Latest news

18:42"Бавария" ва "Байер" жамоалари иштирокидаги ўйинларнинг таркиблари маълум  0 18:12"Коняспор" — "Ризеспор". Таркиблар маълум  0 17:49"Нефтчи" янги мавсум олдидан Ислом Исмоилов иштирокида матбуот анжумани ўтказди  6 17:30Достон Турсуновнинг ягона голи жамоасига ғалаба келтирди   0 17:04Лига ишчи гуруҳи Нукус шаҳридаги "Турон" стадиони билан ишлашда давом этмоқда  1 17:03Эшитдик-да! "Қўқон-1912" бош мураббийи Баҳром Ҳайдаров клубда қолмоқчи эмас  2 16:54“Бунёдкор” Кривокапич билан шартномани икки йилга узайтирди  1 16:20"Астон Вилла" — "Арсенал". Таркиблар маълум  6 15:55"Барселона" туман туфайли "Бетис" билан ўйинга ўз вақтида учиб кетолмади  3 15:21"Машъал"ни Суперлигада олиб қолган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 15:03"ЎФФ Президенти кубоги" мусобақасида 4-тур учрашувлари ортда қолди  0 14:31"Қўқон-1912"ни Суперлигада олиб қолган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 14:11Эшитдик-да! Ўзбекистон Португалия билан ўйнамайди  28 13:48Колумбия ЖЧда Осиё жамоаларига қарши 3 марта ўйнаган  16 13:38Ўзбекистонлик ҳакамлар “SEA Games Thailand 2025” мусобақасида фаолиятини давом эттиради  0

Европадаги яна бир чемпионат тикланмоқда News

Европадаги яна бир чемпионат тикланмоқда

Польша давлатидаги жамоалар май ойининг илк кунидан бошлаб, машғулотларга зўр беришлари мумкин.

Польша премьер-министри Матеуш Моравецкий ҳамда мамлакат спорт вазири Данута Дмовская биргаликда матбуот анжуманини ўтказишди ва унда карантиндан кейинги режалар маълум қилинди.

Функционерлар бу борадаги режалар фақатгина коронавируснинг янги оқими бошлансагина ўзгариши мумкинлигини айтишди.

3-4 май - барча футболчилар ва клублар ишчиларини тестдан ўтказиш
4 май - бир неча гуруҳга бўлинган ҳолда машғулотларда қатнашиш
10 май - жамоавий машғулотлар
27-28 май - барча футболчилар, ҳакамлар ва улар билан гаплашадиган шаҳсларни текшириш
29-31 май - чемпионатнинг 27-турини мухлисларсиз ўтказиш
18-19 июль - чемпионатнинг сўнгги турини ўтказиш

Экстракласда 26 тур ўйнаб бўлинган: айни дамда "Легия" 51 очко билан пешқадам, унинг ортидан "Пьяст" 43 очко билан бормоқда. 3-қатор учун эса бир йўла 3 клуб курашмоқда: "Краковия", "Шленск", "Лех" - 42 очкодан.

Польшада коронавирусдан зарарланганлар 11067 нафарни ташкил қилмоқда. Шулардан 2126 нафар тузалган бўлса, 499 нафари вафот этган.

Олдинроқ Германияда Бундеслига баҳслари 9 май кунидан давом эттирилиши борасида маълумотлар тарқаганди.

Rating: +6   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика