Latest news

01:06Умар Эшмуродов: "Футболимизнинг камчиликлари билиниб қолди"  2 00:27Жавоҳир Сидиқов: "Ютса жамоа ютади, ютқазса ҳам жамоа ютқазади"  5 00:18Элит ОЧЛ. "Насаф" - "Ал Ҳилол" 2:3  3 00:00ОФК ЭЧЛ. Ҳамробеков жамоаси дуранг ўйнади  0 23:24Камолиддин Тожиев : "Охиригача курашиб, муҳим уч очкони қўлга киритдик"  0 23:08Февзи Давлетов: "Ғалаба қозониш учун гол уриш керак, биз эса уч ўйиндан буён гол ура олмаяпмиз"  2 23:00"Насаф" бош мураббийи Рўзиқул Бердиев: "Бугун савия ва даража ўз сўзини айтди"  32 22:47"Ал Ҳилол" бош мураббийи Симоне Инзаги: "Икки бор тўп ўтказиб юборган бўлсак-да, якунда ғалабага эришдик"  18 22:27Ҳакамлар маркази "Пахтакор" - "Сурхон" ўйинидаги баҳсли вазият бўйча изоҳ берди  1 22:01УЕФА Исроилни четлатишга тайёр, аммо...  11 21:02Суперлига. Сергеевнинг ягона голи "Пахтакор"га "Сурхон" устидан қийин ғалабани келтирди  63 20:43Элит ОЧЛ. "Насаф" ўз майдонидаги жанговар ўйинда "Ал Ҳилол"га ютқазди  304 20:10Суперлига. "Динамо" ўз уйида "Шўртан"дан устун келди  12 19:50Моуринью ЕЧЛнинг янги формати ҳақида: "Ўзингиз рўбарў келмайдиган жамоаларга ўрнингизни бўшатиб бериш ғалати"  5 19:18Испания Суперкубоги учрашувлари санаси маълум  6

ФАКТЛАР. "Нефтчи" 8 йилдан сўнг кучли бешликка қайтди. Суперлигада сўнгги бор қачон ўзбекистонлик футболчи тўпурар бўлган? News

ФАКТЛАР. "Нефтчи" 8 йилдан сўнг кучли бешликка қайтди. Суперлигада сўнгги бор қачон ўзбекистонлик футболчи тўпурар бўлган?

Суперлиганинг ўтган мавсуми ҳақида.

Суперлиганинг ўтган мавсумида нафақат турнир жадвалида, балки тўпурарлар пойгасида ҳам рақобат қизғин руҳда кечди. 26-турдан ўрин олган "Пахтакор" - "Бунёдкор" учрашувигача Черан, Хебай, Нимели ҳисобида бир хил 12та гол бор эди. Афтидан албаниялик ва либериялик ҳужумчилар Черан гегемонлигига барҳам бериши мумкин эди. Аммо енгилмас Драган "Бунёдкор"га 13 голини урди ва кетма-кет бешинчи йил "олтин бутса" эгасига айланди. Келинг тўпурарлар мавзусига оид айрим маълумот ва фактларга тўхталиб ўтсак. 

— Суперлига тарихида илк бор бир футболчи қаторасига 5 йил тўпурарга айланди. Бу борада Черан ўтган йилги рекордини янгилади. 

— Суперлигада сўнгги маротаба 2017 йил ўзбекистонлик футболчи тўпурарлар рўйхатида 1-ўринни эгаллаган. 2017 йилги мавсумда Марат Бикмаев 27та гол билан етакчи бўлган. 

— Драган Черан Суперлига тўпурарлари тарихидаги 6 легионер ҳисобланади. Хорижлик футболчиларнинг "снайпер" бўлишини тарихда илк бор 2009 йил Ривалдо бошлаб берган. 2009 йилгача биринчиликни ўзбекистонлик футболчилар ҳеч кимга бермаган.

— Ўзбекистон чемпионати антирекорди такрорланди - чемпионат тўпурари 13та гол урди. 2010 йилда Алишер Холиқов ва Носир Отақўзиев ҳам 13тадан гол уриб тўпурар бўлишганди.  

— Драган Черан Суперлигада 2018 йилдагидан кейинги энг кам голини урди. Ҳужумчи ўша мавсумни 3 та гол билан якунлаган.


Энди эса жамоаларнинг мавсумдаги натижалари, эгаллаган ўринларига оид фактларга тўхталамиз. 

— "Нефтчи" жамоаси Суперлигада 8 йилдан сўнг кучли бешликка қайтди. Фарғоналиклар сўнгги бор 2015 йилги мавсумда Мурод Исмоилов бошчилигида 5-ўринни олганди.

— "Андижон" Суперлигада 2010 йилги натижасини такрорлади. "Бугутлар" ўша мавсум Амет Мемет устозлигида турнир жадвалини 7-ўрин билан якунлаган. 

— "Сўғдиёна" сўнгги 5 йилдаги энг ёмон натижасини қайд этди. Жиззахликлар охирги маротаба 2018 йил 11-ўринни эгаллаган. 

— Энг катта сакрашни "Сурхон" амалга оширди. Арсланов ва Токов шакллантирган жамоа 11-ўриндан 6-ўринга кўтарилди ва 2019 йилги натижасини такрорлади. "Андижон" эса Про лигадан чиқиб 7-ўринда мавсумни тугатди. 

— Катта пасайиш "Қизилқум"да бўлди. Жамоа ўтган йили 5-ўриндан бу йил 12-ўринга шўнғиди. Навоийликлар сўнгги маротаба 2019 йил 13-ўриндан жой олган ва Суперлигада қолганди. 

Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика