Latest news

02:05Илёс Қурбонов: "Ҳаёт-мамот ўйинида зафар қучдик. "Насаф"га қарши ҳам ғалаба учун майдонга чиқамиз"  0 01:45Иван Бошкович "Локомотив"га қарши ўйинда Йовович асосий таркибда тушмаганини айтди  2 01:29Григорий Колосовский: "Зарба бермасдан гол уриб бўлмайди"  0 00:24Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Леганес"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  41 23:59А Серия. "Наполи" — "Рома" ўйини тақдирини битта гол ҳал қилди  2 23:30АПЛ. МЮ Аморим қўл остидаги илк ўйинда "Ипсвич Таун"ни мағлуб эта олмади  21 22:55Машарипов "Пахтакор"га қарши ўйин олдидан: "Бу жамоада катта бўлганман, аммо..."  5 22:12"Лестер" Куперни истеъфога чиқарди  3 21:15АПЛ. "Саутгемптон" ва "Ливерпуль" ўртасидаги ўйинда 5та гол урилди  38 21:13 Элит Чемпионлар лигаси. "Пахтакор" бош мураббийи Максим Шацких ва ўйинчиси Ҳожиакбар Алижонов "Истиқлол"га қарши ўйин олдидан нималар деди?  5 20:09Перес Винисиусга мурожаат қилди  7 19:45Кетма-кет иккинчи йил чемпион бўлган Бобир Абдихолиқов билан интервью   2 19:37Суперлига. "Сўғдиёна" – "Локомотив" 2:0. Highlights  0 19:36Суперлигани қайси клуб тарк этади? Кумуш медал кимга насиб қилади? 26-тур интригалари  8 19:18Суперлига. Қайси жамоалар қолади, қайсилари кетади?  6

Фаолиятида юздан ортиқ гол урган, ҳозир ўзбек футболига умуман қизиқмай қўйган Фарид Хабибулин билан суҳбат News

Фаолиятида юздан ортиқ гол урган, ҳозир ўзбек футболига умуман қизиқмай қўйган Фарид Хабибулин билан суҳбат

Бундан бир неча кун аввал сайтимиз орқали собиқ ҳужумчи Тимур Искандеров билан уюштирган суҳбатимизни ўқувчиларимиз хукмига ҳавола этгандик.

Эндиги навбат яна бир собиқ футболчи, бугунги кунда футбол жамоатчилигининг деярли ёдидан кўтарилиб кетган, футболчилик даврида юздан ортиқ голларга муаллифлик қилган Фарид Хабибулинга етиб келди. 

1967 йили Тошкент вилоятида таваллуд топган Фарид Хабибулинни ёши улуғ мухлислар жуда яхши билишади. Жуссаси кичик бўлсада, тезлик ва техникаси хисобига рақибларидан устунликка эришиши орқали ўзидан илиқ таассурот қолдирган. Учрашув пайтида ҳужумчига зарур бўлган, жой танлаш бўйича ҳам Хабибулин жуда ақлли харакатларни амалга оширган. Қайси жамоада бўлмасин доимо тўпурарлар рўйхатидан ўрин эгаллаб келган. Маълумот учун, Хабибулин илгари Ўзбекистон Олий лигасида “Косонсой, “Навбаҳор”, “Дўстлик”, “Қизилқум”, “Андижон”, “Металлург”, “Сўғдиёна” ҳамда “Динамо” каби клубларда фаолият юритган. Унинг айни порлаган даврлари “Дўстлик” жамоасида ўтказган мавсумларига тўғри келади. Фариднинг 1997-2001 йилларда Тошкент вилояти жамоаси таркибида тўлиқ 6 йил (!) фаолият юритгани ҳам сўзимизга исбот бўла олади. Кўплаб футболчиларда бўлгани каби Хабибулиннинг фаолиятида ҳам йилдан йилга пасайиш кузатила бошлади ва у футболчилик қисмининг сўнгги йилларини биринчи лигада ўтказишга ҳам мажбур бўлди. Ўн йилдан ортиқки, тажрибали ҳужумчини футбол оламида учратмай қўйдик. Куни-кеча унинг яқин дўсти орқали топишга муваффақ бўлдик. Хабибулинга қўнғироқ қилиб, мақсадимизни айтганимизда, футболчилик давридаги тортинчоқлиги ва камтарлиги тутиб, аввалига интервью беришни истамади. Қатъий туриб, барибир уни кўндиришга эришдик.

- Айрим футболчи ёки мураббийлар ишсиз қолиб кетишни истамасдан, матбуот орқали тез-тез чиқиш қилиб туришади ва бу орқали ўзларини эслатиб туришни дуруст деб ҳисоблайди. Сиз билан эса умуман аксинча вазиятни кўриш мумкин. Нахотки матбуотда чиқиш қилишни истамасангиз?
- (Кулиб) Очиғини айтганда, футболчилик пайтимда ҳам журналистлар билан камроқ мулоқотда бўлганман. Хаётда жуда оддий инсонман. Кимларгадир қараб уларга ўхшаш учун интилмаганман. Харакатерим шундай. Лекин шунчалик унутиб юбормасдан, қўнғироқ қилиб эслаганингиздан хурсан бўлдим. Сиз билан норасмий суҳбатимиз орқали олдинги йилларни эсладим.

- Футболчилик фаолиятингиз мобайнида бир қатор номдор клубларда ўйнадингиз. Сизни охирги марта биринчи лига иштирокчиси Чирчиқнинг “Кимёгар” жамоасида ўйнаганингизни яхши эслаймиз. Бизнингча бу охирги клубингиз бўлса керак?
- Ёш ўтиб боргани сайин истайсизми йўқми, тезлик пасайиб асосан тажриба эвазига майдонда харакат қилишингизга тўғри келиб қоларкан. “Кимёгар”да ҳам маълум муддат ўйнадим. Кейин мени “Шўрчи-Лочин”га таклиф этишди. Вохаликларнинг чорловини қабул қилиб, ёшим бир жойга бориб қолган пайтда, нарсаларимни йиғиштириб, “Шўрчи-Лочин”га сафига бориб қўшилдим. Нафақат жамоа сафида, балки чемпионатда ҳам энг кекса ўйинчи бўлганман адашмасам. Шунга қарамай майдонда ёшлардан қолишмасликка интилардим. Соф ҳужумчи сифатида харакат қилиб, яримта имкониятдан ҳам унумли фойдаланишга уринардим. Мақтанишга йўйманг-у, вақти келса ўша мавсумда хет-трик ва покер қайд этган ўйинларим ҳам бўлган. Футбол ўйнаш мен учун хоббий эди. Шу боис рохатланиб ўйнардим.

- Ўзбекистон чемпионатида юздан ортиқ голлар муаллифи бўлган Фарид Хабибулиндек ҳужумчининг футболчилик фаолияти биринчи лиганинг ўртамиёна жамоасида якунланишига нима сабаб бўлган?
- Вақтида кучли клубларда ўйнаганман. Лекин ёш ўтиб боргани сари барқарорликни ҳам йўқотиб борасиз. Бу эса ўз ўзидан фаолиятингизда пасайишни юзага келтиради. Адашмасам “Шўрчи” да 2007 йили ўйнадим. 40 ёшда ҳам бемалол яна ўйнашим мумкин эди. Лекин охирги жамоамда молиявий муаммолар жиддийлашиб кетди. Бошқа клубдан чорлов бўлишини кутиб ўтирдим. Мураббийлар ёшларга таянишни истади шекилли, ҳеч ким хизматимга эхтиёж сезмади. Шу тариқа тақдирга тан бериб, футболчиликни якунладим.

- Футболчилик фаолиятингиздан кўнглингиз тўлганми?
- Профессионал футболдаги фаолиятим 1989 йили бошланган. Дастлабки жамоам Халқабоднинг “Соҳибкор”и бўлган. Кейинчалик кўплаб жамоаларда ўйнадим. Албатта, фаолиятимдан кўнглим доим тўлганман. 1993-94-95 йилларда “Навбаҳор” билан бронза медалларини қўлга киритганман. 1999-2000 йили “Дўстлик” таркибида чемпион бўлдим. 2002 йили “Қизилқум” билан яна бронза медалларига эга чиқдим. Ўзбекистон чемпионатида тўпурарлик насиб этмаган бўлсада, 100дан ортиқ гол урган голеадорлар рўйхатидан ўрин олганимдан мамнун бўламан.

- Қайси ҳужумчилар билан яхши тандем бўлганман деб ҳисоблайсиз?
- “Навбаҳор”да Олег Шацких билан бир-биримизни жуда яхши тушунганмиз. Кейин “Дўстлик”да яна бир тўпурар Жаъфар Ирисметов билан тандем хосил қилганмиз. Бундан ташқари Равшан Бозоровни ҳам алоҳида таъкидлаган бўлардим.

- Бутсаларингизни михга илганингиздан кейин қандай юмушлар билан банд эканлигингиз мухлисларни қизиқтириб келмоқда?
- (Кулиб) Ҳозирча уйда, карантин муносабати билан дам оляпмиз. Кўчага чиқиш йўқ. Агар жиддий айтадиган бўлсам, футболчиликни якунлаганимдан кейин ушбу соҳада қолмадим. Тўғриси тайинли иш қилаётганим йўқ. Асосан уйда бўляпман. “Бунёдкор” фахрийлар жамоасида тез-тез ўйнаб тураман. У ерда Азамат Абдураимов, Равшан Бозоров сингари собиқ ўйинчи дўстларим билан кўришиб, ёзилиб келаман.

- Мураббийликка ўтишингиз учун ўзингизда иштиёқ йўқми ёки бунга бошқа сабаблар борми?
- Билсизми футболчилик давримда ҳеч нарсага қизиқмасдан фақат футбол ўйнаб юрганман. Институтда ўқиб, олий маълумотли бўлиш ёки мураббийлик лицензиясига ўқиш бўйича ўйламаган эканман. Шу нарса ҳозир зараримга ишламоқда.

- Ўзбек футболини кузатиб борсангиз керак?
- Йўқ, умуман қизиқмай қўйганман. Суперлигада кимлар қандай иштирок этаётганидан хабардор эмасман. Асосан Испания ва Англия чемпионатларини кўриб бораман холос.

- Кўплаб футболчилар ўйинчилик даврида келажакни таъминлаб қўйишга харакат қилади...
- “Дўстлик”да битта Нексия машинаси билан квартира сотиб олишим учун 10 000 АҚШ доллари кўтарма пули беришган. Энг катта рағбатни шу жамоада кўрганман. Қолган клубларда ҳам ўйнаб кам бўлмаганман. Мехнатимга яраша ҳақ тўлашган. Фақат “Андижон”ни Ҳаким Фузайлов бошқарган пайтда клуб раҳбари ваъда қилинган пулни бермаганди. Айтингчи ҳозирда “Андижон”ни қайси мураббий бошқармоқда?

- Яқин-яқингача россиялик мутахассис Александр Хомяков устозлик қилиб келаётганди. У ҳам карантиндан олдин, ўз аризасига биноан ишдан кетди.
- Ҳа, тушунарли. Хомяковни танимайман. “Андижон”ни ўзига яраша ашаддий ишқибозлари бор. Улар ҳар қандай холатда ҳам жамоани ёлғизлатиб қўймайди. (Кулиб) Ориф Маматказин “Андижон” учун туғилган ва у жамоага доим содиқ қолади.

- Жамоанинг собиқ тўпурар ҳужумчиси Бахтиёр Ҳамидуллаев ўтган йили ёшлар жамоасига мураббийлик қилди.
- Ҳамидуллаев ҳам ўз вақтида яхши ҳужумчи бўлган. Унинг мураббийлик фаолиятига омад тилайман. Карантин тугаса водийга бориб келишни режалаштирганман. Аниқроғи Наманганда қариндошларимиз бор. Улар бизни меҳмонга таклиф этган. Шунда Андижонга ҳам бориб, у ердаги танишлаарим билан учрашиб, салом-алик қилиб келмоқчиман.

- Футболчиларнинг фарзандлари ҳам кўпинча отасини изидан боришга интилади...
- Менда битта ўғил ва битта қиз фарзанд бор. Ўғлим футболга қизиқмади. У Россияда олий даргоҳда таҳсил олмоқда.

Rating: +15   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика