Latest news

17:40Аббос Файзуллаев Туркияга йўл олишга яқин   2 17:23"Мальорка" "Барселона"дан ярим ҳимоячи сотиб олди  1 16:56"Бунёдкор" ҳужумчиси жамоани тарк этди  4 16:35"Реал" футболчиси Вальверде жаҳон рекордини ўрнатди  3 16:07Расман: "Брентфорд" "Ливерпуль" собиқ аъзосини бепул қўлга киритди  1 15:40Тер Штеген уни асосий дарвозабон сифатида кўрмайдиган Фликдан хафа  3 15:12"Манчестер Сити" 1 миллиард фунтлик келишувга эришди!  2 14:50"Навбаҳор" хорижда йиғин олиб боради  0 14:38Гарначо Саудия Арабистони клубига ўтишдан бош тортди  1 14:15"Манчестер Юнайтед" Италия терма жамоаси ҳимоячисини нишонга олди  0 13:48Беннасер ва Адли фаолиятини Саудия Арабистонида давом эттириши мумкин  0 13:21"Нефтчи" кениялик форвардга қизиқмоқда  8 12:58Буну, Кукурелья, Витинья, Палмер... КЖЧ рамзий терма жамоаси  2 12:30"Хоразм" ярим ҳимоячиси жамоадан кетди  1 12:08Расман: Ҳожимат Эркинов "Пахтакор"га қайтди  6

Фан-клублар маданиятли мухлисликни тарғиб этишлари кераклиги таъкидланди News

Фан-клублар маданиятли мухлисликни тарғиб этишлари кераклиги таъкидланди

Ўзбекистон Футбол Федерацияси анжуманлар залида Ўзбекистон Профессионал Футбол лигаси раҳбарияти, Тошкент шаҳридаги Олий Лига футбол клублари вакиллари ва ушбу жамоаларнинг мухлислар клубларининг Ички ишлар вазирлиги ходимлари иштирокида учрашуви бўлиб ўтди.
ЎзПФЛ бош директори Фарҳод Магаметов раислик қилган учрашувда ИИВ Жиноят қидирув ва терроризмга қарши кураш бошқармаси бошлиғи ўринбосари Нурбек Сафаров ва ИИВ Ҳуқуқбузарликларни олдини олиш бошқармаси бўлим бошлиғи Исломбек Жаҳонгиров қатнашди.

Учрашув чоғида Ўзбекистонда футболни ривожлантириш ва оммавийлаштириш бўйича давлат даражасида чора-тадбирлар амалга оширилаётгани, янги спорт иншоотлари ва замонавий стадионлар спортчи ва томошабинлар ихтиёрига топширилаётгани, бунинг самараси ўлароқ футболчилар ва футбол жамоалари ички ва халқаро майдонларда маълум муваффақиятларга эришаётгани таъкидланди.

Айни вақтда, яқин хориж мамлакатларида футбол мухлисларининг сиёсий низоларга аралашиб қолиши ҳолатлари ёки футбол мухлисларининг бевосита аралашуви билан футбол учрашувлари атрофида турли тартиббузарликлар амалга оширилаётгани қайд этиб ўтилди. Учрашувда, шунингдек, Ўзбекистонда ташкил этилган сўнгги бир неча маҳаллий ва халқаро учрашувлардаги футбол мухлисларининг ўзини тутиши ва хулқи мониторинг қилингани маълум қилиниб, ушбу ҳолат бўйича танқидий муносабатлар билдирилди.

2013 йил февралида Маданият ва спорт ишлари вазирлигининг буйруғи билан Футбол бўйича спорт мусобақаларини ўтказиш вақтида томошабинларнинг (мухлисларнинг) ўзини тутиш қоидалари тасдиқланган бўлиб, Нурбек Сафаров ўз нутқи давомида футбол клублари қошида ташкил этилган мухлислар клублари ушбу қоидаларда кўрсатилган талабларга риоя этишлари кераклиги ва улар стадиондаги бошқа томошабинларга ўзини тутиш борасида намуна бўлишлари кераклигини қайд этиб ўтди.

Ўз навбатида, Исломбек Жаҳонгиров футбол клублари қошида ташкил этилган мухлислар клублари аъзолари стадионларда маданиятли мухлисликни тарғиб этишлари кераклиги ҳақида фикр билдириб, футбол учрашувлари вақтида хавфсизликни таъминлашга масъул бўлганлар ва мухлислар клублари ўртасидаги ҳамкорликни янада кучайтириш зарурлигини таъкидлади.

Мулоқот чоғида Олий Лига баҳслари доирасида Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтган «Динамо» (Самарқанд) – «Пахтакор» (Тошкент) учрашувидан сўнг рўй берган нохуш ҳолатларга ҳам тўхталиб ўтилди. Ҳозирги вақтда ҳодиса юзасидан суриштирув ишлари давом этмоқда, томонларнинг кўрсатмалари ўрганиб чиқилмоқда. Қайд этишларича, ушбу нохуш ҳолатлар сабаб ҳеч ким жабр кўрмаган, бироқ моддий зарарлар етказилган. Бундай ҳодисалар келажакда такрорланмаслиги кераклиги, бунинг олдини олиш учун мухлислар клублари билан учрашувларни кўпроқ ташкил этиш ва тушунтириш ишлари олиб бориш зарурлиги таъкидланди.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика