Latest news

00:41Моуринью: "Эҳтимол, мен "Реал"дан истеъфога чиқарилмаган саноқли мураббийлардан биридирман"  0 00:26Каталония дербиси! "Жирона" ва "Барселона" баҳсни қандай таркибда бошлайди?  6 00:22Расман: Азиз Турғунбоев — «Андижон» футболчиси  2 23:54Расман: "Навбаҳор" икки легионер билан шартнома имзолади  2 23:40"Ўзлари симуляция қилиб, энди ахлоқдан дарс беришяпти!" — Милан мэри Кьеллини ва Дель Пьерони "ерга туширди"  2 23:00Элит ОЧЛ. "Насаф" турнирдаги илк ғалабасини тантана қилди, аммо юришини гуруҳ босқичида якунлади  95 22:37Шармандалик: Туркияда мухлислар ҳакамнинг бошига велосипед билан зарба беришди!  7 22:33Расман: Жасур Ҳакимов — "Металлург" футболчиси!  0 22:12Назорат баҳси. "Сўғдиёна" - "Динамо" Батуми 2:0  0 21:43"Реал"ни мусобақадан чиқариб юборишни истайман!" — Моуринью Арбелоа ва Мадрид ҳақида гапирди  43 20:46"Ҳакамлик даражаси тарихдаги энг паст нуқтада!" — Жефф Стеллинг ВАРни кескин танқид қилди  0 19:51Исак жиддий жароҳатдан сўнг қайтишга яқин  4 19:23"Арсенал" футболчиси афсонавий Райт натижасини такрорлади  0 18:57"Милан" 40 ёшли Модричга янги шартнома таклиф қилади  2 18:33Трансфер интригаси: "Манчестер Юнайтед" собиқ футболчисини ортга қайтармоқчи  6

Европани забт этаётган янги топ форвард ҳақида News

Европани забт этаётган янги топ форвард ҳақида

29 январь куни "Наполи" ўта муҳим баҳсда "Рома"ни (2:1) енгди, айниқса биринчи гол жуда чиройли чиқди.

17-дақиқада Хвича Кварацхелиянинг узатмасидан кейин Осимхен тўпни ўзига ўнглаб, кейинги ҳаракатда Руи Патрисиу қўриқлаётган дарвозани "ўққа тутди". 

Гол ҳар икки жамоа мураббийларини ҳайратда қолдирди.

Лучано Спаллетти ўша вазиятни қуйидагича изоҳлади: "Бу голда ҳамма нарсани кўриш мумкин: техник маҳорат, тўп билан икки рақиб қуршовида ҳам нозик ҳаракатларни амалга ошира олиш ва у шу қадар кучли зарба бердики, худдики оёқда эмас, тўпотар қурилмадек тасаввур уйғонди".

Жозе Моуринью эса Осимхенни бир йўла Дрогба билан солиштирди: "Осимхен ҳам ўша даражадаги ўйинчи, аммо Дидье йиқилавермасди. Агар Виктор Англияга боришни истаса, ўзгариши зарур. Сабаби Италияда унинг қилиқларига кўз юмишмоқда, Англияда эса қийинроқ бўлади". 

"Наполи" – "Рома" учрашуви вақтидаёқ Жозе Моуринью ва Виктор Осимхен қўл бериб кўришиб, бир-икки оғиз фикр алмашишга ҳам улгуришди.

Ўиндан кейинги матбуот-анжуманида Моуринью диалогда нима ҳақида гап кетганини ошкор этди:



"Мен унга ўта чиройли гол урганини ва бундай муғомбирлик ишлатиб йиқилавермаслиги кераклигини айтдим. Фантастик гол, у шу мавсум доирасидаги ўтган учрашувимизда ҳам ўхшаш гол муаллифи бўлганди, фантастик футболчи. Лекин у муғомбирлик билан жарима зарбалари ишлашга уринишни тўхтатиши зарур".


Осимхеннинг статистикаси — топ

2022/23-мавсум Виктор Осимхен учун "Наполи" таркибидаги энг яхшиси: 16 ўйинда 14 та гол ва 3 та голли узатма. Гол+пас тизимида Осимхен бундан яхшироқ натижага фақат бир марта эришган: 2018/19-йилги мавсумда "Шарлеруа" сафида Виктор 34 учрашувда 19+3 кўрсаткич қайд этганди. Худди шунча (17) очкони ҳужумчи "Лилль"да 2019/20-йилги мавсумда (13+4) расмийлаштирган, бироқ у мавсум нигериялик 27 баҳсда майдонга тушганди.


Ҳозир Виктор Осимхен вазифани 16 учрашувда бажариб улгурди. Ёки бу шунчаки маҳсулотнинг трансфердан аввалги рекламасими?


Фото: East News/Andreas SOLARO / AFP; REUTERS/Ciro De Luca 


Нозима Тўхтамирзаева таржимаси

Rating: +9   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика