Latest news

00:31"Барса" тез орада де Йонг билан шартномани узайтиради  0 00:06ЕЧЛ. "Ньюкасл" йирик ғалаба қайд этди, "Қорабоғ" "Копенгаген"ни енгди  0 00:05ЕЧЛ. Бугунги кундан ўрин олган учрашувлар давом этмоқда (онлайн ҳисоб)  2 00:05ЕЧЛ. "Монако" - "Манчестер Сити" (онлайн ҳисоб)  4 00:05ЕЧЛ. "Барселона" - ПСЖ (онлайн ҳисоб)  17 23:42Қозоғистонлик тадбиркор "Реал"дан бешта гол ўтказган "Қайрат"нинг 18 ёшли дарвозабонига машина совға қилди  2 22:50Максим Шацких: "Энг муҳими гол ўтказмаслик ва нолга ўйнаш. Реализация эса кун келиб яхшиланади"  13 22:32"Элче" "Барса"га қарши ўйин анонсида учрашув "Камп Ноу" стадионида ўтказилишини маълум қилди  0 21:54"Ал Аҳли" устози: "Дурангдан қониқмадик, аммо натижа адолатли бўлди. Бу каби атмосферани маҳаллий чемпионатда доим ҳам кўравермаймиз"  8 21:20Жуд Беллингем Англия терма жамоасида йил футболчиси деб тан олинди  1 20:40ОЧЛ-2. "Андижон" "Бобур Арена"да "Ал Аҳли" билан дуранг ўйнади  94 20:29Феде Вальверде кечаги ўйиндан кейинги айбловларга жавоб берди: "Суягим синган ҳолатларда ҳам ўйнаганман. Бу айбловлар мени хафа қилди"  5 20:00"Барселона" - ПСЖ — ҳужумчилар лазаретда, топ ярим ҳимоячилар тўқнашувида ким ғолиб бўлади?  7 18:36Адебайор Роналду ва Месси ҳақида: "Лео – энг буюклардан бири, лекин ҳатто гўримда ҳам Криштиануни танлайман"  21 17:44"Футбол олами". Пешқадамларга аталган 23-тур ҳақида   1

Эй iTicket! Чипталар қаерда??? News

Эй iTicket! Чипталар қаерда???

Ўзбекистон U-23 ва Саудия Арабистони U-23 ўртасидаги U-23 Осиё кубоги финал ўйини чипталари бўйича муаммо кузатилмоқда.

Бугун 19 июнь куни ўтказиладиган U-23 Осиё кубоги финал ўйинига чипталар сотувга чиқарилди. Бироқ бу жараён тўлиқ бошланмасдан мухлислар орасида катта норозиликлар пайдо бўла бошлади.

"Бунёдкор" стадиони кассаларидаги ҳолат.

Ижтимоий тармоқларда тарқалган мурожаатларга кўра, "Бунёдкор" стадиони кассаларида фақатгина дарвоза ортидаги жойлар (25 минг сўмлик чипталар) учун чипталар сотилмоқда. Бошқа қулайроқ секторлар учун чипталар кассаларда йўқ. Чипталар сотуви бошланишига унча кўп бўлмаган бўлса ҳам стадион кассаларида яхшироқ сектордаги чипталар қолмагани иддао қилинган. Мухлисларнинг сўзларига кўра, кассада сотилаётган чипталар олибсотарлар қўлида 2-3 баробар қимматга сотилмоқда. Бу эса бу чипталар ўзи умуман сотувга қўйилганми деган саволни пайдо қилади.


Чипталарни онлайн харид қилиш.

Расмий манбаларда Ўзбекистон U-23 ва Саудия Арабистони U-23 ўртасидаги ўйин чипталари iTicket.uz сайтида онлайн тарзда сотилиши маълум қилинди. Бироқ сайт кун давомида ишламай қолди. Бунга катта эҳтимол билан сайтга бўлган юкламанинг ошиб кетиши сабаб бўлган. 

Яқиндагина iTicket.uz сайти қайта ишлай бошлади. Бироқ ҳозирда сайт орқали чипта сотиб олишнинг иложи йўқ. Сайтда сотувлар "тез орада" бошланиши ёзиб қўйилган. Championat.asia iTicket.uz сайтига боғланишга ҳаракат қилиб кўрди. Аммо бунинг имкони бўлмади.

Мусобақа ташкилотчиларидан расмий изоҳ кутиб қоламиз.

Rating: -101   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика