"Фанат Суперлига". "Сурхон" – "Навбаҳор" 0:3
09 apr 2020 17:59
News
"Фанат Суперлига". "Сурхон" – "Навбаҳор" 0:3
"Фанат Суперлига"да тўқнаш келадиган жамоаларнинг мухлислари ўз билимлари орқали беллашадилар.
Ҳар бир ўйинда футболга оида 4та савол берилади.
Қоида: Бугундан бошлаб савол берилганидан кейин энг биринчи қайси жамоа мухлиси жавоб берса ўша жамоага 1 балл ёзилади. Агар икки жамоа мухлиси бир сонияда жавоб беришса иккала жамоага балл берилади.
Агар сиз мезбон жамоа мухлиси бўлсангиз жавобингиз олдидан 1 рақамини қўйинг. Бордию меҳмон жамоа мухлиси бўлсангиз 2 рақамини қўйинг ва жавобингизни ёзинг.
"Фанат Суперлига". "Сурхон" – "Навбаҳор"
"Ўйин" соат 18:00да бошланади ва 4та савол шу саҳифада берилади. Жавобларни пастда фикр билдириш бўлимига ёзиш мумкин бўлади.
Агар саволга жавоб 5 дақиқа ичида топилмаса кейинги саволга ўтилади. Тўғри жавоб бериб қайсидир жамоага очко келтирган ник соҳиблари ўша турда бошқа жамоа мухлиси бўла олишмайди!
1-Савол: 2000 йил Олий лигада "Сурхон" тўпурари ким бўлган? Жавоб: Жалолиддин Исоқулов (ҳеч ким топа олмади)
2-Савол: 2008 йил Лочин Солиев қайси клубда ўйнаган? Жавоб: Бухоро (Bahrom Abdullaev "Навбаҳор" мухлиси биринчи бўлди)
3-Савол: 2006 йил Олий лигада "Навбаҳор" тўпурари ким бўлган? Жавоб: Ариф Мирзоев (JS "Навбаҳор" мухлиси биринчи бўлди)
4-Савол: 2015 йил Ўткир Юсупов қайси клубда ўйнаган? Жавоб: Насаф (JS "Навбаҳор" мухлиси биринчи бўлди)
Ўйин тугади. "Сурхон" – "Навбаҳор" 0:3
Similar news
championat.asia
"Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди
Суперлига. Турнинг сўнгги баҳсида "Сурхон" "Андижон"га ҳеч қандай имконият қолдирмай йирик ҳисобда мағлуб этди
Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди
Педри ва Ямаль "Эл Класико"дан кейин ижтимоий тармоқларда Карвахални кузатишни тўхтатди
Comments