Факт! Черан майдонга тушмаган ўйинларда "Пахтакор" ғалаба қозонмаган
04 dec 2021 12:30
News
Факт! Черан майдонга тушмаган ўйинларда "Пахтакор" ғалаба қозонмаган
Унда "Пахтакор" ва "Насаф" клублари Самарқандда бош соврин учун майдонга тушишади. Баҳс соат 16:00да бошланади.
Мазкур учрашувдан олдин иккала жамоа сафида бир қатор йўқотишлар мавжуд. Бу ҳақда алоҳида хабар берилди.
Йўқотишлардан бири бу "Пахтакор" етакчиси Драган Черан ҳисобланади. У кубок ярим финалида "Бунёдкор"га қарши баҳсда қизил карточка олгани боис бугун ўйнай олмайди. 2021 йилги мавсумда "Пахтакор" барча мусобақаларни қўшиб ҳисоблаганда ҳозирга қадар 36та ўйин ўтказди. Черан мана шу ўйинларнинг 33тасида майдонга тушди ва 19та гол урди. Учта баҳсда Драган умуман майдонга тушгани йўқ:
"Пахтакор" - "Сўғдиёна" - 0:0
"Сўғдиёна" - "Пахтакор" - 1:0
"Бунёдкор" - "Пахтакор" - 3:2
Кўриб турганингиздек, Черан бу йил ўйнамаган учта ўйиннинг ҳеч бирида "шерлар" ғалаба қозона олишмаган. Финалда нима бўлишини эса соат 16:00дан бошлаб томоша қиламиз.

|
Pakhtakor Odiljon Hamrobekov - 28' |
Uzbekistan Cup. Round 3 04/12/2021, 16:00 2
:
1
Finished
|
Nasaf Bahrom Abdurahimov - 38', Golib Gaybullayev - 75' |
Similar news
championat.asia
ЖЧ-2026га қуръа ташланди. Барча гуруҳлар маълум!
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
"Реал Мадрид" ва ниҳоят Ла Лигада ғалаба қозонди. Мбаппедан дубль
Плей-офф: "Қўқон-1912" ва "Машъал" Суперлигада қолди
Comments