"Фанат Суперлига". "Пахтакор" – "Бунёдкор" 1:3
29 mar 2020 16:30
News
"Фанат Суперлига". "Пахтакор" – "Бунёдкор" 1:3
"Фанат Суперлига"да тўқнаш келадиган жамоаларнинг мухлислари ўз билимлари орқали беллашадилар.
Ҳар бир ўйинда футболга оида 4та савол берилади.
Қоида: Бугундан бошлаб савол берилганидан кейин энг биринчи қайси жамоа мухлиси жавоб берса ўша жамоага 1 балл ёзилади. Агар икки жамоа мухлиси бир сонияда жавоб беришса иккала жамоага балл берилади.
Агар сиз мезбон жамоа мухлиси бўлсангиз жавобингиз олдидан 1 рақамини қўйинг. Бордию меҳмон жамоа мухлиси бўлсангиз 2 рақамини қўйинг ва жавобингизни ёзинг.
"Фанат Суперлига". "Пахтакор" – "Бунёдкор"
"Ўйин" соат 16:30да бошланади ва 4та савол шу саҳифада берилади. Жавобларни пастда фикр билдириш бўлимига ёзиш мумкин бўлади.
1-савол: ЖЧ-1998да тўпурар ким бўлган? Жавоб: Давор Шукер (Темурбек Валиев "Бунёдкор" мухлиси биринчи бўлди)
2-савол: Европа чемпионлар лигасини 5 мартадан ютган иккита клубни айтинг. Жавоб: "Барселона" ва "Бавария" (Jamshid Jalilov "Бунёдкор" мухлиси биринчи бўлди)
3-савол: 1995 йил Олий лигада ким нечта гол билан тўпурар бўлган? Жавоб: Олег Шацких 26 та гол (Yokubov "Пахтакор" мухлиси биринчи бўлди)
4-савол: ЕЧЛ финалида гол урган энг ёш футболчи ким? Жавоб: Патрик Клюйверт. (JS "Бунёдкор" мухлиси биринчи бўлди)
Ўйин тугади. "Пахтакор" – "Бунёдкор" 1:3
Similar news
championat.asia
Аргентина ЖЧ-2026дан четлатилиши мумкин
Ла Лига. Рафиньянинг дубли "Барселона"га "Осасуна" устидан ғалабани тақдим этди
Эрлинг Ҳоланд Криштиану Роналдуни қувиб ўтиб, АПЛ рекордини янгилади
Туркия Суперлигаси. Шомуродовнинг гол ва ассисти "Башакшехир"га меҳмонда "Самсунспор" устидан ғалабани тақдим этди
Comments