Latest news

03:21А Серия. "Рома" Фабрегас жамоасини таслим қилди  0 03:11АПЛ. МЮ уч марта ҳисобда олдинга чиқиб олди, аммо барибир ғалаба қозона олмади  3 01:50Собиқ ҳакам Фернандес Винисиуснинг "Алавес" жарима майдончасида йиқилиши ҳақида: "Яққол пенальти"  2 00:43Рустам Ашурматов дисквалификация сабаб кейинги турни ўтказиб юборади  0 00:25"Манчестер Юнайтед" - "Борнмут". Асосий таркиблар эълон қилинди  13 23:34Гехи – "Ман Сити"нинг ҳимоядаги асосий трансфер мақсади  2 22:40"Реал"да Алонсонинг хато қилишга ҳаққи йўқ. Клуб мураббийни натижалар имкон бергунича олиб қолмоқчи, бироқ лойиҳа борасида шубҳалар мавжуд  2 22:07Отабек Шукуров: "Бош мураббий Европадан 2-3 нафар ошпаз олиб келди, ош ёки шунга ўхшаш таомлар камайтирилган"  7 21:27Перес "Алавес" билан ўйиндаги VAR ҳаками ҳақида: "У Кубок финали арафасида "Реал"га қарши чора кўриш билан таҳдид қилганди. Мана энди ..."  13 20:4641 ёшли Тиаго Силва Европага қайтишга тайёр  2 20:22Эрон чемпионати. "Хайбар" ва "Истиқлол" муроса кўчасини танлади, Ашурматов тўлиқ ўйнади  1 19:46Жоау Канселу самолётда уни телефонга олаётган йўловчига ташланди  2 19:20"Сандерленд" ўз стадиони таблосига "Ньюкасл" гербини жойлаштиришдан бош тортди – дерби тарихига назар  2 19:08"Арқадағ" мавсумдаги барча ўйинда ғалаба қозониб, учинчи бор Туркманистон чемпиони бўлди  28 18:46"Аякс" "Арсенал" собиқ ҳимоячиси билан шартнома имзоламоқда — Here We Go!  0

Фабрегас гаров ўйнаб, Кабальерога Range Rover ютқазиб қўйди, аммо вазиятдан чиқиб кета олди News

Фабрегас гаров ўйнаб, Кабальерога Range Rover ютқазиб қўйди, аммо вазиятдан чиқиб кета олди

Ҳеч қачон Сеск билан гаров ўйнаманг!

Гаров - бу ёмон. Агар рақибингиз Фабрегас бўлса, ишингиз икки баравар чатоқ. Испаниялик "Челси"да кўпинча машғулотлардан кейин қолиб, жамоа дарвозабонлари билан пенальтини машқ қиларди. Ҳар икки томон бор кучини ишга солиши учун у доимо катта бўлмаган маблағ тикарди ва доимо ютган.


Бир неча кун олдин Сеск омадсиз гаров ҳақида гапириб берди. Унинг сўзларига кўра, фаолиятидаги 29та пенальтидан 11тасини қайтарган Вилли Кабальеро Фабрегасни таслим қилган экан. Аммо ярим ҳимоячи зарбалардан олдин ўзига жуда ишонгани ва хавфни ҳис қилмагани ҳақида гапирди.


Шу сабабли испаниялик дарвозабонга кутилмаган гаровни таклиф қилди: Агар аргентиналик посбон зарбани қайтарса, Сеск унга Range Rover совға қилишини айтди. Бахтга қарши, Фабрегас бутун жамоа кўз ўнгида шарманда бўлди, кипер сейв ижро этди.

Испаниялик Кабаельерога машина қарз бўлиб қолди, аммо айёрлик ишлатди. Улар машинанинг ҳолати ҳақида келишишмаган эдилар.


"Мен металлолом базасидан 950 фунтга Range Rover сотиб олдим - уни ҳайдашнинг иложи йўқ эди" - деди Сеск.

Ушбу ҳикояни биринчи бўлиб айтиб берган Марчин Булканинг сўзларига кўра, машинанинг ойналари синган, фақат эшиклар бутун эди.


Аслида машинанинг ҳолати жуда қўрқинчли бўлмаган.


Сеск ҳикоясидан хулоса шуки, ҳеч қачон гаров ўйнаманг. Ҳеч қачон.


Rating: +25   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика