"Фанат Суперлига". "Сўғдиёна" - "Пахтакор" 4:0
28 mar 2020 17:30
News
"Фанат Суперлига". "Сўғдиёна" - "Пахтакор" 4:0
Ҳар бир ўйинда 4та савол берилади. Ўша жамоалар тўқнашуви ўртасидаги ўйинлардан келиб чиқиб 2та савол, хориж ва Ўзбекистон терма жамоаларига оид 2та савол бўлади.
Қоида: Савол берилганидан кейин энг биринчи қайси жамоа мухлиси жавоб берса ўша жамоага 1 балл ёзилади. Вилоятларда интернет тезлиги пастлиги ёки ўчиб қолишини инобатга олсак иккинчи жавоб ўртасидаги фарқ 1 дақиқани ташкил қилиши мумкин. Яъни масалан "Андижон" мухлиси 17:45да жавоб берса, "Сурхон" мухлисининг 17:46даги жавоби қабул қилинади.
Агар сиз "Сўғдиёна" мухлиси бўлсангиз жавобингиз олдидан 1 рақамини қўйинг. Бордию "Пахтакор" мухлиси бўлсангиз 2 рақамини қўйинг ва жавобингизни ёзинг.
"Ўйин" соат 17:30да бошланади ва 4та савол шу саҳифада берилади. Жавобларни пастда фикр билдириш бўлимига ёзиш мумкин бўлади.
1-савол: 2019 йил Жиззахда ўтган ўзаро баҳсни қайси ҳакам бошқарган эди? Тўғри жавоб: Шерзод Қосимов (Согдиана Джизак (Сўғдиёна мухлиси) биринчи тўғри жавоб берди.
2-савол: 2019 йил Тошкентдаги учрашувда дублга эришган футболчи ким? Тўғри жавоб: Игорь Сергеев (Jamshid Jalilov (Сўғдиёна мухлиси) биринчи тўғри жавоб берди.
3-савол: Игорь Тудор қайси терма жамоада ўйнаган? Тўғри жавоб: Хорватия (Xaqiqat tarafdori 2 (Сўғдиёна мухлиси) биринчи тўғри жавоб берди
4-савол: 2010 йил Олий лигада тўпурар бўлган футболчиларни ёзинг. Тўғри жавоб: Носир Отақўзиев ва Алишер Холиқов (Темурбек Валиев (Сўғдиёна) мухлиси биринчи тўғри жавоб берди
Ўйин тугади: "Сўғдиёна" - "Пахтакор" 4:0
Similar news
championat.asia
Аргентина ЖЧ-2026дан четлатилиши мумкин
Ла Лига. Рафиньянинг дубли "Барселона"га "Осасуна" устидан ғалабани тақдим этди
Эрлинг Ҳоланд Криштиану Роналдуни қувиб ўтиб, АПЛ рекордини янгилади
Туркия Суперлигаси. Шомуродовнинг гол ва ассисти "Башакшехир"га меҳмонда "Самсунспор" устидан ғалабани тақдим этди
Comments