"Фанат Суперлига". "Бухоро" - "Андижон" 2:4
28 mar 2020 18:15
News
"Фанат Суперлига". "Бухоро" - "Андижон" 2:4
Ҳар бир ўйинда 4та савол берилади. Ўша жамоалар тўқнашуви ўртасидаги ўйинлардан келиб чиқиб 2та савол, хориж ва Ўзбекистон терма жамоаларига оид 2та савол бўлади.
Қоида: Савол берилганидан кейин энг биринчи қайси жамоа мухлиси жавоб берса ўша жамоага 1 балл ёзилади. Вилоятларда интернет тезлиги пастлиги ёки ўчиб қолишини инобатга олсак иккинчи жавоб ўртасидаги фарқ 1 дақиқани ташкил қилиши мумкин. Яъни масалан "Андижон" мухлиси 17:45да жавоб берса, "Сурхон" мухлисининг 17:46даги жавоби қабул қилинади.
Агар сиз "Бухоро" мухлиси бўлсангиз жавобингиз олдидан 1 рақамини қўйинг. Бордию "Андижон" мухлиси бўлсангиз 2 рақамини қўйинг ва жавобингизни ёзинг.
"Ўйин" соат 18:15да бошланади ва 4та савол шу саҳифада берилади. Жавобларни пастда фикр билдириш бўлимига ёзиш мумкин бўлади.
1-савол: 2019 йил Бухорода ўтган ўзаро ўйинда қайси футболчи ягона голни урганди? Тўғри жавоб: Беҳруз Шодмонов (Иккала жамоа мухлислари бир дақиқа ичида жавоб беришди)
2-савол: 2019 йил Андижонда ўтган баҳсда қандай натижа қайд этилган? Тўғри жавоб: 2:0 (Темурбек Валиев (Андижон мухлиси) биринчи тўғри жавоб берди
3-савол: 2002 йил Олий лигада ким тўпурар бўлган эди? Тўғри жавоб: Бахтиёр Ҳамидуллаев (Темурбек Валиев (Андижон мухлиси) биринчи тўғри жавоб берди
4-савол: 2004 йил ЕЧЛ финалида гол урган россиялик футболчи ким? Тўғри жавоб: Дмитрий Аленичев. (Иккала жамоа мухлислари бир дақиқа ичида жавоб беришди)
Ўйин тугади: "Бухоро" - "Андижон" 2:4
Similar news
championat.asia
Аргентина ЖЧ-2026дан четлатилиши мумкин
Ла Лига. Рафиньянинг дубли "Барселона"га "Осасуна" устидан ғалабани тақдим этди
Эрлинг Ҳоланд Криштиану Роналдуни қувиб ўтиб, АПЛ рекордини янгилади
Туркия Суперлигаси. Шомуродовнинг гол ва ассисти "Башакшехир"га меҳмонда "Самсунспор" устидан ғалабани тақдим этди
Comments