Latest news

15:47Эрон терма жамоаси мураббийи: "Бош ҳакамнинг қарорлари фақат Эрон зарарига бўлди. Қирғизистон ҳам ҳакамдан жабр кўрганди"  10 15:19Меҳди Тареми: "Ёмон воқеалардан сабоқ олиш сизни ривожлантиради"  7 15:00U-23 Осиё Кубоги саралаш босқичи. Ўзбекистон Фаластин билан муҳим ўйинда қатнашмоқда (онлайн ҳисоб)  21 14:51Тонали Гаттузо ҳақида: "У менга айтган ҳамма нарсани қадрлайман"  1 14:23Ла Лигада август ойининг энг яхши мураббийи маълум  0 13:40"Атлетик" футболчиси антидопинг қоидасини бузгани учун 10 ойга дисквалификация қилинди  1 13:11Инфантино Эрон АҚШдаги ЖЧда қатнашишига кафолат берди  3 12:45Эшитдик-да! "Бунёдкор" "Олимпия" стадионида ўйнайди  9 12:21"Истиқлол" бош мураббийи Ашурматов ва Машариповнинг жароҳати ҳақида тўхталди  1 11:52Жанни Инфантино: "Шавкат Мирзиёевнинг футболга бўлган муҳаббати сўнгги икки йил ичида янада кучайганини кўриб хурсанд бўлдим"  4 11:25Эронлик эксперт: "Юсуфи майдондан тўғри четлатилди, Алижонов ва пенальти бўйича қарор ҳам ўринли, бироқ..."  44 10:41Испания терма жамоаси ҳужумчи бир ойга сафдан чиқди  1 10:05Луис Суарес Лига кубоги финалида рақибига тупургани учун МЛСда учта ўйинга дисквалификация қилинди  5 09:38Расман. АПЛдаги илк истеъфо содир бўлди  9 08:55Бугун U-17 терма жамоамиз Марокашга қарши майдонга тушади  5

Европада энг қиммат таркиб "Манчестер Сити"да, "Тоттенхэм" ва "Барселона" учликда, "Реал" бешталикда ҳам йўқ News

Европада энг қиммат таркиб "Манчестер Сити"да, "Тоттенхэм" ва "Барселона" учликда, "Реал" бешталикда ҳам йўқ

Спорт тадқиқотлар маркази (CIES Football Observatory) Европада ТОП-5га кирувчи клублардаги барча футболчиларнинг нархини ўрганиб чиқди ва энг қиммат таркибларни эълон қилди.

Англиянинг "Манчестер Сити" клуби таркибидаги ўйинчиларнинг тахминий трансфер нархларига кўра энг қиммат таркибга эга.

Умуман олганда, жами 4та клубнинг таркиби 1 миллиард евродан ошиқ баҳоланган: "Манчестер Сити", "Тоттенхэм", "Барселона" ва "Челси".

Футболчиларнинг трансфер қиймати CIES тадқиқот гуруҳи томонидан ишлаб чиқилган алгоритм асосида баҳоланади.

"Манчестер Сити"нинг ҳозирги таркиби 1.196 миллиард евро туради, жамоанинг энг қиммат ўйинчиси - Кевин Де Брюйне (144.5 млн евро).

"Сити"нинг яна 3 нафар ўйинчиси 100 млндан қимматга баҳоланган: Лерой Сане (118.4 млн), Рахим Стерлинг (118.2 млн) ва Габриэл Жезус (105.4 млн евро).

Иккинчи ўринда "Тоттенхэм" жойлашган (1.173 миллиард евро). Уларнинг энг қиммат футболчиси Харри Кейн (186 миллион евро).

Учликни "Барселона" якунлаб берди (1.13 миллиард евро). Луис Суарес эса жамоанинг энг қиммат ўйинчиси (134 млн), Лионель Месси эса 117.3 миллион еврога баҳоланган.

Чемпионлар лигасининг амалдаги ғолиби "Реал" бу борада олтинчи поғонада турибди (903 миллион евро). Криштиану Роналду эса жамоанинг энг қиммат футболчиси (96 миллион евро).

Топ-10:

1. "Манчестер Сити" – 1,196 млрд евро

2. "Тоттенхэм" – 1,173 млрд

3. "Барселона" – 1,130 млрд

4. "Челси" – 1,044 млрд

5. "Манчестер Юнайтед" – 919 млн

6. "Реал Мадрид" – 903 млн

7. "Ливерпуль" – 901 млн

8. "ПСЖ" – 864 млн

9. "Атлетико" – 800 млн

10. "Ювентус" – 743 млн евро.


Rating: +8   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика