қўлга киритган. 2018 йилги мавсумда айни дамда жамоамиз турнир жадвалида 2-ўринни эгаллаб турибди.

Ҳозирда жамоамизни "Универсиада-2019" мусобақаларида муносиб иштирок этишини таъминлаш учун астойдил ҳаракат қилмоқдамиз. "Универсиада-2019" мусобақаларида ўтиш турнирларидан муваффақиятли ўтиб, финал босқичларига етиб борган тўрт жамоадан бири бўлишни мақсад қилганмиз.

Бугун шогирдларим турнинг марказий учрашувида кучли рақибга қарши муносиб ҳаракат қилишди. Мағлубиятга учраган бўлсакда, жамоамиз футболчилари кўрсатган ўйиндан қониқиш ҳосил қилдим. "Турон" жамоасига кейинги учрашувларда омад тилайман.

Бекзод Толибов ёзиб олди.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика