Latest news

20:00Суперлига. "Бунёдкор" – "Динамо" (матнли трансляция)  13 19:52"Манчестер Сити" собиқ сардори оғир хасталикка чалинди  0 19:30Суперлига. "Хоразм" – ОКМК 0:0 (матнли трансляция)  1 19:23Конате "Реал"нинг асосий трансфер мақсадига айланди  0 19:15Суперлига. "Сўғдиёна" – "Насаф" 0:2 (матнли трансляция)  10 18:55Артета "Реал"да пайдо бўлиши мумкин! Бунинг учун икки омил тўғри келиши керак  5 17:26ЖЧ-2026да ҳар бир тайм учун мажбурий танаффус жорий этилади  6 16:57Фати "Реал" сафида дебют қилиши мумкин  9 16:29"Барселона" президенти лавозимига номзодлар маълум  5 16:01Витинья кимларни энг кучли ярим ҳимоячилар деб билади?  15 15:33"Роналду эффекти": "Альмерия" Испаниянинг энг оммабоп клублари қаторига кирди  6 15:08Аёллар ўртасидаги Осиё Кубоги. Ўзбекистон Хитойга йирик ҳисобда таслим бўлди  20 14:50"Атлетико" тарбияланувчиси — "Челси" трансфер нишони  0 14:27"Бухоро" "Навбаҳор" устидан ғалаба қозонган баҳсдан ГАЛЕРЕЯ  3 14:12"Хоффенхайм" ҳужумчиси "Барселона"га ўтиши мумкин  1

Европада кучлар тенглашмоқда, яна 3та дебютантни кўрамизми? News

Европада кучлар тенглашмоқда, яна 3та дебютантни кўрамизми?

Кеча Исландия терма жамоаси "А" гуруҳида Қозоғистон билан дуранг ўйнаган ҳолда муддатидан аввал Евро-2016 йўлланмасини қўлга киритди.

Гуруҳда Голландия, Туркия ва Чехия терма жамоаларига қарши кечган ўйинларда очко йўқотмаган исландлар, қўхна қитъа чемпионатида иштирок этадиган 32 жамоа бўлди.

Шу кунгача Еврода 31та терма жамоа қатнашган. Энг кўпи Германия, 11 маротаба. Ундан кейин Испания ва Голландия терма жамоалари. Уларнинг ҳисобларида 9тадан чемпионат бор. Катта эҳтимол билан бу йил Испания Голландиядан битта мусобақага ўзиб кетади. 

2012 йил Украина ўз мамлакатида бўлиб ўтган турнирда дебют қилган эди. Саралаш ўйинларида мухлислар ҳеч қандай сенсация кўрмаган эдилар. Энг кўп дебютантни 1996 йил Англияда бўлиб ўтган мусобақада кўрганмиз. Ўшанда Чехия, Туркия, Россия, Хорватия, Швейцария ва Болгария терма жамоалари чемпионатда дебют қилган эдилар. 1992 йил МДҲ терма жамоаси қатнашган. Собиқ Иттифоқ терма жамоаси ҳисобида эса 5та турнир мавжуд. СИ ва МДҲ қайд этган натижаларга ҳам Россия эгалик ҳуқуқини қўлга киритганлигини инобатга олсак, уларнинг йиғиндиси ҳам тўққизтага тенг бўлади.

Исландиядан ташқари Уэльс, Шимолий Ирландия ва Словакия терма жамоалари ҳам Францияда бўлиб ўтадиган мусобақада дебютант сифатида иштирок этишга яқин турибдилар.

Кеча Уэльс ўз майдонида Исроил терма жамоаси билан дуранг натижани қайд этди. Агар улар ғалаба қозонганларида муддатидан аввал Евро эшикларини очар эдилар. Саралаш ўйинлари тугашига икки тур қолганида Крис Колман шогирдлари Исроилдан 5 очкога илгарилаб кетишган. Босния ва Герцеговина (4) ва Андорра (6) билан бўлиб ўтадиган ўйинлардан биронтасида ғалаба қозонсалар бўлгани.




Словакиянинг тақдири эртага ҳал бўлади. Агар терма жамоа Украинадаги натижасини (0:1) ўз майдонида ҳам такрорлай олса "С" гуруҳида Испания билан бирга Францияга борадилар. 

Ҳудди шундай ҳолатни Шимолий Ирландияда кўриб турибмиз. Бугун ирландлар ўз майдонларида Венгрия терма жамоасига қарши майдонга чиқадилар. Будапештда бўлиб ўтган учрашувда мезбонлар 2:1 ҳисобида имкониятни бой берган эдилар. Бугун Майк О'Нил шогирдлари ғалаба қозонадиган бўлсалар қолган иккита ўйинни расмиятчилик учун ўйнаб қўядилар. 




"Ҳозир ҳамма футбол ўйнашни ўрганиб олди". Бу атама на бизнинг олий лигамизга, на қитъамизга тегишли эмас. Футболни Европа ва Жанубий Америкада ҳақиқатдан ҳам ўйнашни ўрганиб олишди ва у ерда кучлар тенг бўлиб боряпти. Бизда эса бу бахона.


Нодирхўжа Юлдашев

Rating: +6   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика