Latest news

15:05Тимур Кападзе: "Ўйлайманки, "Навбаҳор"да молиявий муаммолар бўлмайди"   1 14:45"Бунёдкор" хорватиялик легионер билан хайрлашди  1 14:20Забиҳилло Ўринбоев: "Ўтган йилги ички муаммоларни ҳозир айтиш нотўғри. Хатолардан хулоса чиқарамиз"  1 14:02МЮ вақтинчалик мураббий масаласида Сульшер ва Кэррик билан учрашув ўтказади  3 13:35Неймар ва "Сантос" шартномани 2026 йил якунига қадар узайтиришди  0 13:02Бугунги ўйинлар: Ўзбекистон U-23 — Ливан U-23, Ҳусанов “Сити” билан уйда ва бошқалар  3 12:56Месси ижтимоий тармоқлар ҳақида: "Гоҳида кимдандир "отписка" қилишни хоҳлайман, лекин бунинг оқибатларини биламан"  6 12:23U-23 Осиё Кубоги: юришимиз Ливандан бошланади. Рақиб ҳақида нималарни биламиз?   1 12:22"Ювентус"нинг мағлубиятсиз серияси 6 та ўйинга етди – 5 та ғалаба ва бир дуранг  2 11:54Месси Майамидаги ҳаёти ҳақида: "Бу ерда анча хотиржам яшаяпман. Одамлар футболга катта аҳамият беришмайди"  4 11:31"Ман Сити" 20 ёшли марказий ҳимоячисини Бундеслига жамоасига ижарага берди  0 10:48Лионель Месси келажакда ўзини мураббий сифатида кўриш-кўрмаслиги ҳақидаги саволга жавоб берди  1 10:20МЮни бошқариш учун асосий даъвогар маълум  11 09:53"Андижон" Туркияга йўл олди. Йиғинга йўл олган таркиб билан танишинг  14 09:26Расман. "Бунёдкор" янги мавсум олдидан илк трансферини эълон қилди  1

Европа Суперкубоги. "Барселона" - "Севилья" учрашуви учун превью News

Европа Суперкубоги. "Барселона" - "Севилья" учрашуви учун превью

Бугун тунда "Барселона" ва "Севилья" клублари Грузиянинг Тбилиси шаҳрида Европа Суперкубоги учун баҳсда майдонга тушишади.

"Барселона" - "Севилья"

11 август 2015 йил. Тбилиси. "Борис Пайчадзе" номидаги стадион. 23:45 (Тошкент вақти)

Бош ҳакам: Уильям Коллам (Шотландия).

Тахминий таркиблар
"Барселона": тер Стеген; Алвес, Пике, Маскерано, Матье; Ракитич, Бускетс, Иниеста; Месси, Л. Суарес, Педро
• Майдонга тушмайди: Альба, Неймар, Дуглас
• Сўроқ остида: Адриано

"Севилья": Рико; Мариано, Коке, Крыховяк, Тремулинас; Крон-Дели, Банега; Рейес, Иборра, Витоло; Гамейро
• Майдонга тушмайди: Каррису, Пареха, Н'Зонзи
• Сўроқ остида: Рами, Колодзейчак


"Барселона" бош мураббийи Луис Энрике:
«Бизни мавсумнинг илк расмий ўйини кутмоқда, қанчалик тайёрлигимизни синаб кўрамиз. Биз ҳақиқий чемпионларга қарши ўйнаймиз. Соврин учун баҳс – бу ҳақиқий синов. Ғалаба учун ҳаракат қиламиз.

«Севилья» – кучли рақиб, уни мағлуб этиш қийин. Ғалаба учун жуда кучли ўйнашимиз керак. Қанча кўп соврин ютсанг шунча яхши, Европа Суперкубоги учун баҳс тарихга кириш учун яна бир имконият. Биз буни қилишимиз керак».


"Севилья" бош мураббийи Унай Эмери:
Бу баҳс - биз учун ажойиб имконият, ғалаба қозонмоқчимиз. Рақиб фаворит, аммо у бизнинг азалий рақибимиз. "Барселона"ни мағлуб этиш мумкин йўлларни биламиз. Ўзимиз истаган даражага етиб келдик. Яъни энг чўққидамиз.

Нима бўлса ҳам майдонга тушиб юқори даражадаги ўйинни кўрсатишимиз керак. "Барселона"дан ҳам экстра-класс ўйин кутаяпмиз.

"Барса" тўпни назорат қилишда биздан устун бўлса керак. Биз эса қарши ҳужумлардан унумли фойдаланишимиз керак.

Мавсумолди ўйинлар натижаси:
"Барселона": "Лос-Анджелес Гэлэкси" (2:1), "Манчестер Юнайтед" (1:3), "Челси" (2:2, пенальтилар 2:4), "Фиорентина" (1:2), "Рома" (3:0)

"Севилья": "Вердер" (1:2), "Реймс" (2:1), "Уотфорд"(1:0), Брайтон-энд-Хоув (0:1), АЕК Афина (1:1).


Рекордлар
• "Барселона" тўққизинчи бор УЕФА Суперкубоги учун баҳсда ўйнайди.

• "Барселона" ғалаба қозонса "Милан"нинг рекордини такрорлайди - 5та соврин.

• УЕФА Суперкубогида учинчи бор Испания клублари ўйнайди, бу мутлоқ рекорд. Ўтган икки баҳсда ҳам "Севилья" иштирок этган. 2006 йилда "Барселона" таслим қилинган. УЕФА Суперкубогида икки марта Италия дербиси кузатилган.

• Алвес Паоло Мальдини рекордини такрорлаши мумкин. Италиялик футболчи беш марта Суперкубок учун ўйинда қатнашиб 4 бор унда зафар қучган.

• Луис Энрике бу совринни ҳам футболчи, ҳам мураббий сифатида қўлга киритган тўртинчи инсонга айланиши мумкин. Олдинроқ Хосеп Гвардиола, Карло Анчелотти ва Диего Симеоне шундай натижага эришган.


Ўйин ҳақида факт
• Эмери жамоалари ("Альмерия", "Валенсия", "Спартак" ва "Севилья") "Барселона"га қарши 19 марта ўйнаб умуман юта олмаган. 13та мағлубият ва 6та дуранг. Лионель Месси Эмери жамоаларига қарши баҳсларда 22та гол урган.

Очилиш маросими
Футболчи ва ҳакамлар билан бирга майдонга тўққизда мамлакатдан келган болалар майдонга тушишади ва "Футбол тинчлик учун" шиори тушурилган баннерни намойиш этишади.


uefa.com сайтидан Нарзулла Сайдуллаев таржимаси

Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика