Latest news

23:39Венсан Компани: "Рекордни янгилаймиз, деб ўйлайман. Лекин менга бу қизиқ эмас"  1 23:02Арне Слот: "Одамлар бизнинг қимматга футболчилар олиб келганимизни гапиришяпти"  5 22:35"Яйпан" дастлабки уй ўйинларини бошқа стадионда ўтказади  2 22:16"Сўғдиёна" бош мураббийи истеъфога чиқарилиши мумкин  9 22:11"Бавария" ўз рекордини янгилашга яқин  4 21:35Ўзбекистон терма жамоаси эртадан йиғинга киришади  9 21:34Бундеслига. "Бавария"да йирик ғалаба, "Байер" ғалабани қўлдан чиқарди  0 21:21АПЛ. "Эвертон" - "Челси" баҳси асосий таркиблари маълум!  8 21:12Эртадан Ўзбекистон кубоги старт олади  1 21:00Клублар рейтинги. Мингталикдан Ўзбекистоннинг икки клуби ўрин олди, улар орасида "Пахтакор" йўқ  19 20:45"Ливерпуль" 10 мавсумлик антирекордини такрорлади  3 20:32Тожикистон терма жамоасига Суперлиганинг икки нафар футболчиси чақирилди  0 20:15Эмре Жан шартномани узайтирди  0 20:08Футбол афсонаси Янги Каледонияни жаҳон чемпионатида иштирок этишга лойиқ деб ҳисоблайди  3 19:43Слотнинг кетиш вақти келдими? "Ливерпуль" сўнгги уч ўйинида иккинчи марта мағлуб бўлди  25

Фабрегас: "Азар "Реал"га кўп нарса бера олади" News

Фабрегас: "Азар "Реал"га кўп нарса бера олади"

"Монако" ярим ҳимоячиси Сеск Фабрегас собиқ жамоадоши Азарнинг "Реал"га ўтиши, Гризманнинг "Барселона"га трансфер қилиниши ва ўзининг Испанияга қайтиши мумкинлиги ҳақида гапириб ўтди.

"Азар бетакрор футболчи. У айнан "Реал" учун жуда катта фойдаси тегадиган футболчи. Чунки у майдонда катта ҳудудда ҳаракатланади. У тўпни эгаллашни ва уни назорат қилишни яхши кўради. Тўпни бошқа бир жойда қабул қилиб, дарвоза томони "юриш"ни хуш кўради. Унга "ушбу позицияни эгалла ва шу жойда қол" деб бўлмайди. 

Масалан, "Барселона"да ҳамма позицион футбол кўрсатишга уринади. Тўпни бир бирларига аниқ узатишлари учун ҳамма ўз позициясида бўлиши талаб этилади. Азар эса доим тўп билан бўлиши ва унга эркинлик лозим. У "Реал"га кўп нарса бериши мумкин.

Гризманнинг "Барселона"га ўтиши мен учун "сюрприз" бўлди. У ўтган йили "Атлетико" билан шартномасини узайтирганида, бу клуб билан буюк натижаларга эриша олиши мумкин деб ўйлагандир. Аммо футбол ўзгармоқда. Унинг каталонияликлар сафига ўтиши "Барса"ни янада кучлироқ қилади. Чунки Антуан ҳақиқатан яхши футболчи ва жамоанинг ҳужум чизиғида муҳим роль ўйнаши аниқ.

32 ёшда Испанияга қайтиш ҳақида ўйлашим қийин.  Мен "Барселона"да тўп тепишни истагандим ва уч йил бу жамоа шарафини ҳимоя қилдим. У ерда кўплаб совринлар ютдим ва бахтли эдим. Яна ўз юртимга қайтиб тўп тепишим учун жуда кўп ҳолатлар содир бўлиши керак", дейди Фабрегас.


Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика