Latest news

02:55АПЛ. МЮнинг мағлубиятлари давом этади, бу сафар "Ньюкасл" уларни таслим қилди  14 02:51АПЛ. "Челси" ўз уйида мағлуб бўлди, "Астон Вилла" ғалабани қўлдан чиқарди  9 01:37Инглиз ҳакамлари ВАРдан сўнг ўз қарорини оммага эълон қилишни бошлайди  1 00:50Ниҳоят! Рэшфорд 5та ўйиндан сўнг МЮ қайдномасига киритилди  1 23:52Аббос Файзуллаев ва ЦСКАнинг бошқа футболчилари 158 нафар болакайларга қарши майдонга тушишди  1 23:43"Барселона" ваъдасининг устидан чиқа олмади  8 22:53U20 Осиё Кубогининг энг яхши дарвозабони "Пахтакор" билан хайрлашди  3 22:28Риан Исламов "Навбаҳор"га ўтди  4 22:02Испан клуби МЮ билан Антони борасида музокаралар ўтказмоқда  2 21:09"Пахтакор" ўз стадиони тайёр бўлгунча ўйинларни қайси аренада қабул қилади?  6 20:44Ҳоланд, Винисиус, Ямаль — дунёнинг энг қиммат футболчилари  18 20:20Слотт "Ливерпуль" ҳимоячиси жароҳат олганини маълум қилди  3 19:58Магуайр Аморим билан тен Ҳагни солиштирди  7 19:35"Қуёш чиқади. Биз қайтамиз" — Гвардиола  1 19:13"Манчестер Сити" нигериялик қанот ҳимоячисига қизиқмоқда  0

Европалик мураббий келгани билан шунга мос шароитга эгамизми? (Мулоҳаза учун мавзу) News

Европалик мураббий келгани билан шунга мос шароитга эгамизми? (Мулоҳаза учун мавзу)

Охирги пайтларда Ўзбекистон миллий терма жамоасини ким бошқаради деган савол кун мавзусидан тушмаяпти.

Бу ҳақда телеграм каналимизда сўровнома ўтказдик ва аксар иштирокчилар хорижлик мураббий керак деган фикрни илгари сурган. Албатта, Европада жаҳон тан олган мураббийлар кўп. Уларнинг ойлик маоши катталигини ҳам биламиз.

Айтайлик, биз кимнидир таклиф этсак, кичкина пул сўрамаслиги бор гап. Аввало ЎФА катта маош тўлашга тайёрми деган савол юзага келади. Бундан ташқари бошқа саволлар ҳам борки, чет элдан мураббий келиб терма жамоани бошқарадиган бўлса, бошқа муаммолар юзага чиқади.

Бердиев билан Кападзенинг ўз миссияси бор

Миллий жамоани агар маҳаллий мураббий бошқарадиган бўлса, кўпроқ Рўзиқул Бердиев билан Тимур Кападзе варианти тилга олинмоқда. Лекин ЎФА шу икки мураббийдан бирини танласа, ўйлаймизки, бу хато бўлади. Негаки Рўзиқул Бердиев "Насаф" билан ОФК Кубогида қатнашяпти, мақсад эса мусобақани ютиш. Шу боис "Насаф" устозини терма жамоага тортмасдан ОФК Кубогида охиригача имконият берган маъқул. 

Тимур Кападзега келсак, яна уч йилдан сўнг Парижда навбатдаги Олимпия ўйинлари ўтказилади. Уч йил ҳаш-паш дегунча ўтади-кетади. Биз эса шу мусобақага ҳам йўлланма олишимиз керак. Тимур Кападзе айни пайтда Пролигадаги "Олимпик" клубини бошқаряпти ва жуда яхши натижалар қайд этмоқда. "Олимпик" - бўлажак Ўзбекистон олимпия терма жамоаси ўзаги эканини ҳисобга олсак, Кападзега ҳам охиригача имкон бериш лозим бўлади. 

Навбатдаги U-23 Осиё чемпионатига Ўзбекистон терма жамоасини Кападзе тайёрлайди ва якунда кучли тўртликка кирсак, Олимпиада-2024га борамиз. Бундан кўриниб турибдики, Тимур Тоҳировичнинг ҳам ўз миссияси бор. Агар ЎФА Кападзени миллий жамоага қўядиган бўлса, унда олимпиячилар ва "Олимпик" клуби тақдири нима бўлади? Шу боис ушбу мураббийга ҳам тегмасдан, ўз ишини охиригача якунлаб қўйиш имконини берган маъқул.  



Европалик мураббий нима хоҳлайди?

Бизга маълум бўлишича, ЎФА яқин бир-бир ярим ой ичида янги бош мураббий номини эълон қилади ва билишимизча, ҳозир номзодларни ўрганиш жараёни кетмоқда. Бир ой - икки ой бир пасда ўтади-кетади. Янги мураббий келди ҳам дейлик, биздаги шароитлар унга маъқул келадими деган савол туғилади. 

Шароит деганда фақат ойлик маош билан қиммат квартирани айтаётганимиз йўқ. Айнан футболдаги шароитлар. Ҳар бир профессионал мураббий шартнома имзолашдан аввал қаерга келаётганини ўрганади, шароитлар билан танишади ва шундан сўнг маъқул келса шартнома тузади. Айтайлик, биз Кейруш даражасидаги мураббийни хоҳлаяпмиз, лекин тан олайлик, биздаги шароит Кейрушни олиб келадиган даражада эмас. 

Масалан, энг катта муаммолардан бири терма жамоамизнинг ўз базаси йўқлиги. Футболчилар фақат меҳмонхонада туради. Ҳали у меҳмонхона, ҳали буниси. Мустақил бўлганимизга 30 йил бўлди, лекин терма жамоа учун биронта база қурилмагани одамни ҳайрон қолдиради. Футболда ишлашни бошлаганимдан бери билганим шу - бизникилар доим меҳмонхонада яшаб келади. 

Агар терма жамоа сафарга кетса тушунарли, лекин Тошкентда йиғилган маҳал нега энди меҳмонхонада туриши керак? Ундан кўра ўз базамиз бўлиб, ёнида бир-иккита майдон, сауна-бассейн, тренажёр зал, дам олиш хоналари, ошхона ва бошқалар бўлгани яхши эмасми? 

Бундан ташқари меҳмонхонада туриш кўпинча халақит беради. Чунки меҳмонхона меҳмонлар учун хизмат қилади. У ерда тўй бўлиши мумкин, банкет, туғилган кунлар, мусиқа баланд қўйилади, кафе-ресторанлар ишлайди. Бу эса муҳим ўйинлар олдидан жамоамизнинг тайёргарлигига салбий таъсир кўрсатади. 



Майдон масаласи

Яна бир муаммо шуки, миллий жамоамиз машғулот ўтказадиган аниқ бир майдон йўқ. Ҳали қарасанг, "Пахтакор" ёки "Бунёдкор"да, ҳали қарасанг ТТЙМИ ёки "Жар" стадионида машғулот олиб борилади. Бу ҳам ортиқача ташвиш келтириши аниқ, чунки жамоа администраторлари нуқул машғулотга керакли ашёларни у ёқдан бу ёққа ташиб юришади. 

Шундай экан, майли ёшлар ва ўсмирлар терма жамоаларни қўя турайлик, лекин бош жамоамиз биринчи навбатда ўз майдонига эга бўлиши шарт. Агар база қурилиб, майдон база ёнида бўлса, бу янаям яхши.

Тиббий хизмат кўрсатиш масаласи

Замонавий футболда футболчиларга сифатли тиббий хизмат кўрсатиш аллақачон биринчи планга чиққан. Кристиан Эриксен воқеаси ҳаммамизни янада ҳушёр бўлишга чақирдли. Футбол - оғир нагрузкали ўйин. Бу ерда тўқнашув, яккакурашлар кечади, атрофдагиларнинг босими бўлади, бу эса табиийки юракка таъсир қилади. 

Спортчиларнинг юраги бошқача уради деган гап бежиз айтилмаган. Фикримизча, Эриксен воқеасидан сўнг ФИФА, УЕФА, ОФК, қўйингки барча футбол ташкилотлари футболчиларга тиббий хизмат сифатини ошириш бўйича турли қарорлар қабул қилади. Бизда ҳам бу борада тегишли ишларни амалга ошириш кутилмоқда. 

Тиббий хизмат фақат ўйин пайтида бўлмайди, футболчи терма жамоа йиғинига келиб қўшилганидан то йиғин охиригача шифокорлар назоратида бўлади. Шифокор яхшилаб текшириши учун унга шароит керак. Шу ўринда терма жамоа футболчиларига тиббий хизмат сифати юқорими деган савол юзага келади. 

Айтайлик, бизда база йўқ ва база бўлмаганидан кейин алоҳида медицина хонаси (Medical room) ҳам йўқ. Шу боис жамоамиз аъзолари меҳмонхонага йиғилганда шифокорлар мажбуран битта хонани олиб, барча медикаментларни ўша хонага олиб киришади. Бошқа меҳмонхонага кўчсак, шифокор ва унинг ёрдамчилари иккитадан сумка кўтариб медикаментларни бошқа ёққа ташишади. 

Аслида булар бўлиши керак бўлган элементар нарсалар. Лекин бизни жаҳон чемпионатига чиқиш орзуси шунчалик "кўр" қилиб қўйганки, бу каби жиҳатларга кўп ҳам эътибор қаратмаймиз, хаёлимизда фақат ЖЧга чиқиш бўлади. У ерга бориш учун эса аввало ўзимизда шароитни зўр қилиб қўйиш керак.  



Хорижлик мураббий келди ҳам дейлик

Чет эллик мураббий келганда аввало шароит билан танишади деб айтиб ўтдик. Менга базани, майдонни, футболчилар дам оладиган хоналарни, ошхонани, тренажёр машқлари ўтказадиган зални кўрсат дейди, ахир шундай пайтда уни бирорта меҳмонхонага олиб бормаймиз-ку.

Мураббий қанча маош олиши, қандай шартларга кўра шартнома тузиши бу унинг шахсий иши. Биз унинг тайёргарлик бўйича қўядиган талабларини бажара оламизми деган саволга жавоб ахтаришимиз лозим. Бирорта машҳур мураббийни олиб келиб, унга осмондаги пулларни ваъда қилиб, лекин шароит билан таништиришга келганда кўрсатадиган ҳеч нарсамиз йўқлигини айтиб уялиб қолишни хоҳламаймиз. 

Rating: +14   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика